Get Mystery Box with random crypto!

Унутилган тарих

Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих У
Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих
Kanal manzili: @unutilgan_tarix
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.18K
Kanalning ta’rifi

Унутилган тарих — Тарихга бир назар!
Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy
Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!
Мурожаат учун: @ad_ministrz
Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 15

2023-04-19 16:02:23
Америка Қўшма Штатлари 1776 йилда Британиядан ўз мустақиллигини эълон қилган ўн учта мустамлаканинг иттифоқи ўлароқ ташкил этилган. 13 рақами АҚШ гербида ҳам ўз аксини топган: бургутнинг бош қисмидан сал тепароқда ўн учта юлдуз жамланмаси мавжуд. Бургут чап панжасида 13 та ўқ, ўнг панжасида эса 13 та барг ва 13 та мевадан иборат зайтун новдасини тутиб турибди. Шунингдек, давлат байроғидан 13 та қизил ва оқ чизиқлар ўрин олган.

@unutilgan_tarix
1.8K views13:02
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:01:04
Афсоналарга кўра, таниқли қўмондон Влад III Цепеш ўз юришлари пайтида "Граф Дракула қалъаси" номи билан машҳур бўлган Бран қалъасида тунаб қолган. Руминия, 1929 йил.

@unutilgan_tarix
2.4K views11:01
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:02:31
Спидометрни ким ихтиро қилган?

Тезликни ўлчайдиган қурилма Европада ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлган деган қараш мавжуд. Бироқ, 1801 йилда Егор Кузнецов исмли уста ўзи яратган ҳисоблагични от қўшилган аравага жойлаштиргани хақида кам одам билади. Ушбу қурилма нафақат босиб ўтилган миллар сонини, балки ҳаракат тезлигини ҳам ҳисоблаш имконини берган. Уни император Александр I га кўрсатишганида у қатори сарой аъёнлари ҳам янги ихтиродан ҳайратда қолишган.

@unutilgan_tarix
2.7K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-19 10:02:32
XVIII асрда Англияда қиморхоналар фаолияти узил-кесил тақиқланган эди. Шу сабабли ҳам муқаррар жазодан қочиш учун қиморхоналарда вазифаси текширув бўлиб қолган шароитда ўйиндаги ошиқларни жойида еб юборишдан иборат бўлган махсус ходимлар ишлаган.

@unutilgan_tarix
2.7K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-04-19 08:02:01
#retro_video

Бўлажак сартарошларни касбга тайёрлаш жараёни. Улар одам боши ўрнига нимада машқ қилишган? 1950 йил.

@unutilgan_tarix
3.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:02:01 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1648 йил - Голландия-Португалия уруши: Гуарапис тепаликларидаги биринчи жанг Португалиянинг ғалабаси билан якунланган;

1775 йил —Британия қўшинлари ва америкалик мустамлакачилар ўртасидаги Лексингтон ва Конкорддаги биринчи жанглар бўлиб ўтган;

1783 йил— Екатерина II Қрим ва Кубан вилоятининг Россияга қўшилиши тўғрисидаги манифестга имзо чеккан;

1810 йил —Каракасда халқ қўзғолони бўлиб ўтган. Венесуэланинг Испаниядан мустақиллик уруши бошланган;

1839 йил— Лондон шартномасида Бельгиянинг Голландиядан мустақиллигини тан олинган;

1850 йил— Англия ва АҚШ Панама каналини биргаликда қуриш тўғрисида битим имзолашган (кейинчалик АҚШ канални ўзи қуришга қарор қилган).

1897 йил — биринчи Бостон марафони ўтказилган;

1903 йил— энг қонли яҳудий погромларидан бири "Кишинёв қирғини" бошланган;

1919 йил— Лесли Лерой Ирвин парашют ёрдамида илк самолётдан эркин қулашни амалга оширган;

1919 йил— Польша қўшинлари Литва пойтахти Вилньюсни эгаллаб олишган;

1933 йил — Қўшма Штатларда олтин стандартининг бекор қилинган;

1941 йил —АҚШ Сенати Исроилда яҳудийлар давлатини яратиш ғоясини қўллаб-қувватловчи қарор қабул қилган;

1947 йил— Ҳиндистон Миллий Конгресс партияси мамлакатни Ҳиндистон ва Покистонга бўлишга рози бўлган;

1960 йил —Жанубий Кореядаги адолатсиз президентлик сайловларига қарши апрель инқилоби пайтида Сеулда оммавий намойишлар бошланган;

1970 йил —Колумбияда «19 апрель ҳаракати» деб номланган кўтарилиш бошланган;

1994 йил— Хитой давлат Кенгаши раиси Ли Аён Ўзбекистонда тайёрланаётган ИЛ-76 ва ИЛ-114 самолётларини харид қиладиган бўлди;

1995 йил —Оклахома шаҳридаги террорчилик ҳужуми натижасида 168 киши ҳалок бўлган. Америка тарихида урилган биринчи йирик террористик ҳужум бўлган;

2000 йил — Европада энг йирик олтин кони Марказий Руминияда топилган.

@unutilgan_tarix
3.1K views03:02
Ochish/sharhlash
2023-04-18 18:04:16 #hannibal

ҚЎЗИЧОҚЛАР СУКУНАТИ. 40-ҚИСМ.

@unutilgan_tarix

https://telegra.ph/%D2%9A%D0%8EZICHO%D2%9ALAR-SUKUNATI-40-%D2%9AISM-04-18-2
4.0K views15:04
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:01:51
Илк ўрта асрларда Ғарбий Европа аҳолисининг аксарият қисми хонанинг ўртасига олов ёқиб исинишган. IX асрда эса ўчоқни девор томонга кўчириш ва унинг тепасидан мўри ясашни ўйлаб топишган. Кейинчалик одамлар тутун деворларни иситаётганини ва атрофдаги хоналарни иситишини тушуниб етишган. Оловнинг иссиқлик энергияси нафақат у ёнаётган жойни, балки бошқа хоналарни ҳам қиздириши мумкинлигини англашгач, печлар ва каминлар вужудга келган.

@unutilgan_tarix
4.1K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:01:55
Вандализм атамаси вандал қабиласи номидан келиб чиққан. Вандаллар 455 йилда Римни талон-тарож қилган герман қабиласи ҳисобланади. Рим аҳолиси уларнинг бостириб келаётганлигидан эртароқ хабар топишган ва шаҳардан қочишга ҳаракат қилишган. Тартибсизликларда ўша пайтдаги император Петроний Максим ўлдирилган ва ўлиги дарёга ташлаб юборилган.

3 кундан сўнг Рим папаси Лео I вандаллар қироли Гейзерик билан учрашиш учун шаҳарга келган ва ундан шаҳарга ўт қўймасликни, тинч аҳолини ўлдирмасликни илтимос қилган. Вандаллар шаҳарга ўт қўймасликка ваъда бериб, икки ҳафта давомида ҳамма жойни талон-тарож қилишган, кўп сонли аҳоли асирга олинган. Рим ўзининг бир неча асрлик бебаҳо бойликларини йўқотган. Тортиб олинган хазинани 534 йилда Византия қўшинлари олиб кетишган ва варварлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг Константинополга олиб боришган.

@unutilgan_tarix
4.0K views10:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 11:00:57
Энг қисқа чат

Тарихдаги энг қисқа ёзишмалар 1862 йилда француз ёзувчиси Виктор Гюго ва унинг ношири ўртасида бўлиб ўтган. "Хўрланганлар" ("Les Miserables") асари нашр этилганда, Гюго таътилда эди. У китобхонлар янги асарини қандай қабул қилишганини билмоқчи бўлиб ноширига биттагина " " белгисидан иборат телеграмма юборган. Ношир ҳам бунга жавобан фақатгина " " белгиси ёзилган хабар жўнатиб, асарнинг катта муваффақиятга эришганини билдирган.

@unutilgan_tarix
3.9K views08:00
Ochish/sharhlash