Get Mystery Box with random crypto!

Чилонзор туманининг катта қисмида электр таъминоти узилади Бу | UzA | Tezkor xabarlar

Чилонзор туманининг катта қисмида электр таъминоти узилади

Бугун, 12 январь куни 12:00 дан 18:00 гача
Чилонзор туманинг катта қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилиши эълон қилинди.

Вақтинчалик чора узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабелларини, трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилади.

Қайд этилишича, Чилонзор туманидаги - АТС-277, 126, 127, «Новза», «Ориент Финанс Банк» Чилонзор филиали ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» банки, «Роҳат» меҳмонхонаси, «Ўзэнергосозлаш» УК, «Сезам» радиоканали, «Минор» киностудияси, Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси, «Интер Капитал» ҚК, «Навбаҳор Саноат» МЧЖ, Геодезия ва картогграфия миллий маркази, Бозор ислоҳотлари институти, Болалар шифохонаси, Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Чилонзор тиббиёт коллежи, Тошкент тиббий диогностика маркази, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, Нафис Санъат лицейи, Чилонзор туман ҳокимлиги, Мусиқий комедия театри (оперетта), Санитария-эпидемиология станцияси ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, шунингдек, Чилонзор C мавзеси, 3-6-мавзелар, «Гавҳар», «Домбиробод», «Катта Дўмбиробод», «Наққошлик», «Қозиробод», «3-Катта Чилонзор» ҳамда «Катта Навбаҳор» МФЙларининг кўчалари вақтинчалик электр таъминотидан узилади.

Каналга уланиш:
@uzauz