Get Mystery Box with random crypto!

1987 йилда 15 ёшли Габи исмли немис овчарка ити ўзаро жангда Б | Унутилган тарих

1987 йилда 15 ёшли Габи исмли немис овчарка ити ўзаро жангда Белград ҳайвонот боғидаги қафасидан қочиб кетган ягуарни мағлуб этган. Иккита қўриқчи итга эга бўлган хайвонот боғи қоровули тунда айланиб юрганида қоронғуда ягуарнинг қафаси бўш турганини пайқамай ўтиб кетган. Бироқ, Габи ёввойи мушукнинг ҳидини сезган ва иккинчи ит қўрқоқлик қилиб қочиб кетганига қарамай, ягуарга ташланган. Қоровул пайтдан фойдаланиб, полицияга хабар қилган, лекин улар ягуарни ушлай олишмаган ва одамларни хавфдан холи қилиш учун уни отиб ташлашга мажбур бўлишган. Габи ўзига кўп жароҳат етганига қарамасдан муваффақиятли кечган операциядан сўнг яна ҳайвонот боғидаги ишига қайтган.

@unutilgan_tarix