2023-04-25 06:01:00
#kun_tarixi
АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР 1607 йил — Голландия флоти Гибралтар жангида испанларни йўқ қилган;
1644 йил— Мин империясининг сўннги императори деҳқонлар қўзғолони оқибатида ўз жонига қасд қилган;
1719 йил —Лондонда Даниел Дефонинг Робинзон Крузо ҳақидаги романининг биринчи нашри нашр этилган;
1792 йил —Ругет де Лисле Рейн армияси учун жанг қўшиғини яратган. Бугунги кунда бу қўшиқ Франция мадҳияси "Марселуза" номи билан машҳур;
1792 йил— Францияда гильотинадан қатл этиш воситаси сифатида биринчи марта фойдаланилган;
1816 йил — Инглиз шоири Жорж Байрон туҳматга кўра таъқиб қилиниб, Англияни абадий тарк этган;
1823 йил — Вилнада (Литва) генерал-губернатор Римский-Корсаковнинг буйруғи билан масонларнинг мол-мулки йўқ қилинган: полиция ҳузурида шамдонлар, юлдузлар, бош суяги ва бошқа маросим буюмлари ва безаклар ёқиб юборилган;
1826 йил— Англияда ички ёнув двигателига эга бўлган биринчи автомобиль патентланган;
1839 йил — Британия армияси Қандаҳорга бостириб кирган (ҳозирги Афғонистон);
1859 йил — Франция муҳандиси ва дипломати Фердинанд Лессепс бошчилигида Порт-Саидда Сувайш канали қурилиши бошланган;
1867 йил— Япониянинг Токио шаҳри биринчи бўлиб ташқи савдо учун очилган;
1901 йил — Нью-Йорк штати дунёда биринчи маротаба автомобиллар рақамланган;
1931 йил —Фердинанд Порше Porsche компаниясига асос солган;
1944 йил —америкалик генерал Жорж Паттон "Англия ва АҚШнинг тақдирига дунёга ҳукмронлик қилиш ёзилган" деб эълон қилган;
1945 йил— СССР ва АҚШ кучлари Элба дарёси бўйида Вермахт армиясини иккига бўлиб юборган;
1974 йил —"Чиннигуллар инқилоби" ғалаба қозониб Португалияда фашистик режим ағдарилган;
1983 йил— совуқ уруш даврида СССР раҳбари Юрий Андропов америкалик мактаб ўқувчиси Саманта Смитнинг ядровий уруш ҳақидаги қўрқувлари баён этилган хатини ўқиб уни СССР га таклиф қилган;
1996 йил— "Аксиядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" қонун қабул қилинган;
2001 йил—Ўзбекистонда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати тузилган;
2003 йил— ики палатали парламент тузиш, президентнинг ваколатлари борасида Конституцияга ўзгартиришлар киритилган.
@unutilgan_tarix
3.5K views03:01