Get Mystery Box with random crypto!

Ulug‘bek Po‘latov

Telegram kanalining logotibi u_pulatoff — Ulug‘bek Po‘latov U
Telegram kanalining logotibi u_pulatoff — Ulug‘bek Po‘latov
Kanal manzili: @u_pulatoff
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.91K
Kanalning ta’rifi

Бу каналда баъзида янгилик, баъзида таҳлилий маълумотлар, баъзида эса танқидий фикрлар бериб борилади.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-02 19:06:20
Акмал Саидов «Янги Ўзбекистон стратегияси» китобининг мобил иловасини яратиш учун 2,6 млрд сўм пул ажратишни сўрабди.

Бу китоб шундоқ ҳам чоп этилган бўлса, камига pdf варианти ҳам мавжуд бўлса, яна нима учун мобил илова яратиш керак? Яна 2,6 млрд сўмгая? Ўқийдиган одам pdf вариантини олиб ҳам ўқийверадику. Бунинг учун алоҳида илова шартми?

Яхшиям Акмал Саидовнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" мобил иловасини яратиш учун 2,6 млрд сўмли лойиҳасига пул ажратмайдиган бўлишибди. Мана бу ерда бу ҳақда тўлиқ ўқишингиз мумкин.

P.S: 2,6 млрд сўм пул «одамлар» оғзининг бир четидан чиқиб кетадия. Бу пулга нималар қилса бўладику

@u_pulatoff
5.4K views16:06
Ochish/sharhlash
2022-08-01 18:27:18
Мана шундай ёзадиган авлод ҳам меҳнат бозорига кириб келди...

Минг афсус... 11 йил мактабда ўқиб ҳеч бўлмаса тўғри ёзишни ўрганмаган ёшларимиз афсуски жуда кўп. Мактабда ўқиётган ўқувчиларнинг жуда кўпи имло хато билан ёзади. Нега бундай? Қаерда хатоликка йўл қўйилмоқда? Ота-оналар айбдорми ёки таълим бераётган устозларми?

@u_pulatoff
6.8K viewsedited  15:27
Ochish/sharhlash
2022-07-31 09:24:41
Сўнги пайтларда блогерман дейишга ҳам одам уялиб қолди...

Аслида йўқ нарсаларни видеога олиб одамлар орасида иғво тарқатувчилар анча кўпайиб қолди. Самарқандлик бир қанча блогерлар бир фуқарони яшаш шароитини оғир кўрсатиш учун атайлаб молхонада "спектакль" уюштиришибди. Лекин тез орада барчаси фош бўлган, натижада эса ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тўғри қонун бўйича, ижтимоий тармоқда саҳифаси бор барча шахслар — блогер ҳисобланади. Лекин ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор. Танқид қилиш керак, агар у тизимли муаммо бўлса. Энг муҳими танқид асосли бўлиши лозим. Ёлғон маълумот тарқатиб одамларни алдаш яхши иш эмас.

@u_pulatoff
3.4K views06:24
Ochish/sharhlash
2022-07-29 07:27:24 «Коронавируснинг Омикрон штаммидан дуо олиб *Ниндзя* штамми ҳам чиқибди» - @acramov

Эхтиёт бўлаверасизлар, битта тепиб ётқизиб ташларкан.

P.S Нега бунақа номлашганини изохини топа олмадим.

@u_pulatoff
3.8K views04:27
Ochish/sharhlash
2022-07-26 10:29:12 ​​Аномал иссиққа қарши курашишда Бирлашган Араб Амирлигида ёмғир чақирувчи дронлардан фойданилмоқда

Бирлашган Араб Амирлигида 50 даражали иссиқ билан курашишда ёмғир чақирувчи дронлардан фойданилмоқда, бу ҳақида Business Insider хабар бермоқда. Бу электр токи билан булутларни ҳаракатга келтирувчи ва уларни бир-бирига боғлаб ёмғирни ҳосил қилувчи дронлар ёрдамида юз бера бошлади.

Ёмғирни кўпайтириш учун БАА лойиҳага яна 15 миллион доллар тикишга қарор қилди. Бу лойиҳа Буюк Британиянинг Рединг Университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди. Уларнинг айтишича, БАА осмонида ёмғир ёғдириш учун етарлича булут бор.

-------------------------------------------------------------------

Бизда эса аномал иссиққа қарши курашишда электр энегиясидан камроқ фойдаланиш, кондиционерларни камроқ ишлатиш кераклиги ҳақида тавсиялар бериляпти. Камига "свет"ни ҳам ўчиришади. Бирон-бир ўзгариш қилинишидан ҳали дарак йўқ.

@u_pulatoff
3.6K views07:29
Ochish/sharhlash
2022-07-25 16:28:02 ​​Хитойда «сунъий қуёш» ишга туширилган, биз эса айрим жойларда "свет" ўчиб қолаётганининг сабабини ҳалиям қуёшдан кўриб юрибмиз

Энергетика вазирлиги айрим жойларда "свет" ўчиб қолаётганининг сабабини тушунтирибди. Вазирликнинг айтишича шу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқаётган экан.

Энди ҳудди шу матн қахратон қишда ҳам эълон қилинади. Фақат матндаги айрим сўзлар «кунлар ўта совиб кетганлиги туфайли трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқмоқда» деган сўзлар билан ўзгартириб қўйилади.

Ёзда кун исиб кетяпти деса, қишда совиб кетяпти деса унда қочон свет ўчмайди? Бир чораси йўқми буни? 30 йилдан буён наҳот бир йўли топилмаган бўлса.

@u_pulatoff
3.0K views13:28
Ochish/sharhlash
2022-07-23 17:22:49
Блогерлар Олимжон ака Ҳайдаров ва Комил ака Аҳмедовларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланибди

Очиғи бу хабарни эшитиб жуда ҳафа бўлдим. Олимжон ака билан баъзи масалаларда суҳбатлашиб турамиз. Яқинда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида улар билан бир дастурхон атрофида ўтиргандик.

Блогерликнинг шунақа нозик тарафлари ҳам бор. Қайсидир жумлани нотўғри қўллаб қўйиш жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гап эмас экан.

Уларнинг жавобгарликка тортилишига «Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда» сарлавҳали хабар сабаб бўлибди. Майли бошларида шу ишлар ҳам бор экан. Аллоҳ сабр берсин. Мушкуллари осон бўлсин.

@u_pulatoff
2.4K views14:22
Ochish/sharhlash
2022-07-20 10:48:01
@trolluz: Илтимос, “қўчқордек ўғил кўриш”ни тиламанглар. Қўчқорлар кўпайиб кетти.

@u_pulatoff
3.0K views07:48
Ochish/sharhlash
2022-07-18 09:10:56
Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: пулингиз бўлмаса – касал бўлманг!

Бир дори керак бўлиб қолиб «аптекага» кирдим. Нархини сўрасам 205 минг сўм экан. Кейинги дорихонага кирдим, у ерда ҳудди шу дори 190 минг сўм. Кейин сал нарироқдаги дорихонадан шу дорини 170 мингга олдим.

Демак ҳар ким ўзи истаганча нарх қўйиб олар экан. Нархлар устидан назорат йўқ. Энг қизиғи аслида ҳамма дори воситалари аҳоли учун арзон бўлиши керак бўлган «Ижтимоий дорихона»ларда ҳусусий аптекалардан ҳам кўра нархлар қиммат экан. Эринмай солиштириб чиқдим. Хуллас пулингиз бўлмаса – касал бўлманг деган замонга ҳам етиб келган кўринамиз...

@u_pulatoff
4.6K views06:10
Ochish/sharhlash
2022-07-17 18:54:21 ​​Японияда ҳаммаси бошқача...

Бугунги сомса нархини эшитганимдан бери ҳалиям ўзимга келмаяпман. Мактаб қурса бўладиган пулга тушлик қилиб юборадиганлар бор экан. Қойил.

Японияда эса ҳаммаси бошқача. Ўтган йили япониялик вазир ўринбосари йирик компания вакиллари унинг тушлиги учун пул тўлашгани сабабли ишдан бўшатилганди.

Ясухико Таниваки коммуникациялар бўйича вазир ўринбосари бўла туриб, йирик коммуникация компанияси вакиллари билан 2 йил ичида 3 марта бирга овқатланган. Ҳар сафар овқатланиш пулини компания вакиллари тўлаган. Шу сабабли у ишдан бўшатилган. Аввалроқ япониялик бир амалдор ҳам ички ишлар ва коммуникация вазирлиги вакиллари билан бирга овқатлангани учун узр сўраганди.

Бирга овқатланишни қўйиб туринг. Япония қонунчилигига кўра, давлат амалдорлари ўзлари назорат қиладиган компаниялар вакилларидан совға олишлари ҳам тақиқланган экан.

P.S: Агар бизда Япониянинг шунга ўхшаш қонунлари қабул қилинса, жуда кўп амалдорлар ишдан кетиб қолиб, кадрлар тақчиллиги юзага келса керак.

@u_pulatoff
3.3K viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash