Get Mystery Box with random crypto!

Рўза сўзининг маъноси 'Рўза' сўзи форсча 'рўз', яъни 'кун' сў | Унутилган тарих

Рўза сўзининг маъноси

"Рўза" сўзи форсча "рўз", яъни "кун" сўзига "-а" қўшимчасини қўшиш орқали ҳосил қилинган. Ушбу сўзнинг асл илдизи сўғд тилига бориб тақалади. Рўза тутган киши саҳардан қуёш ботгунга қадар, демак, бутун кун давомида еб-ичмайди. Бу сўз араб тилида "ас-савм, ас-сиям" дейилади. Унинг луғавий маъноси бирор нарсадан ўзини мутлақо тийиб туришдир.

"Рўза" сўзи Марказий Осиё, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш каби мамлакатлар тилларида ҳам кенг қўлланилади. Рўза рус тилига "ураза" шаклида кирган.

@unutilgan_tarix