Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ Сирдарёда метан «заправка» 62 млрд 488 млн сўмлик табиий г | UzA | Tezkor xabarlar

ДХХ Сирдарёда метан «заправка» 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади

«Ўзенергоинспекция» томонидан ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Боёвут туманида жойлашган «Б.» МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланган.

Натижада, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган.

Каналга уланиш:
@uzauz