Get Mystery Box with random crypto!

Адвокат Умидбек Давлатов

Telegram kanalining logotibi umidbek_davlatov — Адвокат Умидбек Давлатов А
Telegram kanalining logotibi umidbek_davlatov — Адвокат Умидбек Давлатов
Kanal manzili: @umidbek_davlatov
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 240

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-13 09:30:48 Конституцияга таклиф №3

Тергов органини алоҳида қилиш вақти келди.

Бу ҳақида кўп йиллардан бери таклифлар айтилади. Бироқ шу кунга қадар уни амалга оширишнинг фундаментал асоси яратилмади. Камига идоравий манфаат юзасидан бунга қаршилар ҳам кўп.

Бироқ афсуски прокуратурада бир вақтнинг ўзида тергов функцияси ҳам мавжудлиги сабабли прокуратура ҳамон фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчи оқловчи орган, деб бўлмайди. Идора нуфузи ва манфаати, «погон ҳурмати» каби инсон омили билан боғлиқ "қаричлар" унинг оқловчи сифатида одил судловни амалга оширишига ҳалақит беради.

Шунингдек, жойларда одил судловни амалга оширишда муҳим бўғин – ички ишлар терговчиларининг бир вақтнинг ўзида худудий ИИБ бошлиғига бўйсуниши ҳам мантиқсизлик. Чунки ҳар доим ҳам ИИБ бошлиғи терговдан чиққан, тергов сир синоатларидан хабардор шахс бўлмаслиги мумкин.

Умуман айтганда одил судловни амалга оширишда терговнинг ҳар қандай таъсирлардан ҳоли, холис орган бўлиши учун барча давлат органлари шу жумладан, Ички ишлар, прокуратура, Давлат хавфсизлик хизматининг тергов функцияларини ўзида жамлаган алоҳида тергов органини ташкил этиш зарур.

Ушбу масала Конституцияда алоҳида акс эттирилиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Бу демократик принципларга мос, инсон ҳуқуқлари юксак даражадаги одил судловни амалга оширишга кўмак берган бўларди.

@deputat_kusherbayev
146 views06:30
Ochish/sharhlash
2022-05-08 16:27:43 "Менга бунақа савол берманг! "

Ажойиб парадокс!

"Снос" масаласида бир неча кундан бери масъуллар билан гаплашиб тушунганим: уйи бузилишидан норози бўлаётганлар аслида ҳақиқий бунёдкорликни кўра олишмаяпти, ношукурлик ортидан "провакаторлик" қилишмоқда экан.

Қизиғи ўзингизни уйингизни шундай бузишса нима қиласиз, деб сўраганимда уларнинг кўпчилиги "менга бунақа савол берманг", дея эътироз билдирмоқда.

@deputat_kusherbayev
628 views13:27
Ochish/sharhlash
2022-05-02 03:17:56
1.1K views00:17
Ochish/sharhlash
2022-04-19 12:09:31 Судьялар – одил судловнинг бир бўлаги

Расул Кушербаев судда бўлаётган ғалати ишлар ҳақида ёзмоқда. ФИБ Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида раислик қилувчи депутатни тургизиб салом бермагани ҳақида изза қилибди. Расул аканинг тахминича, судья бундай тутишига "УзАвтоМоторс" ва фуқаро ўртасидаги ишга тиклаш бўйича очиқ суд мажлисига депутатни асоссиз қўйишмагани учун суд устидан шикоят ёзгани сабаб бўлган.

Шу билан иккинчи марта ваколатли судьяларимиз томонидан эмоцияларига берилиб иш қилаётганига дуч келишим. Биринчисида Саидали ака билан содир бўлганди.

Аввало судьялик либосини устида кийган ва қасамёд қабул қилган шахс шуни билиши керакки, энди у одил судловнинг бир бўлаги. Уўз шахсий манфаатлари ва ҳиссиётлари устидан назорат ўрнатиши, ички эгосини енгиши шарт.

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff
984 views09:09
Ochish/sharhlash
2022-04-19 11:44:36 Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди жамоатчиликка яна бир бор ёлғон ахборот тақдим этди.

Гап шундаки, фуқаро А.Досмуҳамедовни уйидан мажбурий кўчириш ва "снос" масаласидаги ФИБ Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси суди мажлисида бир неча бор кузатувчи сифатида қатнашдим.

Судга раислик қилган шахс, суд мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этаётганимда мени турғизиб, изза қилиш мақсадида нега судга салом бермадинг, дея менга танбеҳ бергани, мен салом бериб кирганим, бироқ у киши эшитмагани қолган барча иштирокчилар эшитгани, агар улар истаса олдиларига бориб қўлларини олиб ҳам саломлашиб келишим мумкинлигини айтганимда, раис бу шартмаслигини билдиргач, индамай кузатишда давом этганим бўлган ҳолат.

Раиснинг ушбу ҳолати, яқинда "УзАвтоМоторс" ва фуқаро ўртасидаги ишга тиклаш бўйича очиқ суд мажлисига мени асоссиз қўйишмагани учун суд устидан шикоят ёзганим сабабидан "бу жойда мен раисман", деб ўзини кўрсатиб қўйиш мақсадида бўлгандир, деб ўйладим. Очиғи инсон табиатида бундай бўлиши мумкин. Шу сабаб бунга ортиқча эътибор қилмагандим.

Бироқ бугун ушбу баёнотни кўргач, билдиришга мажбур бўлдим.

Ҳурматли суд, кузатувчи сифатида мен сизнинг ўша куни салом бермадинг, деб (гарчи бу ФПКда кўрсатилмаган бўлса-да) мени изза қилиш мақсадида турғизиб қўйиб танбех берганингиз ва журналист Эффект.уз мухбирига очиқ суд мажлисини тасвирга олишга рухсат бермаганингизга гувоҳлик бераман. Буни кўрган ўнга яқин гувоҳлар ҳам бор. Ёлғон баёнотлар беришдан тийилинг, бу "уже" мен билган иккинчиси!

Олий суд эса қуйи судлардаги бу каби ишларни шунчаки кузатиб туриши тўғри бўлмаса керак.

@deputat_kusherbayev
525 views08:44
Ochish/sharhlash
2022-04-19 11:44:36 Effect.uz ахборот агентлигини YouTube-каналида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Даъвогар “Olmazor Business City” янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси” ДУК жавобгарлар А. Дусмухамедов ва унинг оила аъзоларига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарларнинг кўчмас мулк объектларини мажбурий сотиб олиш йўли билан компенсация қилишни ҳамда уларни мажбурий тартибда кўчиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2021 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.

Жавобгарлар томонидан ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб келтирилган апелляция шикояти Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, 2022 йил 22 февралдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Видеолавҳада жавобгар А. Дусмухамедов ва унинг адвокати ушбу фуқаролик иши Тошкент шаҳар судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида очиқ суд мажлисида кўрилаётганида журналистлар ва ижтимоий тармоқлар фаоллари, блогерларнинг иштирокига, жараённи видео ва аудиоёзувга олишга рухсат этилмаганлиги таъкидланган.

Ваҳоланки, 2022 йил 1 февралдан кўрила бошланган ушбу суд жараёнида тарафлар, уларнинг адвокатлари Н. Рамазанова, У. Назаров, шунингдек очиқ суд мажлиси бўлганлиги боис жавобгар сўровига асосан депутат Р. Кушербаев ҳамда блогерлар иштирок этган. Депутат Р. Кушербаев якуний суд мажлисида ҳам шахсан иштирок этган.

Айнан адвокат У. Давлатов иккинчи суд мажлисидан эътиборан ушбу суд жараёнида иштирок этишга киришган. Тарафлар ва уларнинг адвокатлари томонидан суд жараёнида блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистлар иштирокига рухсат бериш юзасидан илтимосномалар тақдим этилмаган.

Шунингдек, суд жараёнини аудиоёзув ёки видеотасвирга туширишга рухсат бериш ҳақида ҳам судга илтимосномалар келиб тушмаган.

Бинобарин, суд мажлисида раислик этувчига депутат Р. Кушербаевнинг салом бермаганлик ҳолати ҳам мутлақо рўй бермаган. Акс ҳолда Р. Кушербаев фаол депутат сифатида бу ҳақида кенг жамоатчиликка ўз муносабатини етказган бўларди.

Бугунги кунда жавобгарлар томонидан кассация шикояти берилганлиги муносабати билан мазкур фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram
420 views08:44
Ochish/sharhlash
2022-04-13 15:25:49 Д И Қ Қ А Т !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун (фуқаролик ишлари, жиноят ишлари, иқтисодий ва маъмурий ихтисосликлар бўйича) талабгорлар қабул қилинади.

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Тайёрлаш курси бир йиллик ўқув дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Талабгорлар Олий мактабга бевосита ёки электрон шаклда (www.sudyalaroliymaktabi.uz; www.sudya.uz) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
− тайёрлаш курси ихтисослиги номини кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;

− талабгор томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;

− Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (талабгор ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек талабгорнинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;

− олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100) ва унинг иловаси нусхалари;

− талабгорнинг паспорт ёки ID картаси нусхаси;

− меҳнат дафтарчаси нусхаси;

− 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

− Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл);

- психиатрия ва наркология муассасаларида ҳисобда турмаслиги тўғрисида маълумотнома;

− хорижий давлат фуқаролигини олмаганлиги ёки хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга эмаслиги тўғрисидаги тилхат;

− охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;

− иш жойидан тавсиянома;

− ўзи ва яқин қариндошларининг судланганлик ҳолати бўйича маълумотнома.

Талабгорлардан ҳужжатлар 2022 йилнинг 15 апрелдан 15 майга қадар қабул қилинади.

Талабгорлар томонидан тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар намуналари www.sudyalaroliymaktabi.uz сайтига жойлаштирилган.

Маълумот учун тел: (998) 555-010-199.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

Қабул комиссияси

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom
600 views12:25
Ochish/sharhlash
2022-04-08 01:35:54
Миллий маҳсулот - миллий ғурур.

Кутиб олинг, Наманганнинг «Selecom» тиравертинлари.

Ҳар қандай бино ва иншоотларнинг ташқи безагида кенг фойдаланилади. Асойси ўта чидамли ва жуда чиройли. Камига ўзимизники

Вилоятнинг барча ҳудудларига етказиб беришимиз мутлақо бепул.

Хохишизга қараб маҳсулотнинг ўзини, ёки ишини тиндирадиган усталаримиз билан бирга таклиф этамиз.

Айтмоқчи ишига пухта бўлган травертинчи усталар билан ҳар қанақасига келишишга тайёрмиз

Ростанам муҳтож ва қийинчилик билан уй кўтараётган танишлариз бўлса бизга маълум қилинг. Ҳеч бўлмаса тиравертинига қарашамизку. Охиратга савобдан бошқа еталаб кетадиган нарсамиз йўқ ахир

Ҳаммасини ўқиб чиққан бўлсангиз бу хабарни тезроқ тарқатина ва пастдаги нумирларга телефон қилина
+998905531006
+998913500095

Каналга аьзо бўлинг - T.me/Piyar_uz
721 views22:35
Ochish/sharhlash
2022-03-02 11:37:08
Ҳокимнинг куёвига буёғи неча пулдан тушди?

"Олмазор сити" ҳақида кўпчилигимиз эшитганмиза. Ҳозирги компраматчамиз давлатни бир сўмига ҳам ҳиёнат қилмаган Ортиқхўжаев ва унинг куёвига тегишли.

"Вот так", ўша ситида қурилиш қилаётган тадбиркорга қурилиш учун шаҳар ҳокими Жахонгир акамиз қарор чиқаришда Ҳукумат қарорига қарамаган экан.

Жахонгир акамла ҳукуматни 911-сон қарори талабларига ҳам кўндаланг қўйиб, одамларни уй жойларини буздирвораётган экан.

Ҳамма кузатиб турибди. Ҳеч бўлмаса прокуратура билан адлия шу қарорни бир кўриб қўйишса бўларди ё уларниям оғизлари мойланганмикан?

Айтганча, ўтган йили ҳокимият "Тошкент сити"ни сақлаш ҳаражатлари ўзини оқламаяпти, деб у ерга кириш пуллик қилиб қўйилганди.

Шунча пул тикилган жой ўзини оқламасая, қизиқ.

Билсак шу "Тошкент сити" ҳам одамларни уйларини бузиб ташлаш ҳисобига қурилган. Одамлар норози бўлишган, нола қилишган. Энди у ерда барака йўқ, фойда йўқ.

Айтганча, шу ситиларни ҳоким окамгилани куёви қуряпти дейишади.

@kompromatuzb
1.0K views08:37
Ochish/sharhlash