Get Mystery Box with random crypto!

Яна «снос» масаласи ҳақида Ёдда тутинг: ташаббускор — ер у | Адвокат Умидбек Давлатов

Яна «снос» масаласи ҳақида

Ёдда тутинг: ташаббускор — ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ташаббуси билан чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларидир.

Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг 75 фоизидан ёзма розилик олинганда, бироқ қолган мулкдорларнинг розилигини олиш имкони бўлмаганда ташаббускор, яъни ҳокимият уларнинг кўчмас мулк объектлари бўйича бериладиган компенсация миқдори, турлари ва муддатини белгилаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

(Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги №911-сонли қарори билан тасдиқланган Низом)

Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳеч қандай тадбиркор, МЧЖ, АЖ, ДУК, дирекция ва бошқа шаклдаги субъектлар кўчмас мулк эгасини жойни мажбурий буздиришга доир масалада судга бериши мумкин эмас.

Агар мабодо шундай бўлган тақдирда ҳам суд бундай ишни кўриб чиқишга қабул қилиши мумкинмас.

@deputat_kusherbayev