Get Mystery Box with random crypto!

Адвокат Умидбек Давлатов

Telegram kanalining logotibi umidbek_davlatov — Адвокат Умидбек Давлатов А
Telegram kanalining logotibi umidbek_davlatov — Адвокат Умидбек Давлатов
Kanal manzili: @umidbek_davlatov
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 240

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-02-02 21:36:46 Дарвоқе, янги қонунга кўра "снос"га тушаётган ҳудуд эгалари билан очиқ муҳокама ташаббускор томонидан ташкил этилади ва очиқ муҳокама жараёнининг мажбурий тартибда аудио ва видео ёзуви таъминланади.

Очиқ муҳокама оммавий ахборот воситалари иштирокида ташкил этилиши керак.

Ташаббускор очиқ муҳокамада оммавий ахборот воситаларининг иштирокини таъминлаши шарт.

Очиқ муҳокама жараёнининг аудио, фото ва видео ёзувини чеклашга йўл қўйилмайди.

@deputat_kusherbayev
1.0K views18:36
Ochish/sharhlash
2022-02-02 08:38:35 Қушнинг ҳам инини бузма, дейишган. Чунки уй бузишнинг жавоби оғир. Буни ақли расо, виждони бор ҳар бир киши яхши англайди.

Бироқ Намангандан келган шикоятда яна бир гуруҳ фуқароларнинг уй-жойлари бузилишга тушгани баён этилмоқда.

Билдирилишича, Наманган шаҳар, Мустақиллик 5 йиллиги МФЙ, Офарин кўчасида яшовчи А.Магзумов, М.Саматова, А.Казаков, М.Муталова, М.Зайнитдинова, З.Ибрагимова, М.Усманова, А.Мирахмедовларнинг яшаб келаётган уй жойларини буздириш ва ерни бўшатиш талаби билан «Grand plast trade» МЧЖ судга чиққан.

Қизиғи фуқаролар ушбу ер майдонларини анча йиллар аввал пилла қурти боқиш эвазига олишганликлари ва уй-жой қуриб яшаб келишаётганлигини маълум қилишмоқда. Эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжат ва кадастр йиғма жилдлари расмийлаштирилган.

Бироқ Наманган тумани ҳокимининг 2018 йил 24 мартдаги қарори билан «Grand plast trade» МЧЖга 55-контурдан 1,62 гектар, 56-контурдан 0,68 гектар ер майдони бериктириб берилган. Кейин 2019 йил 18 апрелда ушбу қарорга ўзгартириш киритилиб 55-контурдаги 1,62 гектардан 0,68 гектарга, 56-контурдаги 0,68 гектардан 1,62 гектарга ер майдони ҳажмларини алмаштириш ҳақида ҳоким қарори қабул қилинган.

Натижада юқорида зикр этилган фуқароларнинг уй-жойлари гўёки ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, яшаётган ҳудудга айланиб қолган.

Ваҳоланки, фуқаролар бу жойларда кўп йиллардан буён уй-жой қуриб яшаб, ердан фойдаланиб келишаётганлиги, битта қарор билан уларнинг бор будини йўққа чиқариб, ерни тадбиркорга бериб юбориши мумкин эмаслигига эътибор қаратилмаган.

Агар ҳокимлар бу каби чалғитувчи қарорлар билан фуқароларнинг уй-жойларини ўзбошимчага чиқарса, демак ҳеч бир фуқаро яшаб келаётган уй-жойи ҳокимият томонидан ўзбошимчага чиқарилиб, бошқа тадбиркорга бериб юборилишидан кафолатмаган.

Энг қизиғи баён қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди ҳам масаланинг ушбу жиҳатларига, эътибор қаратмай уй-жойларни буздириш ҳақида қарор қабул қилган.

Бу ўринда биз фуқароларнинг мулк ҳуқуқи, маъмурий органннинг ҳужжатига ишончи, шу жумладан «Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида»ги қонундаги мавжуд ҳуқуқлари инобатга олинмаган, деб ҳисоблаймиз.

Умид қиламизки, фуқароларнинг дардини эшитиб, адолатли қарор қабул қиладиган масъуллар бор ва судлар ҳам бунга қарашади.

@deputat_kusherbayev
992 views05:38
Ochish/sharhlash
2022-02-01 14:27:23 Ер участкаларини жамоат эҳтиёжларидан ташқари ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади.

Ва ниҳоят "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Янги Ўзбекистоннинг номига мос халқчил қонун қабул қилинмоқда.

Ва ниҳоят жамоат эҳтиёжи, деган ниқоб билан фуқароларнинг уй-жойларини буздирадиганларнинг адолатсизлигига чек қўйиладиган бўлмоқда.

Ва ниҳоят фуқароларнинг мулк ҳуқуқини бузаётган мантиқсиз қонуности ҳужжатларни бекор қиладиган қонун қабул қилинмоқда.

Ва ниҳоят ҳокимиятларнинг фуқарога тегишли ерларни бировларга бериб юбориши мумкин бўлган барча "дарчалар" ёпилмоқда.

Энг муҳими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳалллий кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги ёки олиб қўйишни рад этиш, шунингдек кўчмас мулк объектини бузиш тўғрисидаги қарори устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Умид қиламизки, қонун қабул қилиниши билан мулк ҳуқуқини таъминлашдаги рейтингларда жуда паст ўринда турган жонажон Ватанимизнинг ўрни яхшиланишни бошлайди.

Қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Барчага рахмат!


@deputat_kusherbayev
631 views11:27
Ochish/sharhlash
2022-01-24 10:53:14 Агар қурилмангизни ўзбошимча, дейишса…

Билиб қўйинг: дастлаб ваколатли орган, яъни ҳокимлик ёки кадастр, архитектура, экология, маданий мерос департаменти вакиллари:

қурилма бўйича ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқлайди;

ўзбошимча қурилма аниқланган тақдирда уни қурган шахсга бунинг ноқонунийлиги ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар беради ҳамда қурилмани ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий бузиб ташлаш тўғрисида далолатнома тузади.

Афсуски амалиётда ваколатли органлар томонидан бузиб ташлаш учун ўн, беш, уч ва хатто бир кунлик муддат бериш ҳолатлари ҳам кузатилади. Бу нотўғри.

Юқорида қайд этилган далолатномада:

Ўзбошимча қурилмани аниқлашда иштирок этган ваколатли орган вакили лавозими, Ф.И.Ш. ҳамда иморат қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки Ф.И.Ш. (жисмоний шахс бўлганда);

ўзбошимча қурилманинг манзили, қурилиш мақсади ҳамда қурилишнинг ҳолати ва ҳажми;

ўзбошимча қурилмани қурган шахс томонидан уни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий бузиб ташлаш тўғрисида кўрсатма акс эттирилади.

Эътибор қилинг:
ваколатли орган ўзбошимча қурилмани қурган шахсга тузилган далолатномани маҳалла фуқаролар йиғини вакили ва профилактика инспектори (участкавой) иштирокида топширади.

Агар фуқаро далолатномани олишни рад этса, ваколатли орган бу ҳақида камида уч киши (ваколатли орган ва МФЙ вакиллари ҳамда "участкавой") иштирокида баённома тузади.

Баённомада далолатномани топшираётган шахсларнинг лавозими ва Ф.И.Ш, ўзбошимча қурилмани қурган шахснинг уни олишдан бош тортган сана ва сабаби кўрсатилади.

Ўзбошимча қурилмани қурган шахс ўн беш кун муддат ичида уни ўз ҳисобидан бартараф этиши керак.

Агар ушбу муддатда фуқаро бу қурилмага нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида судга даъво берса, даъво берилган кундан бошлаб суднинг якуний қарори қабул қилинишига қадар ушбу иморатни бузиш тўхтатиб турилади.

Ўзбошимча қурилмани бузиб ташлаш учун белгиланган муддат тугаганидан сўнг ваколатли орган МФЙ билан ҳамкорликда икки иш кунида бу тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга хабарнома киритади.

Комиссия хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида тартибга асосан, ўзбошимча қурилмани бузиб ташлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг даъво аризасини судга киритади.

Ўрта ҳисобда қурилма ўзбошимча, деб ҳисобланган тақдирда ҳам бу ҳақида судга даъво киритгунга қадар йигирма кунлик вақт талаб этилади.

Суд қанча чўзилиши номаълум.

Унутманг: токи суднинг якуний қарори чиқмагунга қадар ҳеч бир орган ёки шахс фуқароларнинг қурилмаларини ўзбошимча деб, шикаст етказиши, бузиши ва босим ўтказишига ҳаққи йўқ.

Бу айниқса, ҳокимият, прокуратура ва ички ишлар тизимига алоҳида тегишли.

Тушунган тушунди менимча.

@deputat_kusherbayev
818 views07:53
Ochish/sharhlash
2022-01-20 19:53:52 Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади.
785 views16:53
Ochish/sharhlash
2022-01-20 19:53:52 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “онлайн” фаолият олиб боради.
768 views16:53
Ochish/sharhlash
2022-01-19 19:32:35 Яна «снос» масаласи ҳақида

Ёдда тутинг: ташаббускор — ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ташаббуси билан чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларидир.

Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг 75 фоизидан ёзма розилик олинганда, бироқ қолган мулкдорларнинг розилигини олиш имкони бўлмаганда ташаббускор, яъни ҳокимият уларнинг кўчмас мулк объектлари бўйича бериладиган компенсация миқдори, турлари ва муддатини белгилаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

(Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги №911-сонли қарори билан тасдиқланган Низом)

Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳеч қандай тадбиркор, МЧЖ, АЖ, ДУК, дирекция ва бошқа шаклдаги субъектлар кўчмас мулк эгасини жойни мажбурий буздиришга доир масалада судга бериши мумкин эмас.

Агар мабодо шундай бўлган тақдирда ҳам суд бундай ишни кўриб чиқишга қабул қилиши мумкинмас.

@deputat_kusherbayev
828 views16:32
Ochish/sharhlash
2022-01-18 22:24:21

853 views19:24
Ochish/sharhlash
2022-01-17 20:38:32 Yangiliklar, eng shovshuvli xabarlar va qiziqarli media mahsulotlar.
https://t.me/Piyar_uz
937 views17:38
Ochish/sharhlash
2022-01-10 07:12:16 Мени каналим тез кунлада ўз ишини яна бошлайди
1.3K views04:12
Ochish/sharhlash