Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2024-01-11 17:24:34
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
15.1K views14:24
Ochish/sharhlash
2024-01-08 09:46:31 Президент томонидан имзоланган қарорга кўра:

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;

Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

2024 йилдан:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми Давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.

Суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.7K views06:46
Ochish/sharhlash
2024-01-06 14:44:03 Эндиликда қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлар учун пул тўламаганлар электр энергияси учун ҳам пул тўлолмайди

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.

Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради.

Каналга уланиш: 
@uzauz
25.4K views11:44
Ochish/sharhlash
2024-01-06 14:41:33 Чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

“Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–5-сон, 04.01.2024 й.) қабул қилинди Фармон билан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди.

Бунда тарбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида пул билан рағбатлантирилади.

Ҳар йили энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқатли хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхоналари ходимлари учун “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ўтказилади.

Мазкур ходимлардан 100 нафарининг давлат ОТМга тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига контрактининг тўлиқ суммаси тўлаб берилади.

Ҳар йили “Энг тоза маҳалла” танлови ўтказилиб, танловда ғолиб бўлган 14 та маҳаллага чиқинди йиғиш майдончаси қуриш, чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахт экиш учун жами 500 миллион сўм пул ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль берилади.

2024 йил 1 апрелдан:

кўчмас мулк ҳамда автотранспортлар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги Ягона электрон тизим орқали онлайн текширилиб, қарздорлик бартараф этилгач нотарил ҳаракат амалга оширилади;

барча санитар тозалаш корхоналари Ягона электрон тизим орқали хизмат кўрсатади, тизимга уланмаган корхоналар билан шартнома бекор қилинади ва улар хизмат кўрсатадиган ҳудудлар давлат-хусусий шериклик асосида бошқа корхонага берилади.

Чиқинди хизматлари учун тўловларни қабул қилиш ҳамда абонентлар ҳисобини юритиш фақатгина Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази биллинг тизими, электрон тўлов тизимлари ёки тижорат банкларининг тўлов қабул қилиш кассалари орқали амалга оширилади.

Шунингдек, чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар SMS орқали хабардор қилиб борилади.

Қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қуйидаги босқичларда жорий этилади:

-босқичдаТошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2024 йил 1 июндан6 ойлик қарздорлик учун;

-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан 3 ойлик қарздорлик учун;

-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан 1 ойлик қарздорлик учун.

2024 йил 1 июндан маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хомашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади (аҳоли мустақил саралаган чиқиндилар бундан мустасно).

Каналга уланиш: 
@uzauz
25.7K views11:41
Ochish/sharhlash
2024-01-06 06:57:42
Анонс: Блогер, такси ҳайдовчиси, репетиторларнинг солиққа тортилишига доир тартиб бўйича шарҳ

Шу вақтга қадар блогерлар, сартарошлар, такси ҳайдовчилари – умуман, тегишли тартибда ўзини ўзи банд қилганлар учун даромад солиғи ёки бошқа йиғимлар йўқ эди. 2024 йил 1 январдан эса бу тартиб ўзгарди.

ЎзА мухбири ушбу мавзу доирасида Солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи Адҳам Абдураҳмонов билан суҳбатлашди.






Материал яқин вақтларда сайтимизда эълон қилинади. Бизни кузатишда давом этинг.
16.1K views03:57
Ochish/sharhlash
2024-01-05 18:42:56
Ўзбекистонда тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган “Жиҳодчилар” оқими аъзоси 6,5 йилга қамалди

2023 йил март ойида Туркия полицияси томонидан диний оқим аъзоси қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Суд ҳукми билан А.Абдураҳмоновга 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Абдуҳодий Абдураҳмонов 2010-2012 йилларда Россияда ишлаб юрган вақтда мазкур диний оқим таъсирига тушиб, унинг аъзоси бўлган. Фарғона шаҳрида акаси ва бир қатор шахслардан иборат оқимнинг “жамоати”ни ташкил қилган. Унинг йиғилишларида фаол иштирок этиб келган. Йиғилишларда “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими тарафдорлари ҳамда бошқа диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалар, видео ва роликлар муҳокама қилинган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
15.2K views15:42
Ochish/sharhlash
2024-01-05 13:25:51
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Қўшма Штатларга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Оқдарё туманида туғилган, ҳозирда АҚШда яшовчи шахс Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқийдиган талаба қариндоши билан тил бириктириб, маҳаллий фуқарони АҚШга юбориш учун 16 минг АҚШ доллари талаб қилишган.Талаба сўралган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

ДХХнинг Жиззах шаҳрида ўтказган тезкор тадбирида Андижонда яшовчи шахс Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқарони алдаб, танишлари ёрдамида уни АҚШга юбориш эвазига талаб қилинган 17 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда АҚШда яшовчи фуқаро ва Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи шахс тил бириктириб, Ховос туманида яшовчи фуқарони АҚШга юбориш эвазига ундан 8200 АҚШ доллари талаб қилишган. Лекин, Янгиер шаҳрида яшовчи шахс 8100 АҚШ доллари ва 1 млн. 240 минг сўм олган вақтида ДХХ томонидан ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.8K views10:25
Ochish/sharhlash
2024-01-04 21:16:01
2024 йил 1 январдан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди:

Ёшга оид нафақа;
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”);
Дафн қилиш учун нафақа (“Дафн пули”) .

Бунда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча мурожаатларни туман ёки шаҳарлардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари қабул қилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
18.8K views18:16
Ochish/sharhlash
2024-01-04 19:35:50
#RASMIY_XABAR

Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
21.7K views16:35
Ochish/sharhlash
2024-01-04 16:30:53 Сув тежовчи тизим жорий қилинган ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия берилади

Бугунги кунда сув тежовчи тизим жорий қилинган ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия берилади. Шу пайтгача бу маблағнинг 50 фоизи технология ўрнатилган йилда, қолгани келгуси йили унинг ишлатилишига қараб тўланар эди. Энди бу борада ҳам қулайлик яратилиб, барча субсидия маблағларини ўша йилнинг ўзида тўлаб бериш белгиланмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
15.7K views13:30
Ochish/sharhlash