2023-05-11 06:01:31
#kun_tarixi
МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
330 йил— Константинопол Рим империясининг янги пойтахтига айланган;
1364 йил— Польшанинг Краков шаҳрида Европадаги энг қадимий ўқув даргоҳларидан бири Ягеллонский университети очилган;
1551 йил— Лимада Америка қитъасидаги илк олий ўқув юрти—Сан-Маркос университетига асос солинган;
1878 йил— Макс Ҳедел Германия императори Вилгелм I ҳаётига муваффақиятсиз суиқасд қилган;
1918 йил— Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига асос солинган;
1928 йил— Нью-Йоркда дунёдаги биринчи мунтазам телевизион эшиттириш бошланган;
1939 йил —Халхин-Гол можароси бошланган;
1941 йил —Лондонга фашистлар томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида кўп йиллар давомида Лондоннинг асосий концерт зали бўлиб келган Queen's Hall бутунлай йўқ қилинган;
1944 йил —татарларни Қримдан депортация қилиш тўғрисида Давлат мудофаа қўмитасининг фармони чиқарилган;
1955 йил —Варшавада Европада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича Европанинг 8 социалистик мамлакатлари вакилларининг учрашуви бошланган, унда дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома (Варшава шартномаси) имзоланган;
1959 йил—Женевада СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ташқи ишлар вазирларининг Германия ва Берлин масаласи бўйича конференцияси очилган;
1960 йил — Исроил разведкаси Буэнос-Айресда фашист жиноятчи Адольф Эйхманни қўлга олишган, кейинчалик у яширинча мамлакатдан олиб чиқиб кетилиб, судга берилган ва қатл этилган;
1967 йил— Буюк Британия, Дания ва Ирландия Европа иқтисодий ҳамжамиятига аъзо бўлиш истакларини расман эълон қилишган;
1970 йил — БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарийб икки аср давомида Эрон ва Британия ўртасида баҳс мавзуси бўлган Баҳрайн оролларига мустақиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилган;
1971 йил —120 лейборист депутат Британиянинг Европа иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиш ғоясига қарши эканликларини эълон қилишган;
1987 йил —Ҳиндистон ҳукумати Панжоб штатида тўғридан-тўғри бошқарувни жорий этган;
1992 йил— "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ташкил қилиш тўғрисида"ги фармон эълон қилинган;
1994 йил— Ҳиндистонда Ўзбекистон туризм кунлари бошланган;
1996 йил —жанубий ён бағирдан Эверестга кўтарилиш пайтида 8 альпинист вафот этган;
1997 йил —шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров IBM "Deep Blue" компьютери билан ўйинда мағлубиятини тан олган;
2000 йил— Ҳиндистондa миллиардинчи аҳоли туғилган.
@unutilgan_tarix
2.9K views03:01