Get Mystery Box with random crypto!

Унутилган тарих

Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих У
Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих
Kanal manzili: @unutilgan_tarix
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.18K
Kanalning ta’rifi

Унутилган тарих — Тарихга бир назар!
Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy
Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!
Мурожаат учун: @ad_ministrz
Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2023-04-21 10:01:38
Немисларнинг "Komnick E2N" маркали автобуси Самарқанддаги Регистон бекатида. 1926-28 йиллар.

@unutilgan_tarix
925 views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-21 08:02:12
Мария Склодовска-Кюри икки хил фан бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган тарихдаги ягона шахсдир. У 1903 йилда физика ва 1911 йилда кимё бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган. Қолаверса, Кюри Нобел мукофотининг илк аёл совриндори ҳамдир.

@unutilgan_tarix
1.6K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-04-21 06:01:35 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


Милоддан аввалги 753 йил — Ромул Рим шаҳрига асос солган;

1519 йил— Испаниялик конькистадор Эрнан Кортез Мексика соҳилига тушган;

1526 йил — Панипат жангида Заҳириддин Муҳаммад Бобур Иброҳим Лўдий қўшини устидан ғалаба қозонган;

1809 йил —Франциянинг 77 минг кишилик армияси ва 36 минг кишилик Австрия армияси ўртасидаги Ландшут жанги бўлган Франция ғалаба қилган;

1898 йил — Испан-Америка уруши бошланган. АҚШ денгиз кучлари Кубадаги портларни қамал қилган;

1918 йил— Тошкентда Туркистон халқ университети ташкил топган;

1921 йил —Арманистон ССР ташкил топганлиги эълон қилинган;

1925 йил —Чуваш автоном вилояти Чуваш автоном Совет Социалистик Республикасига айланган;

1926 йил —Қирғизистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ташкил топган;

1944 йил— Франциядаги аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилган;

1954 йил — СССР ЮНEСКОга аъзо бўлган;

1960 йил —Бразилиа шаҳри Бразилиянинг янги пойтахтига айланган;

1975 йил—Вьетнам уруши: Жанубий Вьетнам президенти Нгуен Ван Тхю Шимолий Вьетнам қўшинлари олдинга силжиганидан кейин мамлакат пойтахти Сайгондан қочиб, Жанубий Вьетнам пойтахти йўлидаги сўнгги мустаҳкам постни эгаллаб олган;

1989 йил — Хитой ислоҳотлари етакчиси Ху Яобангнинг вафоти муносабати билан Пекиндаги Тяньмен майдонида 100 мингга яқин талаба йиғилган;

1992 йил— Ўзбекистон тарихи давлат музейи ташкил этилган;

1995 йил— Ўзбекистонда "Хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш ва ривожлантириш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган;

2000 йил —Россия Давлат думаси ядро синовларини тўлиқ тўхтатиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилган;

2000 йил— Тошкентда Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти давлатлари бошлиқлари кенгаши бўлиб ўтган;

2000 йил— Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг икки давлат чегараларини белгилаб олиш бўйича учрашув бўлиб ўтган.

@unutilgan_tarix
1.9K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:00:59 #hannibal

ҚЎЗИЧОҚЛАР СУКУНАТИ. 41-ҚИСМ.

@unutilgan_tarix

https://telegra.ph/%D2%9A%D0%8EZICHO%D2%9ALAR-SUKUNATI-41-%D2%9AISM-04-20-2
3.2K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 16:00:53
Бруклин кўпригини ким сотган?

Жорж Паркер Нью-Йоркнинг диққатга сазовор жойларини пуллаш орқали муваффақиятли кун кечирган америкалик фирибгардир. У бир неча йил давомида ҳафтасига икки марта Бруклин кўпригини сотиб юрган. Паркер кўприкнинг ўзида сайёҳлар билан учрашган ва уларнинг ишончига кириб, ўзини кўприкнинг эгаси деб таништирган. Агар панжаралар ўрнатилса ва пиёдаларга сайр қилиш учун чипталар сотиш йўлга қўйилса ёки ҳар хил ярмаркалар ташкил қилинса, сармоясиз қанчалик тез мўмай пул ишлашлари мумкинлигини баландпарвоз гаплар билан айтиб берган. Қизиғи шундаки, кўприкнинг янги эгаси бўлишни хоҳловчи одамларнинг чеки бўлмаган.

Харидорлар алданаётганликларини сезиб қолмасликлари учун Жорж ўзига ажойиб офисни ижарага олиб, сохта шартномалар тақдим этган. Уддабурон Жорж Паркерни фақатгина орадан 30 йил ўтгач, 1928 йилнинг охирига келиб суд олдида жавобгарликка тортишга муваффақ бўлишган. Унга умрбод қамоқ жазоси белгиланган.

@unutilgan_tarix
870 views13:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 14:00:43
Тарихга "Юз йил" номи билан кирган уруш аслида 1337 йилдан 1453 йилгача, яъни 116 йилдан ортиқроқ вақт давом этган. Айнан мана шу уруш Жанна Д'Арк номининг тарихга зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қолдирилишига сабаб бўлган.

@unutilgan_tarix
1.6K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 12:00:58
1920 йил сентябрь. Мир Aраб мадрасаси ва Минораи Калон ўққа тутилганидан кейин олинган тасвир.

Қизил армия томонидан пойтахт Бухоро шаҳрига ҳужум 1920 йил 29 августга ўтар кечаси бошланган. Ҳал қилувчи жанг Бухоро дарвозлари яқинида рўй берган. Бу воқеларнинг шоҳиди қуйидагича ёзган эди: "Шаҳар маркази ер билан яксон қилинди. Жанг давомида кўплаб самолётлар ва замбараклар ишга солинди. Шаҳрда кўплаб бегуноҳ кексалар, болалар, аёллар ҳалок бўлди. Юзлаб тарихий обидалар яксон қилинди. Регистон ёндирилди."

@unutilgan_tarix
2.1K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 10:01:45
Математика фани бўйича Нобель мукофоти берилмаслигидан хабарингиз бўлса керак. Аксарият одамлар ҳанузгача Алфред Нобельнинг "фанлар маликаси"ни ўз рўйхатига киритмаганидан таажжубланишади. Нобель рафиқаси математик олим билан ишқий муносабатда бўлганлиги сабабли шундай қилишни афзал кўрганлиги ҳақида тахминлар мавжуд. Бироқ Нобельнинг умуман уйланмаганлигини ҳисобга олсак, бу тахмин унчалик ҳам тўғри келмайди. Таниқли олимнинг нега айнан математика фани борасида бундай қарорга келганлигининг асл сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

@unutilgan_tarix
2.5K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:02:16
#retro_video

16 ёшли Лилиан Саускот Буюк Британиядаги тенгдошлари орасида энг кучлиси ва забардасти дея тан олинган. Бунинг исботини ўзингиз кўринг. 1938 йил.

@unutilgan_tarix
2.5K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-04-20 06:01:11 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1653 йил— Оливер Кромвел Англия парламентини тарқатиб юборган;

1770 йил —Жеймс Кук Жануби-Шарқий Австралияни кашф этган;

1841 йил— Адабиёт тарихидаги илк детектив ҳикоя — америкалик ёзувчи Эдгар Алан Понинг "Морг кўчасидаги қотиллик" асари нашр этилган;

1902 йил — эр-хотин Мария ва Пьер Кюри 12 йиллик тажрибалар натижасида соф радий олишга муваффақ бўлишган;

1918 йил— Тошкентда ўлка советларининг V съезди иш бошлаган, унда Туркистон Автоном Совет Республикаси тузилган;

1920 йил — Бельгиянинг Антверпен шаҳрида VII Олимпия ўйинлари бошланган;

1921 йил— Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси озиқ-овқат, ем-ҳашак ва ҳомашё развёрсткасини маҳсулот солиғи билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилган;

1924 йил — Туркия Республикаси Конституцияси қабул қилинган;

1935 йил— америкалик журналист Уоррен Хилнинг саъй-ҳаракатлари билан дунёдаги илк хит парад йўлга қўйилган;

1940 йил — АҚШда биринчи электрон микроскоп намойиш этилган;

1949 йил — Биринчи Бутунжаҳон тинчлик конгресси очилган;

1972 йил — "Аполлон-16" космик кемаси Ойга қўнган;

1982 йил— Навоий вилояти ташкил этилган;

2000 йил— Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтган;

2001 йил —Британия поп мусиқаси тарихида биринчи марта мусиқачи (Пол Маккартни) миллиардер бўлган.

@unutilgan_tarix
3.0K views03:01
Ochish/sharhlash