Get Mystery Box with random crypto!

1920 йил сентябрь. Мир Aраб мадрасаси ва Минораи Калон ўққа ту | Унутилган тарих

1920 йил сентябрь. Мир Aраб мадрасаси ва Минораи Калон ўққа тутилганидан кейин олинган тасвир.

Қизил армия томонидан пойтахт Бухоро шаҳрига ҳужум 1920 йил 29 августга ўтар кечаси бошланган. Ҳал қилувчи жанг Бухоро дарвозлари яқинида рўй берган. Бу воқеларнинг шоҳиди қуйидагича ёзган эди: "Шаҳар маркази ер билан яксон қилинди. Жанг давомида кўплаб самолётлар ва замбараклар ишга солинди. Шаҳрда кўплаб бегуноҳ кексалар, болалар, аёллар ҳалок бўлди. Юзлаб тарихий обидалар яксон қилинди. Регистон ёндирилди."

@unutilgan_tarix