Get Mystery Box with random crypto!

Унутилган тарих

Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих У
Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих
Kanal manzili: @unutilgan_tarix
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.50K
Kanalning ta’rifi

Унутилган тарих — Тарихга бир назар!
Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy
Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!
Мурожаат учун: @ad_ministrz
Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-04-23 08:01:26
#retro_video

Жадид арбобларимиздан бири Чўлпон иштирокидаги тарихий лавҳалар. ХХ аср 30 йиллари.

@unutilgan_tarix
2.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-04-23 06:01:09 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

1662 йил —Коннектикут Буюк Британиянинг мустамлакаси деб эълон қилинган;

1867 йил — Қиролича Виктория ва император Наполеон III Ла-Манш канали остида туннель қуриш режаларини рад этишган;

1907 йил— Ёзувчи Жек Лондон бутун дунё бўйлаб икки устунли кемада саёҳатга чиққан;

1913 йил— Иккала жаҳон урушларида қатнашган ягона лайнер "Аквитания" ишга туширилган;

1914 йил— Чикагода илк бейсбол ўйини бўлиб ўтган;

1928 йил — Канада Олий суди аёлларни "шахс" эмас деб топган;

1942 йил—Германияда 14-16 ёшдаги ўғил болалар ва 16-17 ёшли қизлар учун қишлоқ хўжалигида ишлаш мажбурияти эълон қилинган;

1945 йил— Адольф Гитлернинг ўринбосари Герман Геринг Учинчи рейхни бошқаришга рухсат сўраб Фюрерга телеграмма жўнатган;

1948 йил — Биринчи Араб-Исроил уруши: исроилликлар Ҳайфа денгиз портини қайтариб олишган;

1967 йил — Владимир Комаров бошқарган Совет космик кемаси Союз-1 учирилган, аммо ҳалокат туфайли Ерга қайтаётганда космонавт Владимир Комаров вафот этган;

1985 йил —КПСС Марказий Қўмитасининг апрель пленумида қайта қуриш дастури эълон қилинган;

1990 йил— Намибия БМТнинг 160-аъзоси ва Британия Ҳамдўстлигининг 50-аъзоси бўлган;

1991 йил —Ново-Огарёвода бўлиб ўтган учрашувда СССР Президенти Горбачёв ва 9 республика раҳбарлари янги Иттифоқ шартномаси тамойиллари тўғрисидаги баёнотни имзолаган;

1992 йил - Пекинда "McDonald's" жаҳон тармоғининг энг йирик ресторани (700 ўринли) очилган;

1993 йил— Биринчи президент И.Каримов адиблар билан суҳбатда миллий истиқлол ғоясини ишлаб чиқиш заруриятини асослаб берган;

1993 йил — Эритреяда БМТ ҳомийлигида референдум ўтказилган, унинг давомида аҳолининг аксарияти Эфиопиядан мустақиллик учун овоз беришган;

1994 йил— Республика "Маънавият ва маърифат" маркази ташкил этилган;

1996 йил— Ўзбекистонда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" қонун қабул қилинган;

2007 йил —дунёнинг кўплаб мамлакатларида БМТ ташаббуси билан глобал йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳафталиги бошланган;

2013 йил— Ироқдаги терактда 28 нафар одам ҳалок бўлган, 70дан зиёд одам жароҳатланган;

2018 йил —Арманистондаги норозиликлар натижасида Бош вазир Саркисян истеъфога чиққан.

@unutilgan_tarix
3.1K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-22 18:01:13 #hannibal

ҚЎЗИЧОҚЛАР СУКУНАТИ. 42-ҚИСМ

@unutilgan_tarix

https://telegra.ph/%D2%9A%D0%8EZICHO%D2%9ALAR-SUKUNATI-42-%D2%9AISM-04-22
1.5K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-04-22 14:00:46
"Либерия" номи Қора қитъанинг бошқа мамлакатлари номларидан ажралиб туради.

Ўз-ўзидан маълумки, Либерия "озод ер" маъносини билдиради. Бу номнинг келиб чиқиши тарихи ХIХ асрнинг 20 йилларига бориб тақалади. Ўшанда АҚШда озод қилинган қулларни ўзларининг тарихий ватанларига, яъни Африкага кўчириш ғояси пайдо бўлган. Уларга Ғарбий Африка қирғоқларидаги тропик ўрмонлар, қаҳва ва каучук плантациялари билан қопланган кенг ҳудуд берилган. Ўша ерларда етиштирилган маҳсулотларни маҳаллий қабилалар билан зарурий товарларга алмаштиришган (ўша пайтда уларнинг умумий қиймати атиги 50 АҚШ доллари бўлган).

@unutilgan_tarix
2.2K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-04-22 12:02:05
Жесси Уилям Лэзирнинг ўз жонига қасд қилиши

34 яшар шифокор Жесси Уилям Лэзир Кубада сариқ иситма касаллиги тарқалишини ўрганган. У иситма билан касалланган чивинга ўзини атайлаб чақтирган ва жонига қасд қилган.

@unutilgan_tarix
2.4K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-22 10:01:41
Француз императори Наполеон Бонапарт номи билан боғлиқ кўплаб қизиқарли фактлар мавжуд. Бироқ, буюк саркарданинг истеъдодли математик бўлганини ҳамма ҳам билмайди. Планиметрия соҳасидаги ютуқлари учун у ҳатто Франция Фанлар академиясининг академиги унвони билан тақдирланган. Қолаверса, тенг томонли учбурчаклар ҳақидаги геометрик масалалардан бири "Наполеон теоремаси" деб аталади.

@unutilgan_tarix
525 views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-22 08:00:50
#retro_video

Эрон шоҳининг тўй маросими,1951 йил. Эроннинг сўнги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий (1941-1979 йилларда бошқарган) уч маротаба— 1939, 1951 ва 1959 йилларда уйланган. Биринчи рафиқаси билан 1948 йилда ажрашган Паҳлавий 3 йилдан сўнг дипломатнинг қизи Сурайё Асфандиёрий-Бахтиёрий билан турмуш қурган. Келиннинг бриллиантларга бой дабдабали тўй кўйлаги Кристиан Диор модалар уйида тикилган бўлиб, унинг оғирлиги нақ 20 кгни ташкил этган.

@unutilgan_tarix
1.3K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:01:41 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР


1370 йил —Бастилия қурилиши бошланган. Дастлаб у Париждаги давлат жиноятчилари учун қалъа ва қамоқ жойи сифатида ўйлаб топилган. Бастилиянинг биринчи маҳбуси унинг меъмори Уго Обриот бўлиб, у яҳудийликда ва диний зиёратгоҳларни таҳқирлаганликда айбланган;

1500 йил —Педро Алварес Кабрал бошчилигидаги португал эскадрильяси бўлажак Бразилия қирғоғини очган;

1509 йил— Генрих VIII отаси вафотидан кейин инглиз тахтини эгаллаган;

1519 йил —Эрнан Кортез Мексика қирғоғига тушиб, Веракруз шаҳрига асос солган;

1622 йил — Форс ва Буюк Британиянинг Ост-Индия (Шарқий Ҳиндистон) компанияси стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Ормуз кўрфазини эгаллаб олишган ва Форс кўрфазида Португалия таъсирига барҳам берилган;

1793 йил— Жорж Вашингтон Европа мамлакатларининг инқилобий Францияга қарши урушида АҚШнинг бетарафлигини эълон қилган;

1865 йил —АҚШ Конгресси АҚШнинг барча банкноталарида "Trust in God" деган ёзувни киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган;

1898 йил — АҚШ денгиз кучлари Испания-Америка уруши арафасида Кубани блокада қила бошлаган;

1906 йил— Афинада Фавқулодда ёзги Олимпия ўйинлари очилган;

1915 йил— Биринчи жаҳон уруши: Германия Ипр жангида инглиз-француз қўшинларига қарши илк кимёвий қурол—хлор ишлатган;

1952 йил— 35 миллион америкаликлар Невададаги ядро бомбаси синовига гувоҳ бўлишган;

1997 йил —Перу пойтахти Лима шаҳридаги Япония элчисининг қароргоҳида гаровга олинганлар 126 кун ушлаб турилгач, Перу махсус кучлари томонидан қутқарилган, гаровга олинган 71 киши озод қилинган;

2004 йил — КХДРда иккита поезднинг тўқнашуви ва ундан кейинги портлаш натижасида камида 150 киши ҳалок бўлган

@unutilgan_tarix
1.8K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-21 16:02:39
#iqtibos

Освенцим концлагеридаги болалар пойабзаллари.

"Иккала жаҳон урушида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганларнинг ҳар бирига бир дақиқалик сукут бағишлайдиган бўлсак, дунё 96 йил давомида сукутга чўмади."

Анар Алиев

@unutilgan_tarix
2.8K views13:02
Ochish/sharhlash
2023-04-21 12:02:26
Жинси матосини ихтиро қилган Леви Страусс.

@unutilgan_tarix
3.1K views09:02
Ochish/sharhlash