Get Mystery Box with random crypto!

Унутилган тарих

Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих У
Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих
Kanal manzili: @unutilgan_tarix
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.50K
Kanalning ta’rifi

Унутилган тарих — Тарихга бир назар!
Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy
Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!
Мурожаат учун: @ad_ministrz
Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-05-01 10:01:27
#uzb

Фарҳод бозори. Тошкент, 1972 йил

@unutilgan_tarix
2.3K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:00:31
#retro_video

Орол денгизи ярим аср олдин қандай кўринишда бўлган. Мўйноқ шаҳри-чи? Мазкур тарихий видеода улуғвор денгизнинг қуриб кетмасидан аввалги манзараларини, у ердаги гўзал табиатни томоша қилишингиз мумкин.

@unutilgan_tarix
3.1K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-05-01 06:01:24 #kun_tarixi

МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1682 йил — Людовик XIV Парижда расадхонага асос солган;

1699 йил —Пьер ле Мойн Миссисипи водийсида илк Европа мустамлакасини ташкил этган;

1707 йил— Шотландиянинг Англияга қўшилиши натижасида Буюк Британия давлати топган;

1840 йил — Англияда дунёдаги биринчи почта маркалари сотила бошланган: уларга қиролича Виктория расми туширилган;

1884 йил — Чикагода дунёдаги илк осмонўпар бино— 10 қаватли бино қурилиши бошланган;

1886 йил— Бирма Британия Ҳиндистони таркибига қўшиб олинган;

1887 йил— Японияда Қизил Хоч Жамияти ташкил этилган;

1899 йил— Аспирин биринчи марта истеъмолга чиқарилган;

1907 йил — Eвропанинг кўплаб пойтахтларида 1 май муносабати билан ишчилар намойишлари бўлиб ўтди ва шу куни Варшавада умумий иш ташлаш эълон қилинган;

1917 йил — Москвада Бутун Россия мусулмонларининг I қурултойи бўлиб ўтган;

1918 йил— Тошкентда Туркистон советларининг V қурултойида Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси (ТАССР) ташкил топган;

1919 йил — Бавария Қизил армияси мағлубиятга учраган, Бавария Совет Республикаси қулаган;

1925 йил —Кипр Буюк Британия тожининг мустамлакаси деб эълон қилинган;

1933 йил—Буюк Британия ва Ҳиндистон ўртасида телефон алоқаси ўрнатилган;

1940 йил— уруш сабабли 1940 йилги Олимпия ўйинлари бекор қилинган;

1945 йил —Берлиндаги Рейхстаг устига Ғалаба байроғи кўтарилган;

1946 йил — австралиялик аборигенлар илк марта иш ташлашган;

1948 йил — Корея Халқ Демократик Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;

1950 йил —Хитой Халқ Республикасида кўпхотинлилик, болани ўлдириш ва вояга етмаганлар никоҳи тақиқланган;

1961 йил — Фидел Кастро Кубада сайлов бўлмаслигини эълон қилган;

1974 йил —Португалияда сиёсий маҳбуслар озод қилинган ва оммавий ахборот воситаларида цензура бекор қилинган;

1979 йил —Гренландия ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олган;

1993 йил — Шри-Ланка президенти Ранасингҳе Премадаса Коломбодаги терактда ўлдирилган;

2001 йил— И.Каримовнинг фармони билан 31 август "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни" деб эълон қилинган;

2003 йил —Мўғулистонда ерларни хусусийлаштириш бошланган;

2004 йил —Венгрия, Кипр, Латвия, Литва, Малта, Польша, Словакия, Словения, Чехия ва Эстония Европа Иттифоқининг таркибига кирган.

@unutilgan_tarix
3.3K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-30 18:02:40
#uzb #tarixda_bugun

Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти ташкил этилганига 103 йил бўлди

1920 йил 26-30 апрель
кунлари Хивада Бутунхоразм вакилларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтган. Ушбу қурултой якунида Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти тузилганлиги эълон қилинган.

Жумҳурият қабул қилган биринчи конституцияда давлатнинг энг муҳим ишларини ҳал қилиш олий ҳокимият органи бўлган Умумхоразм халқ вакиллари қурултойига тегишли деб белгилаган. Ижроия органи сифатида 15 аъзодан иборат Халқ Нозирлари кенгаши ҳам тасдиқланган.

Хоразм Жумҳурияти маъмурий жиҳатдан 22 та туманга бўлинган (собиқ Хива хонлиги ҳудудлари). Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижаси ўлароқ 1924 йилда тугатилган.

@unutilgan_tarix
3.0K views15:02
Ochish/sharhlash
2023-04-30 16:00:52
Рус шоири Александр Сергеевич Пушкинни ўлдирган одам — Жорж Шарль Дантес. 1860 йил.

@unutilgan_tarix
3.1K views13:00
Ochish/sharhlash
2023-04-30 14:01:41
Генри Форд ўзи яратган "Ford Model T" автомобили билан. 1921 йил.

@unutilgan_tarix
3.1K views11:01
Ochish/sharhlash
2023-04-30 12:01:28
Тақдир кометаси

Ҳар 75 йилда сайёрамизга Галлей номли комета яқинлашади. 1835 йил 30 ноябрда ўша осмон жисми яна бир бор Ерга яқинлашганида таниқли америкалик ёзувчи Марк Твен (Сэмюэль Клеменс) дунёга келган. Ўшандан буён у ўз тақдирини сирли комета билан боғлаган ва айнан шу комета билан бирга ўлишини башорат қилган. Ажабланарли жиҳати шундаки, ёзувчининг башорати амалга ошган. У 1910 йил апрель ойида кометанинг Ер орбитасига яқинлашувидан бир кун ўтиб вафот этган.

@unutilgan_tarix
3.1K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-04-30 10:01:40
#uzb

Чимён йўли. Ўзбекистон, 20-30 йиллар. Макс Пенсон олган сурат.

@unutilgan_tarix
3.2K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-30 08:00:23
#retro_video

Ўғлим, овқатингни емайсанми?

"Маҳаллада дув-дув гап" фильмидаги энг кулгили кадрлардан бири. 1960 йил. Афсонавий ўзбек актёрлари Ҳамза Умаров (ўғил), Марям Ёқубова (она) ва Раҳим Пирмухаммедов (ота) иштирокида.

@unutilgan_tarix
3.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-30 06:19:48 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР


1789 йил —Жорж Вашингтон бир овоздан АҚШнинг биринчи президенти этиб сайланган;

1803 йил —АҚШ Луизианани Франциядан бир акр учун 4 центдан тўлаб сотиб олган;

1838 йил—Никарагуа Марказий Америка Федерациясидан ажралиб чиққан;

1854 йил — Бразилияда биринчи темир йўл очилган;

1900 йил— Гавайи Қўшма Штатлар томонидан қўшиб олинган;

1905 йил— Россия императори Николай II дин эркинлиги тўғрисидаги фармонни имзолаган;

1920 йил— Хоразм Халқ Совет Республикаси ташкил топган;

1945 йил— Берлин операцияси пайтида Совет қўшинлари Рейхстагга ҳужумининг бошланган;

1945 йил—Совет қўшинлари томонидан Равенсбрюк аёллар концлагеридаги маҳбуслар озод қилинган;

1945 йил — Адольф Гитлер бункерида ўз жонига қасд қилган;

1958 йил — Гаитида давлат тўнтаришига уриниш бўлиб, президент Франсуа Дувале томонидан шафқатсизларча бостирилган;

1961 йил — Куба раҳбари Фидель Кастро Ленин номидаги тинчлик мукофотини олган;

1961 йил —Минскда америкалик Ли Харви Освальд ва Марина Прусакованинг тўйи бўлиб ўтган. 2 йилдан сўнг Освальд АҚШ президенти Жон Кеннедини ўлдиришда айбланган;

1970 йил —Вьетнам уруши: АҚШ қўшинлари Камбоджага кириб келган;

1975 йил — Вьетнам уруши Сайгонни Шимолий Вьетнам қўшинлари томонидан босиб олиниши билан якунланган;

1979 йил — Исроил давлати пайдо бўлганидан бери биринчи марта унинг кемаси Сувайш канали орқали ўтган;

1990 йил— "Эрк" демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтган;

1991 йил — Қорабоғдаги арман қишлоқлари аҳолисини оммавий равишда депортация қилиш бошланган;

1992 йил —Женевада инглиз Тим Бернерс-Ли томонидан ишлаб чиқилган World Wide Web технологияси ҳамма учун бепул бўлиши эълон қилинган;

1992 йил— Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо бўлган;

1993 йил— Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилган;

1994 йил— Марказий Осиё Иқтисодий Ҳамжамияти ташкил топган; Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида ягона иқтисодий макон тузиш тўғрисида уч томонлама шартнома имзоланган;

1998 йил— "Виждон эркинлиги ва диний ташкотлар тўғрисида"ги, "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги, "Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги ва "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонунлар, "Оила кодекси" қабул қилинган;

2002 йил— Обнинск шаҳрида дунёдаги биринчи атом электр станциясининг реактори тамоман ўчирилган;

2009 йил
— Озарбайжон давлат нефть академиясида қатлиом юз берган, 12 киши ҳалок бўлган. Отишма қурбонлари орасида талабалар, ўқитувчилар ва академия ходимлари бор бўлган.

@unutilgan_tarix
3.3K views03:19
Ochish/sharhlash