Get Mystery Box with random crypto!

#kun_tarixi АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВО | Унутилган тарих

#kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1653 йил— Оливер Кромвел Англия парламентини тарқатиб юборган;

1770 йил —Жеймс Кук Жануби-Шарқий Австралияни кашф этган;

1841 йил— Адабиёт тарихидаги илк детектив ҳикоя — америкалик ёзувчи Эдгар Алан Понинг "Морг кўчасидаги қотиллик" асари нашр этилган;

1902 йил — эр-хотин Мария ва Пьер Кюри 12 йиллик тажрибалар натижасида соф радий олишга муваффақ бўлишган;

1918 йил— Тошкентда ўлка советларининг V съезди иш бошлаган, унда Туркистон Автоном Совет Республикаси тузилган;

1920 йил — Бельгиянинг Антверпен шаҳрида VII Олимпия ўйинлари бошланган;

1921 йил— Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси озиқ-овқат, ем-ҳашак ва ҳомашё развёрсткасини маҳсулот солиғи билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилган;

1924 йил — Туркия Республикаси Конституцияси қабул қилинган;

1935 йил— америкалик журналист Уоррен Хилнинг саъй-ҳаракатлари билан дунёдаги илк хит парад йўлга қўйилган;

1940 йил — АҚШда биринчи электрон микроскоп намойиш этилган;

1949 йил — Биринчи Бутунжаҳон тинчлик конгресси очилган;

1972 йил — "Аполлон-16" космик кемаси Ойга қўнган;

1982 йил— Навоий вилояти ташкил этилган;

2000 йил— Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтган;

2001 йил —Британия поп мусиқаси тарихида биринчи марта мусиқачи (Пол Маккартни) миллиардер бўлган.

@unutilgan_tarix