Get Mystery Box with random crypto!

Ер участкаларини жамоат эҳтиёжларидан ташқари ҳар қандай бошқа | Адвокат Умидбек Давлатов

Ер участкаларини жамоат эҳтиёжларидан ташқари ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади.

Ва ниҳоят "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Янги Ўзбекистоннинг номига мос халқчил қонун қабул қилинмоқда.

Ва ниҳоят жамоат эҳтиёжи, деган ниқоб билан фуқароларнинг уй-жойларини буздирадиганларнинг адолатсизлигига чек қўйиладиган бўлмоқда.

Ва ниҳоят фуқароларнинг мулк ҳуқуқини бузаётган мантиқсиз қонуности ҳужжатларни бекор қиладиган қонун қабул қилинмоқда.

Ва ниҳоят ҳокимиятларнинг фуқарога тегишли ерларни бировларга бериб юбориши мумкин бўлган барча "дарчалар" ёпилмоқда.

Энг муҳими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳалллий кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги ёки олиб қўйишни рад этиш, шунингдек кўчмас мулк объектини бузиш тўғрисидаги қарори устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Умид қиламизки, қонун қабул қилиниши билан мулк ҳуқуқини таъминлашдаги рейтингларда жуда паст ўринда турган жонажон Ватанимизнинг ўрни яхшиланишни бошлайди.

Қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Барчага рахмат!


@deputat_kusherbayev