Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 23

2023-12-22 13:11:48 Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.9K views10:11
Ochish/sharhlash
2023-12-16 16:23:06
Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотини топшириш маросими 19 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Унда бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.7K views13:23
Ochish/sharhlash
2023-12-16 10:31:07
#RASMIY

Мол-мулк солиғи тўловлари оширилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ЎзАга маълум қилишича, 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.

Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм).

Каналга уланиш:
@uzauz
21.0K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-12-15 20:33:18
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.7K views17:33
Ochish/sharhlash
2023-12-15 15:15:36
Тошкент вилоятининг Бурчмулла қишлоғи яқинидаги Кўксу тоғ дарёси акс этган сурат 61 мингдан ортиқ материаллар орасида Wiki Loves Earth 2023 танловининг энг яхшилари қаторидан жой олди.

Сурат муаллифи — машҳур саёҳатчи-блогер, фотограф Марат Нажибаев (унинг Instagram'даги саҳифасида Ўзбекистон табиати нақадар гўзал эканига амин бўласиз).

Эслатиб ўтамиз, яқинда Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида олинган сурат National Geographic журнали талқинига кўра йил фотосуратларидан бири деб тан олинган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
15.7K views12:15
Ochish/sharhlash
2023-12-15 12:29:40 Бугун, 15 декабрдан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди ва улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради – “Ҳудудгазтаъминот”

Каналга уланиш:
@uzauz
21.8K viewsedited  09:29
Ochish/sharhlash
2023-12-15 10:44:42
Автотранспортларни ювишда фойдаланилган сув ҳажми учун солиқ ставкалари 12 фоизга индексация қилинади

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари саноат корхоналари, электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, автотранспорт воситаларини ювиш, алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми учун 12 фоизга;

иқтисодиётнинг бошқа барча тармоқ корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун 30 фоизга индексация қилинмоқда;

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси 100 сўм этиб белгиланмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
18.6K views07:44
Ochish/sharhlash
2023-12-15 10:33:33
Нодирбек Абдусатторов Champions Chess Tour турнирида 3-ўринни эгаллади

Канаданинг Торонто шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирнинг ярим финалида Нодирбек Абдусатторов АҚШлик Уэсли Сога армагеддон партиясида мағлуб бўлди.

Шу тариқа 19 ёшли Абдусатторов шахмат оламининг энг кучлилари қатнашган нуфузли турнирни 3-ўринда якунлади. Ўзбекистонлик гроссмейстер 50 минг доллар мукофот пулини қўлга киритди.

Финалда Уэсли Со Магнус Карлсен билан тўқнаш келади.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.8K views07:33
Ochish/sharhlash
2023-12-15 10:10:26
Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга тушади

Тошкент метросининг янги «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) бекатлари бугундан, 15 декабрдан синов тариқасида ишлай бошлайди (йўловчиларсиз). Тест натижаларидан сўнг йўловчилар фойдаланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда «Метрополитен» матбуоти хизмати ЎзАга хабар берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.5K views07:10
Ochish/sharhlash
2023-12-15 07:31:36 Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида, Тошлоқ туманида яшовчи, 2006 й.т. шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу манзилда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 27 кг. 573 гр. “гашиш” ва 3 кг. 967 гр. “опий” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
 
Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ҳам вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. шахс билан ўзаро тил бириктириб, 1 кг. 806 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини харидорга 80 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаронинг уйидан ҳам 2 кг. 698 гр. “Мефедрон” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу синтетик наркотик моддалар Қирғиз Републикасидан олиб келинган.
 
Бошқа ҳолатда эса Андижон туманида яшовчи, 1992 й.т. шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилди.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига кирувчи 2800 дона “Регапен” ва 957 дона флаконда “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам сотиш мақсадида айланма йўллар орқали Қирғиз Републикасидан олиб келинган.
 
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.9K viewsedited  04:31
Ochish/sharhlash