Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2024-01-04 15:50:59
2024 йилдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар каби солиқ тўлашга ўтади.

Батафсил маълумот видеода

Каналга уланиш: 
@uzauz
15.0K views12:50
Ochish/sharhlash
2024-01-04 15:21:03
#YANGILIK

2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
16.4K views12:21
Ochish/sharhlash
2024-01-04 15:15:13
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таклифларга кўра, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлар негизида “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасалари ташкил қилинади. Улар экскаватор ва бошқа техникалар билан таъминланади. Бу суғориш тармоқларига хизмат кўрсатиш ишларини 2 баробарга арзонлаштиради.

Шунингдек, барча суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш, эгалари бўйича бириктириш ҳамда ҳар бирининг ягона идентификацион рақамини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Маълумки, жорий йилдан далагача етказилган 1 куб метр сув учун солиқ 100 сўм этиб белгиланди. Кўпчиликнинг онгида ўрнашиб қолган “сув – текин” деган тушунчани ўзгартириш вақти келди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
17.8K views12:15
Ochish/sharhlash
2024-01-04 13:01:08
#ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ректор тайинланди


Рашид Машарипович Маткаримов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
15.1K views10:01
Ochish/sharhlash
2024-01-04 12:39:56
Ўзбекистонга олиб кирилаётган 14 қути ўқ дорилар фош бўлди

Тошкент вилояти “Яллама” чегара божхона пости терминалига кириб келган фуқаро бошқарувидаги “Газель” русумли автотранспорт воситасидаги курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганда автотранспорт воситасига юкланган товарлар орасида гўшт маҳсулотлари ичига хуфиёна яширилган жами 14 қутида 350 дона ов қуроли учун гильзалар борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
14.4K views09:39
Ochish/sharhlash
2024-01-03 14:33:45
ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ўзаро тил бириктириб, ХIХ аср охирига оид маданий бойликка тааллуқли ҳисобланган “ПЕТРУ БОГДАНОВУ 1899” ёзувли вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
15.3K views11:33
Ochish/sharhlash
2024-01-03 14:28:07 Тошкент шаҳар экология бошқармаси фаолиятига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида бир дона эман дарахтига қурувчилар томонидан шикаст етказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан 1 дона эман дарахти тегишли агротехник талабларга амал қилинмасдан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманига кўчириб ўтқазилгани аниқланди. Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ва 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 151-153-моддаларига кўра Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғининг фаолиятига хизмат текшируви тайинланди ва Ф.Д. 2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 1 февралига қадар ишдан четлаштирилди. 

Хизмат текшируви давомида Тошкент шаҳар экология бошқармасининг барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимларининг фаолияти ҳамда 2021-2023 йиллар давомида бошқарма томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги ва асослари ўрганилади.

Пойтахтда мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётганлиги, аҳоли томонидан дарахтларнинг кесилиши борасида кўплаб эътирозлар билдирилаётганлиги, қонунчиликка амал қилинмасдан дарахтларни кесишга ёки кўчиришга қайта-қайта рухсатнома берилаётганлиги сабабли Экология вазирлиги шу йилнинг 1 февралига қадар Тошкент шаҳар экология бошқармаси ваколатларини чеклашига тўғри келди. Хусусан, энди дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазишга рухсатнома бериш фақатгина вазирликнинг тегишли бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.7K views11:28
Ochish/sharhlash
2024-01-03 13:55:33
Шерзод Абдуназаров Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига янги раҳбар этиб тайинланди. Бунгача у ушбу консулхонада консул бўлиб ишлаган.

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига раҳбарлик қилган Амирсаид Агзамходжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси этиб тайинланган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
14.5K views10:55
Ochish/sharhlash
2024-01-02 20:18:03
2024 йилда қуёш электр станцияларининг умумий қувватини 2,6 гигаваттга, шамол электр станциялари қувватини 900 мегаваттга етказиш ва 400 мегаваттлик энергия сақлаш қурилмаларини ишга тушириш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.1K views17:18
Ochish/sharhlash
2024-01-02 17:49:25
Шавкат Мирзиёев раислигида мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қўшинларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги, бошқарув органлари, бирлашмалар, қўшилма ва қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича бажарилган ишлар юзасидан мудофаа вазирининг ҳисоботи тингланди.

Айтилишича, ҳарбий шаҳарчаларда “темир дафтар”га кирган оилаларнинг фарзандлари учун фан, спорт ва санъат турлари бўйича тўгарак ва секциялар ташкил этиш, уларни бригада командирлари ва ҳарбий округ қўмондонларига бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

Жами 580 дан ортиқ тезкор-жанговар тайёргарлик тадбирлари ўтказилди, уларда Қуролли Кучларнинг 35 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Йиғилиш якунида Олий Бош Қўмондон томонидан Қуролли Кучлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
14.6K views14:49
Ochish/sharhlash