Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2023-12-15 07:24:41
ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган
гиёҳвандлик воситаларини аниқлаб, ноқонуний савдони амалга ошираётганларни қўлга олди

Каналга уланиш:
@uzauz
15.4K views04:24
Ochish/sharhlash
2023-12-14 18:37:58
Президент Шавкат Мирзиёев автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Каналга уланиш:
@uzauz
16.2K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-12-14 15:53:28 Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ:

Нарзуллаев Зуфар Ғиясович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси лавозимига;

Рахметов Хикматулла Нарзуллаевич – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;

Хасилов Хуснутдин Нуриддинович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси лавозимига;

Камилджанов Абдумалик Абдувахитович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;

Ризаев Элёр Абдумаликович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг темир йўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
18.3K views12:53
Ochish/sharhlash
2023-12-14 10:18:02 Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
15.7K views07:18
Ochish/sharhlash
2023-12-13 19:14:38 Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

талабгор:
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйган бўлиши;

кластерлар фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади;

кластер фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган талабгорлар очиқ ва шаффоф “on-line” танлов асосида танлаб олинади;

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тугатилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластерлар реестрини юритади ва ушбу реестрни ўзининг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб боради;

Каналга уланиш:
@uzauz
15.8K views16:14
Ochish/sharhlash
2023-12-13 18:58:04 #YANGILIK

2024 йилдан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-теримини молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилади

2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-терими ва хариди учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади.

Унга кўра:
фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан бошлаб, пахта хомашёси етиштириш учун – пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан;

кластерларга пахта хомашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта хомашёси қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар етиштирувчилар томонидан ихтиёрий танланади (буғдой етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳозирга етказиб берувчиларни ўзлари танламоқда);

етиштирувчилар, кластерлар ва уруғчилик хўжаликлари кредит буюртмаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.7K views15:58
Ochish/sharhlash
2023-12-13 18:33:18
Ўзбекистондаги пахта толасининг нархи энди Нью-Йорк биржасидаги нархга қараб белгиланади

Янги фармонга кўра, фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
27.9K viewsedited  15:33
Ochish/sharhlash
2023-12-13 18:22:16 #RASMIY

Пахта хомашёсини сотиш ва сотиб олиш бўйича янги тизим жорий этилади

Ўзбекистон Президентининг "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2024 йил ҳосилидан бошлаб:

пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади;

фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки қайта ишланади. Бунда, фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёси фьючерс шартномаси тузилган кластерга тўғридан-тўғри сотилиши мумкин;

пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта) тўлиқ ҳажмда биржа орқали сотилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
26.1K views15:22
Ochish/sharhlash
2023-12-13 15:24:13
Ҳисор тоғларида Қор қоплонлари видео тасвирга тушди

Қашқадарё вилоятида жойлашган "Ҳисор" давлат қўриқхонасининг 40 йиллик тарихида биринчи маротаба қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фото-видеоқопқонлар орқали Қор қоплонларининг катта тўдаси тасвирга олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.4K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-12-13 14:45:01
Вазир Ботир Зокировга парламент сўрови юборилди

Парламент қуйи палатасининг куни кеча бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ботир Зокировга парламент сўрови юборилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.3K viewsedited  11:45
Ochish/sharhlash