Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2023-12-28 13:35:13
Байрам арафасида метро бепул бўлади

Тошкент метроси 31 декабрь куни йўловчилар учун бепул хизмат кўрсатади.

Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар қилган.

Маълумот учун, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабрь, 2024 йил 1-2 январь) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
16.9K viewsedited  10:35
Ochish/sharhlash
2023-12-25 12:06:01
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.6K views09:06
Ochish/sharhlash
2023-12-25 11:44:40
“Менинг уйим” электрон тизими ишга туширилди

Тизимда бошқарув сервис компаниялари томонидан хизмат кўрсатиладиган кўп қаватли уйлар ва улар ҳақидаги маълумотлар жамланган. Ушбу тизим бошқарув ташкилотларининг тўловларни қабул қилиш, уйлар ва улардаги дебитор қарздорлик ҳисобини юритиш, шунингдек, аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни тизимли ташкил қилишда ёрдам беради.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.1K views08:44
Ochish/sharhlash
2023-12-25 10:15:05 2024 йил 1 февралдан тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилади — президент қарори.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.6K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-12-24 15:54:53
“Янги Нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

Унда иштирокчилар эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ҳамда бошқа тоифалар бўйича рақобатлашди. Мусобақанинг микс йўналишида “Z_Runteam” жамоаси, эркаклар ўртасида “Mudofa vazirligi”, аёллар орасида ”Radikteam” жамоалари маррага биринчи етиб келди.

Ғолиб жамоаларга:

Биринчи ўрин учун – 7 000 000 сўм;
Иккинчи ўрин учун – 5 000 000 сўм;
Учинчи ўрин учун – 3 000 000 сўм.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.9K views12:54
Ochish/sharhlash
2023-12-24 10:47:48
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.2K views07:47
Ochish/sharhlash
2023-12-24 10:10:11 #2024_йил_1_январдан

Гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилади

Марказий банкнинг гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилади:

тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик бериш;

гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгилаш;

Бунда, мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади.

ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмаслиги;

қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиётини бекор қилиш.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.0K views07:10
Ochish/sharhlash
2023-12-24 10:07:32
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-211-сон ҳамда ПФ-212-сон Фармонларига асосан бир гуруҳ олимлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси эътиб тасдиқланди, шунингдек, давлатимзнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Фанлар академиясида мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева фахрий унвон, орден ва медалларни, шунингдек, Президентимизнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов Фанлар академиясининг янги ҳақиқий аъзоларига кўкрак нишони ҳамда гувоҳномани топширдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.8K views07:07
Ochish/sharhlash
2023-12-22 14:44:43
#2024_йил_1_январдан

Педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби қўлланилади

Давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Унга кўра:
малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда –– педагогик маҳорати баҳоланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.9K views11:44
Ochish/sharhlash
2023-12-22 13:14:14
“Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.3K views10:14
Ochish/sharhlash