Get Mystery Box with random crypto!

Унутилган тарих

Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих У
Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих
Kanal manzili: @unutilgan_tarix
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.18K
Kanalning ta’rifi

Унутилган тарих — Тарихга бир назар!
Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy
Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!
Мурожаат учун: @ad_ministrz
Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 17

2023-04-16 16:01:27
Шифокорлар мия саратонидан вафот этган 11 яшар Лианг Яоуига таъзим қилмоқда.

Хитойлик Лианг ўзининг бедаво хасталикка йўлиққанлигидан хабар топгач, ихтиёрий равишда ўз тана органларини бошқа беморларга кўчириб ўтказишларига рози бўлган ва шу орқали уларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Ўлимидан сал олдин Лианг онасига "Дунёда ҳар куни яхшилик қиладиган эзгу инсонлар жуда кўп. Мен ҳам улардан бири бўлишни хоҳлайман", деган.

@unutilgan_tarix
2.6K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-04-16 14:02:38
Мадагаскар қироличаси Ранавалона тарихдаги энг ғалати ҳукмдорлардан бири бўлган. Агар фуқаролари унинг тушига огоҳлантиришсиз кирадиган бўлишса, уларни қатл эттирган.

@unutilgan_tarix
2.6K views11:02
Ochish/sharhlash
2023-04-16 12:02:22
Регистон майдонидаги сартарош иш устида. 1898 йил. Ўша даврда Самарқанд шаҳри Россия империясининг протекторати бўлган Бухоро амирлиги таркибига кирган. Оддий аҳоли ҳунармандчилик, деҳқончилик ва бошқа кам даромад келтирувчи соҳаларда банд бўлган. (Гюго Крафтнинг "Эркаклар портретлари" туркумидан)

@unutilgan_tarix
2.9K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-16 10:01:10
Илгарилари битта суратни олиш учун 8 соат қимирламасдан туриш зарур бўлган.

@unutilgan_tarix
2.9K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-16 08:02:16
#retro_video

Берлиннинг олиниши, 1945 йил май.

Ниҳоясига етай деб қолган Иккинчи жаҳон уруши даврида, аниқроғи, 1945 йил 16 апрелдан то 2 майгача бўлган оралиқда фашистик Германиянинг пойтахти Берлин СССР ҳарбий кучлари томонидан ишғол этилган ва шу тариқа нацистик Германия қулаб, Европа қитъасида уруш ҳаракатлари батамом тўхтаган. Берлинни эгаллашга қўмондон Жуков бошчилигидаги 2 ярим миллионга яқин аскар, 6200дан зиёд танк ва 7500та самолёт сафарбар этилган.

@unutilgan_tarix
3.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-04-16 06:01:47 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1705 йил — Исаак Нютон Англия қироличаси Анна томонидан рицарлик унвони билан тақдирланган;

1746 йил— Инглиз қўшинлари ва Шотландия қуролли кучлари ўртасида Кулден жанги бўлиб ўтган. Бу Стюартларнинг инглиз тахтини қайтариб олишга бўлган сўнгги уриниши эди;

1848 йил— Габсбурглар империясида крепостнойлик бекор қилинган;

1871 йил
—Германия империяси Конституцияси қабул қилинган;

1871 йил— Берлин Германия пойтахти деб эълон қилинган;

1917 йил— "Турон" газетаси нашр этила бошланган;

1917 йил— Умумтуркистон мусулмонларининг I қурултойи чақирилган;

1922 йил — Совет-Германия ўртасида Рапалло шартномаси имзоланган. СССР ва Германия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган;

1945 йил— Иккинчи жаҳон уруши пайтида Берлин операцияси бошланган;

1947 йил— Америкалик сиёсатчи ва молиячи Бернард Барух дунёда биринчи бўлиб Жанубий Каролина Сенатида "совуқ уруш" иборасини ишлатган;

1948 йил— 16та Ғарбий Европа давлатлари ва Германиянинг Ғарбий оккупация зоналари Маршалл режаси доирасида Европанинг иқтисодий ҳамкорлиги тўғрисида халқаро шартномани имзолашган;

1952 йил— Сурхондарё вилоятининг Ангор ва Гулистон туманлари ташкил топган;

1964 йил — америкалик учувчи Жералдине Мок Ғарбий Германияга қўнган ва бутун дунё бўйлаб парвоз қилган биринчи аёлга айланган;

1966 йил — Coca Cola биринчи марта Исроилда сотилган;

1972 йил — астронавт Жон Янг раҳбарлигидаги "Аполлон" дастури бўйича бешинчи экспедиция Ой юзасига қўниш билан бошланган;

1992 йил—Афғонистон президенти Муҳаммад Нажибуллоҳ ҳокимиятдан ағдарилган.

@unutilgan_tarix
370 views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-15 16:02:12
1943 йилда Америка кўчаларига осилган тарғибот афишаларидан бирига "Автомобилда ёлғиз ўзинг кетсанг, Гитлер билан бирга кетаётган бўласан!" сўзлари туширилган. Нима учун афишада Гитлернинг исмини тилга олишган, деб ўйлайсиз?

Гап шундаки, АҚШ 1940 йилларда Иккинчи жаҳон урушига қўшилганидан сўнг ҳокимиятдагилар мамлакат армияси учун ёқилғини тежаш мақсадида қўлларидан келган барча иложларни кўришган. Улар ҳатто "карпулинг" (carpooling) деб аталувчи миллий реклама кампаниясини ҳам уюштиришган. Бунда ўз машинасида ёлғиз кетаётган ҳайдовчи йўлида учраган йўловчиларни ҳам машинасида олиб кетиши шарт қилиб белгиланган. Шу орқали армия учун сув ва ҳаводек зарур хисобланувчи ёқилғининг ортиқча исроф қилинишининг олди олинган. Мазкур тарғибот кампаниясининг шиори шундай сўзлардан иборат бўлган: "Автомобилда ёлғиз ўзинг кетсанг, Гитлер билан бирга кетаётган бўласан!"

@unutilgan_tarix
2.4K views13:02
Ochish/sharhlash
2023-04-15 14:00:55
Галлия урушида ҳалок бўлган Рим империяси аскарига тегишли бош суяги, мил.авв.52 йил.

@unutilgan_tarix
2.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-04-15 12:01:41
eBay интернет-дўконида сотилган илк маҳсулот

eBay'да сотилган биринчи маҳсулот — бу синган лазер таёқчаси бўлган. Уни сайт асосчиси Пьер Омидьяр 1995 йилда сотган ва шу тарзда янги яратган сайтини синаб кўрган.

Аввалига у ҳеч ким 14 доллар 83 центга бундай кераксиз нарсани сотиб олишига ишонмаган. Ҳатто мижоз билан боғланиб, унга харид қилаётган буюми ҳақиқатан ҳам шикастланганлигини айтган. Харидор эса айнан шундай лазер таёқчаларининг жинниси эканини ва қилаётган харидидан ўта мамнунлигини билдирган. Мазкур воқеа ҳар бир маҳсулотнинг ўз харидорига эга эканлигини яна бир бор исботлайди.

@unutilgan_tarix
2.8K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-04-15 10:01:58
Ўлик кон канарейкаси, 1875 йил. Авваллари кончилар канарейка қушларини ўзлари билан конга олиб кетишни одат қилишган, чунки айнан улар биринчи бўлиб метаннинг ажралишини сеза олишган.

@unutilgan_tarix
2.9K views07:01
Ochish/sharhlash