Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanaldagi mavzular:
Nimadir
Bonu
Айёмингиз
Хайрли
Табрик
Жума
Qiroat
All tags
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.37K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 164

2022-11-11 04:44:20 ​​​​#жума_муборак.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин!

Ушбу жума кунида қалбларимизга -осойишталик,
юзларимизга табассум, уйларимизга бахт ва саодат ато этиб, ЗИКРидан бизларни ажралмайдиган қилсин!

Ушбу кун фазилатидан Аллоҳ бизларга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни Ўзига мойил қилсин!

Сафарга чиққанларга хайрли манзил, бир ишнинг бошини тутганларга чиройли якун ато этсин!

Шифо изалаётганларимизга, шифо, рахмат истаётганларга рахм қилсин!

Аллоҳ таоло бу жума кунида биздан ўзимиз сезмаган, лекин вужудимизни ўзига тобе этадиган ёмон касалларни аритсин!

Зулматларимизни ёритсин!

Бизни нажоти ва раҳмати ила суғорсин!

Яхшиликлар билан ризқлантирсин!

Гуноҳларимизни кечириб, тавбани бизга яқин қўйсин!

Азизлар, Жума муборак!


@Ummuzaynabummuijodi
14.7K views01:44
Ochish/sharhlash
2022-11-10 16:10:10 ​​#нимадир.

Нисбийлик нима?

Вақт нисбий.

Соат милларига бўйсунмайдиган миллионлаб сайёралар кўкда бемалол сузиб юрибди. Уларнинг ерга нисбатан қанча масофада эканини ўлчолмай, олимлар қариб-қартаймоқда!

Умр нисбий.

Ўттиз ёшли инсон бажарган ишни тўқсон ёшлиси қилолмасдан ўтяпти...

Отаси қурган уйнинг ёнига ақалли хожатхона қуролмаганлар бор...
Умри ўтяпти, битта чўп- у ёқдан бу ёққа силжимайди!

Ғам нисбий.

Сизни дод дегизиб юборган синов- кимнидир анордек бағрини нимталашга, тишининг оқини бировга кўрсатишга минг чиранмасин ожизлик қилади...

Бахт ҳам нисбий.

Кимдир шу бир кунини- ҳотиржамликда, тинчлик билан ўтказиб олганига шукр қилади. Бошқаси эса юмшоқ ўринда тўлғониб, кўзга инмаётган уйқусини пойларкан, ўзини оддий нарсаларда ҳам бахтсиз санаб, милт-милт кўз ёшлар тўкади...

Баъзан бир ишдан малолланишимиз ҳам ва баъзан нимадандир хафа бўлишларимиз ҳам нисбий тус олган.

Кеча биров ғалати қараб қўйганига хафа бўлардик...
Бугун...
Қийин кунимизда улар ортига қарамай кетганига ўкиняпмиз...

Йўриқ шундай...
Бизнинг ўлчовларимиз хато, қаричларимиз қисқа, торозуларимиз бузуқ, одимларимиз чалкаш...

Ҳисобни зарраларда юритадиган, аниқликни севадиган, ҳисоби чалкашмас, адолати устувор, ҳар нарсани доли гулига, ҳолини ҳолига тўғрилайдиган Зотнинггина ўлчови тўғридир!

Унинг йўриғида Қуёш- миллион йиллик йўлидан заррача ҳам оғишмай ўз уфқи томон силжийди. Ой Ернинг теграсидан қочмайди...

Унинг хоҳиши ила ўзининг бир кунлик умрида капалак, минг йиллик умрида эса қарға-туғилади, насл қайғусини қилади ва яна жимгина ерга қоришиб йўқ бўлади...

Сабри бор-йўғи бир томчигина бўлган кимсага-бир томчи ғам томизғиси томизилгандек, сабри уммонга уммон қадар ғамлар пўртана ясаб силжийди. Айтамизки, ҳеч нарса тоқатимиздан ортиқ эмас экан...

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
4.1K viewsedited  13:10
Ochish/sharhlash
2022-11-10 16:02:44
Assalomu aleykum.
Kitoblariz juda mashaalloh
Qòlimga yetib keguncha judda sabrsizlik bilan kuttim, yetib kelganida esa chanqoģi bosilgan kishidek his qildim òzimni.
Asar safsatadan holi ekan, òqiganim sari ichiga kirib ketyapman.
Allohimdan qalamingizni òtkir qilishini sòrab duodaman.
Minnatdorman



Firdavs.
3.8K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-11-10 14:55:04 #нимадир.

Баъзан бизга ҳаётнинг ўзи ойна тутади. Унга қараб ўз камчиликларимизни тузатамиз. Тасаввур қилинг қаршингиздан худди ўзингиздек одам чиқди ва у худди сиз йўл қўйган хатоларни содир этяпти.

Нима қиласиз?
Ҳа, меники ҳам ташқаридан қараганда шунақа кўринаркан-да деб ҳулоса оласиз.

Авваллари пост ёзаётганимда "кимгадир ваъда бергандим" ёки "кимдир сўрабди", "кимлардадир савол туғилибди" каби жумлаларни ишлатар эдим. Ҳозир ишлатмасликка ҳаракат қиляпман. Чунки буни ўқиётган одамнинг ҳамияти агар меникичалик бўлса албатта оғринар экан.

Шунинг ўрнига эринмасдан "фалончихонга ваъда бергандим", "бир қадрдонимиз сўраган экан", "бир опамизда шунақа савол туғилибди" каби сўзлардан фойдаланиш нариги томонга албатта ёқимли туюлишини ҳис қила бошладим.

Бу аввало ҳурмат. Мен буни ўзимда ҳис қилиб кўрдим. Напалеон ҳамма аскарининг номини ёддан билган, бу инсонга яқинлик ва илиқ ҳиссиёт беришини у жуда яхши тушунган.

Мен авваллари ҳикояларимни ўғирлаб кўчирганларга ўз реакциямни кўрсатардим. Ҳозир индамайман. Агар Аллоҳ инсоф берганда, бериб қўярди дейману жимгина кетаман. Бир қизда кўрганларим қаттиқ таъсир қилгач, ўзимни шунақа тутадиган бўлдим. У қиз ҳикояларини биров кўчирмаслиги учун фақат ўзига яқин ишончли одамларнинг личкасига ташлаб бераркан.

Мен бунчалик қаттиқ қўриқланадиган ҳикояга табиийки қизиқдим. Аммо...

Майли, ҳар қалай у қизни тушунса бўлади. Биз нимадир ёза бошлаганимизда бу иш қўлимиздан келгани учун еттинчи осмонга чиқиб кетамиз. Кейин тушкунликлар бошланади...

Ижод ташвишлари...

Бориб-бориб аслида одам қилган ишни қилган оддийгина қаламкаш эканлигимизни тушуниб қоламиз.

Ҳуллас инсон боласи бу дунёда яшар экан ҳамиша ўзгаришлар жараёнини бошидан кечиради. Кеча кўрган одамингиз аслида бугун бошқа одам...

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
4.3K viewsedited  11:55
Ochish/sharhlash
2022-11-10 05:13:43 #сўраган_эдингиз.

Менга "китоблар кейинги ой ҳам сотиладими?" деган саволлар юбориляпти.

Кейинги ой бу китоблар сотиладими йўқми билмайман.

Чунки "Қамар медия" дан ҳам "Ptint Line" босмахонасидан ҳам энг охирги партияни қабул қилиб олганмиз ва китоблар ҳозир унақа кўп қолмаган.

Тугатишга сотяпмиз деб аввалги сафар ёзгандим. Кўпчилик эътибор қилмаган шекилли. Бу китоблар тугагач, кейин ҳамма кучимизни бошқа китобларни чоп эттиришга сафарбар этамиз.

Шунинг учун имкон қадар шу ой ҳаракат қилиб олиб қолинг. Бу китобларга бошқа адад қўшилмайди. Яъни талаб кўпайса яна бориб юзта чиқартириб келмайман. Чунки "Қамар медия" нашриёти билан ҳамкорлигимни якунладим.

Китоб сотиб олиш учун мурожаат куйидаги ботда

@Kitob_savdo_bot.
2.8K viewsedited  02:13
Ochish/sharhlash
2022-11-10 04:52:55
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Тундан тонгга сари омон чиққанларга кун хайрини улашсин деймиз.

Балки бемордирсиз. Балки кўзларингиздан уйқуни олган бир дардингиз бордир.

Балки бир хавотирингиз ҳаяжонингиз, қарзларингизнинг қайғусидадирсиз.

Балки бир мушкулот сизни бу тонгда ҳам ўйланиб чой ичишга мажбур қилаётгандир.

Ғамни ўзингизга ғолиб сайлаб олманг. Ҳар бир муаммога Вакийл бўлган, дарддан аввал дармонни яратган Роббингиз, қайлардадир мўмин биродарини ўйлаб дуо қиладиган бир мўмин биродарингиз бор.

Ҳар қандай ташвиш бир кун арийди. Тундан кейин отган тонг сизга ёрқин бир мисолдир. Қалбингизда ҳам тонглар отишига ишонинг.

Агар бугунги кунни Аллоҳ таолонинг ҳузурдаги бандалари қаторида кутиб олган бўлсангиз, шукрингиз тилда бўлсин.

Тилаймизки, ҳамиша дилингиз равшан, кўнглингиз хотиржам бўлсин.

Тириклик гаштини сураётганларнинг ҳаммасига янги кун муборак!

@Ummuzaynabummuijodi
3.7K viewsedited  01:52
Ochish/sharhlash
2022-11-09 18:01:22 ​​#таскин.

Ҳаётингизда шундай йиллар бўладики, фарзандингиз чеҳрасига термулиб, ўзингизни унутасиз...

Шундай йиллар бўладики, уларнинг йилдан йилга узайиб бораётган қўлларига, сизникига етиб қолаётган бўйларига тикилиб-ўзингизнинг чўкиб бораётганингизни унутасиз...

Уларга чиройли кийимлар кийдирасиз, ўзингизнинг авайлаб киядиганларингиз эса ўн йилга, баъзан ўн беш йилга етиб-ўтадиган бўлади...

Энди олдингидек эмассиз, ниманидир четга олиб қўяркансиз-эртага қизингиз кийишини, ўғлингиз фойдаланишини ўйлай бошлайсиз...

Инсон ҳамиша ниманидир унутади- хоҳ бошқаларни, хоҳ ўзини...
Чунки у унутувчи Инсондир!

Қадрли дўстим, лекин сиз Роббингизни унутиб қўйманг, ибодатларда ҳамон жидду-жаҳдингиз бўлсин...

Шунда ўзингиздан-да, фарзандларингиздан-да- Ўша Зотни севганлар қаторида бўласиз!

Бора-бора у сизга ўзингизни ҳам эслатишни бошлайди: худди авайлаган кишингиз сизни ҳам жавобига авайлагандек...

Энди намозларга эгиларкансиз- ўз танангиз чарчоғини, суякларингиз овозини, қўлларингиз онангизникига тобора ўхшаб қолаётганини пайқай бошлайсиз.

Бу эслатишлар ичида гўёки ҳаммаси жам бўлгандек:
"Ўзингни асра!"
"Ўзингга ҳам эътибор қил!"
"Сени ҳам ўстириб, вақтида ўзини унутган яқинларингни эсла!"

Бу жуда чиройли таскин ва эслатмадир!

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi
5.9K viewsedited  15:01
Ochish/sharhlash
2022-11-09 17:00:19
Қизлажонла, сизларга ЗЎР янгилигим бор.

5 дақиқа вақт ажратиб iPhone 14 ёки Galaxy S22 ёки яна бошқа қиммат ютуқларни ютиб олишни истасангиз керак!


Хуллас ҳаммаси оддий:
• Ҳомий каналларга обуна бўласиз ва 12 ноябрь куни ғолибларни аниқланишини кутасиз!

Ҳаммаси ишончли! Ўзим билган энг яхши телеграм каналлар! Зўр совғани ютиб олсангиз ҳали менга рахмат дейсиз.

Иштирок учун ботга киринг ва ҳомийларга обуна бўлинг
4.6K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-11-09 16:09:29 ​​#нимадир

ДАХОЛАРНИНГ ОДАТЛАРИ.

1-одат: ўқиш

Барча буюк одамлар кўп ва тез ўқиганлар. Мисол учун, Билл Гейтс ҳафтада камида битта китоб ўқиб тугатади ва ҳар йили ўзининг севимли асарлари рўйхатини эълон қилади. Уоррен Баффет вақтининг 80 фоизини китоб ўқишга бағишлайди, Марк Цукерберг катта иш юкига қарамай, ҳар куни турли босма нашрларга вақт ажратади. Китобхонликнинг катта мухлислари Стив Жобс, Жон Кеннеди, Теодор Рузвельт, Наполеон Бонапарт, Алберт Эйнштейн, Лев Толстой бўлган.

Маълумки, Оноре де Балзак катта тезликда ўқиган — 2000 та сўздан иборат роман ўқиши учун унга ярим соат вақт кетган. У билан фақат Жон Кеннеди тенглаша олган, унинг ўқиш тезлиги дақиқасига 1000 та сўздан ошган. Америкалик ихтирочи Томас Эдисон ўқиш қобилиятидан ташқари ажойиб хотирага эга эди — у китобни деярли сўзма-сўз ёдлай оларди. Америка президенти Франклин Рузвельтнинг тез ўқиш қобилиятлари ҳайратланарли даражада бўлган.

2-одат: эрта туриш

Энг машҳур одамларнинг куни жуда эрта бошланади — эрталаб соат 4-5 да. Масалан, Бенжамин Франклин эрталаб соат 5:00 да, Apple бош директори Тим Кук соат 4:00 да, Билл Гейтс 5:00-6:00 да уйғонган. Чарльз Дарвин 3.30 да турган, 4.00 да эса аллақачон ишда бўлган. Винсент ван Гог тахминан бир хил жадвалга амал қилган — улар соат 7.00 да асар яратишни бошлайди ва 18.00 атрофида ишини тугатади.

Эрта туриш буюк одамларга эрталабнинг энг самарали соатларини машаққатли меҳнатга бағишлаш, шунингдек, куннинг давомийлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

4-одат: тўлиқ дам олинг
Ишнинг унумдорлиги бевосита унинг кучини тиклаш қобилиятига боғлиқ. Буни сайр қилиш (Бетховен, Дарвин, Фрейд ва Диккенс қилганидек), ўқиш (Рузвельт ёки Наполеон Бонапарт каби) ёки ижодий севимли машғулот (масалан, Эйнштейн мусиқа асбобларини чалиб дам олиш) орқали амалга оширилиши мумкин.

Танаффус учун ажойиб ечим қисқа уйқу ҳисобланади. Кеннеди, Рокфеллер, Дали, Эйнштейн ва Маргарет Тетчер кун давомида қисқа ухлашни яхши кўрар эди.

5-одат: кам ухлаш
Одам учун ўртача уйқунинг нормал давомийлиги 7-8 соат. Бироқ кўплаб буюклар сезиларли даражада кам ухлашади. Масалан, Наполеон ва Франклинга 4 соат етарди, Моцарт ва Маргарет Тетчерга - 5 соат, Илон Маскка - 6 соат, Никола Тесла эса баъзан атиги 2 соатгина ухларди.

Кўп фазали уйқу деб аталадиган нарса даҳолар орасида ҳам кенг тарқалган. Масалан, Леонардо да Винчи ҳар 4 соатда 15 дақиқа ухларди. Бу вариант ҳамма учун эмас, лекин кўпчилик машҳур одамлар қисқа уйқу иш унумдорлигини оширади деган фикрга қўшиладилар

6-одат: концентрация
Бажарилиши керак бўлган вазифаларга диққатни жамлашнинг турли усуллари мавжуд. Мисол учун, Леонардо да Винчи, Моцарт ва бошқа кўплаб буюк истеъдодлар кундалик юритган. Уларнинг фикрига кўра, бу тинчланишга, стрессдан халос бўлишга ва фикрлашни тартибга солишга ёрдам беради.

анба: Замин янгиликлари.

@Ummuzaynabummuijodi
5.4K views13:09
Ochish/sharhlash
2022-11-09 14:25:10 ​​#шеърият.

ШОШИЛ, ҚУЁШ

Шошил қуёш, ўзингни кўрсат,
Нуринг билан ўраб ол теграм.
Худо билар, ўтмай сал фурсат,
Тополмассан кўланкамни ҳам.
Шамол шошил, шошилгин ёмғир,
Тезроқ қуршанг елкам, бошимни.
Бирдан ғойиб бўлурман, ахир,
Учратмассиз ҳатто лошимни.
Вақт чопмоқда билмасдан тиним,
Дўстим, етар, анқайма, очил.
Имиллама сен ҳам ғанимим,
Ёмонлигинг қилишга шошил.

29.04.2015й.

Абдулла Орипов

@Ummuzaynabummuijodi
4.9K views11:25
Ochish/sharhlash