Get Mystery Box with random crypto!

Унутилган тарих

Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих У
Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих
Kanal manzili: @unutilgan_tarix
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.50K
Kanalning ta’rifi

Унутилган тарих — Тарихга бир назар!
Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy
Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!
Мурожаат учун: @ad_ministrz
Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-04-29 19:00:21 #hannibal

ҚЎЗИЧОҚЛАР СУКУНАТИ. 46-ҚИСМ

@unutilgan_tarix


https://telegra.ph/%D2%9A%D0%8EZICHO%D2%9ALAR-SUKUNATI-46-%D2%9AISM-04-29
3.2K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-04-29 17:20:15
#iqtibos

"Уйимнинг дераза ва эшикларини беркитиб ўтира олмайман, чунки тоза ҳаво кириши керак. Аммо ўша ҳавонинг довул бўлиб, оилам ва ўзимни янчиб ўтишига ҳам йўл қўёлмайман."

Маҳатма Ганди

@unutilgan_tarix
3.4K views14:20
Ochish/sharhlash
2023-04-29 16:02:42
Бир қарашда бу Кубадаги оддий сигарета ишлаб чиқариш заводида лол қолгудек ҳеч нарса йўқдек туюлади. Стол устида ўтириб газета ўқиётган бир кишидан ташқари ҳамма тиним билмай ишламоқда. Хўш, бу одам бошлиқ бўлмаса, унда ким?

Гап шундаки, радио ва фонограмма сингари технология ютуқлари ҳали яратилмаган пайтларда фабрикаларда ишчилар уззукун давом этувчи оғир ишларидан чарчаб, ақлдан озиб қолмасликлари учун уларга газета ёки китоб ўқиб берадиган махсус ходим бўлган.

@unutilgan_tarix
3.1K views13:02
Ochish/sharhlash
2023-04-29 14:02:15
1987 йилда 15 ёшли Габи исмли немис овчарка ити ўзаро жангда Белград ҳайвонот боғидаги қафасидан қочиб кетган ягуарни мағлуб этган. Иккита қўриқчи итга эга бўлган хайвонот боғи қоровули тунда айланиб юрганида қоронғуда ягуарнинг қафаси бўш турганини пайқамай ўтиб кетган. Бироқ, Габи ёввойи мушукнинг ҳидини сезган ва иккинчи ит қўрқоқлик қилиб қочиб кетганига қарамай, ягуарга ташланган. Қоровул пайтдан фойдаланиб, полицияга хабар қилган, лекин улар ягуарни ушлай олишмаган ва одамларни хавфдан холи қилиш учун уни отиб ташлашга мажбур бўлишган. Габи ўзига кўп жароҳат етганига қарамасдан муваффақиятли кечган операциядан сўнг яна ҳайвонот боғидаги ишига қайтган.

@unutilgan_tarix
3.2K views11:02
Ochish/sharhlash
2023-04-29 12:01:41
Мегалодон балиғининг жағи, 1909 йил.

Мегалодон умуртқали ҳайвонлар тарихидаги энг улкан ва энг кучли йиртқич балиқлардан бири бўлган. Скелет қолдиқларини ўрганиш натижасида ушбу балиқнинг узунлиги 22 метр ва оғирлиги 50 тоннага етганлиги маълум бўлган. Тишлаш кучи ҳар квадрат сантиметр учун 25-30 тоннани ташкил этган. Мегалодон озиқ-овқат занжирининг юқори қисмида жойлашган энг йирик йиртқичлардан бўлган.

@unutilgan_tarix
3.2K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-04-29 10:01:51
#uzb

Чорсуда ҳашар, тахминан 40-50 йиллар. Сурат олинган аниқ вақт маълум эмас.

@unutilgan_tarix
3.3K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-29 06:00:54 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

998 йил — Муқаддас Рим императори Оттон III буйруғи билан Папа Грегори Vга қарши қўзғолон раҳбари, патриций Жон Кресенций қатл этилган;

1770 йил —инглиз денгизчи сайёҳи Жеймс Кук биринчи марта Австралияга қўнган;

1882 йил— Берлинда Siemens томонидан қурилган дунёдаги биринчи тажриба-синов троллейбус линияси иш бошлаган;

1884 йил— Оксфорд университети аёлларни ўқишга қабул қилишга рози бўлган;

1897 йил — инглиз физиги Жозеф Томсон Лондон Қироллик жамияти йиғилишида нутқ сўзлаб, электронни кашф этганлигини эълон қилган;

1909 йил —Буюк Британия молия вазири Ллойд Жорж ўзининг "Халқ бюджети"ни тақдим этган. Мудофаа ва ижтимоий таъминотга харажатларни кўпайтириш учун ер эгаларига ерларни сотиш учун солиқ, шунингдек, юқори даромадлиларга супер солиқ жорий этилиши кўзда тутилган;

1931 йил — СССРда биринчи тажриба-синов телеузатиш ўтказилган;

1941 йил — немис қўшинларининг кучли босими остида инглиз экспедиция кучларини жанубий Юнонистондан эвакуация қилиш тугалланган;

1945 йил — иттифоқчилар томонидан Дахау концлагери озод қилинган;

1975 йил — Вьетнам урушида Сайгондан америкаликларни эвакуация қилиш бошланган;

1982 йил — Хитой аҳолиси бир миллиарддан ошган;

1986 йил —Лос-Анжелес марказий кутубхонасидаги ёнғин оқибатида 350 минг китоб зарар кўрган;

1991 йил — Бангладешдаги циклон натижасида 138,000 киши ҳалок бўлган;

1993 йил —Елизавета II Букингем саройи биринчи марта сайёҳлар учун очиқ бўлишини ва кириш чипталарини сотишдан олинган йиғим ёнғинда зарар кўрган Виндзор қалъасини таъмирлашга йўналтирилишини эълон қилган;

1996 йил— "Ўзбеккино" давлат акционерлик компанияси ташкил этилган;

1999 йил — Фаластинликлар 1999 йил 4 майда Исроилдаги сайловлар яқинлашаётганлиги муносабати билан ўз давлатларини эълон қилишдан бош тортган;

2011 йил — Кембриж герцогиняси Кетрин ва Кембриж герцоги шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтган.

@unutilgan_tarix
4.1K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-04-26 14:01:13
Малика Елизавета (бўлажак қиролича Елизавета II) 13 ёшини мафтункор от билан нишонламоқда. 1939 йил 21 апрель.

@unutilgan_tarix
1.0K views11:01
Ochish/sharhlash
2023-04-26 12:00:51
Рўза сўзининг маъноси

"Рўза" сўзи форсча "рўз", яъни "кун" сўзига "-а" қўшимчасини қўшиш орқали ҳосил қилинган. Ушбу сўзнинг асл илдизи сўғд тилига бориб тақалади. Рўза тутган киши саҳардан қуёш ботгунга қадар, демак, бутун кун давомида еб-ичмайди. Бу сўз араб тилида "ас-савм, ас-сиям" дейилади. Унинг луғавий маъноси бирор нарсадан ўзини мутлақо тийиб туришдир.

"Рўза" сўзи Марказий Осиё, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш каби мамлакатлар тилларида ҳам кенг қўлланилади. Рўза рус тилига "ураза" шаклида кирган.

@unutilgan_tarix
1.8K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:02:14
"Бу йигитлар Atabrineни қабул қилишни унутишган" - безгакка қарши доринининг кўргазмали рекламаси. Папуа-Янги Гвинея, ўтган аср 40-йиллар боши.

@unutilgan_tarix
2.1K views07:02
Ochish/sharhlash