Get Mystery Box with random crypto!

Блогерлар Олимжон ака Ҳайдаров ва Комил ака Аҳмедовларга 15 су | Ulug‘bek Po‘latov

Блогерлар Олимжон ака Ҳайдаров ва Комил ака Аҳмедовларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланибди

Очиғи бу хабарни эшитиб жуда ҳафа бўлдим. Олимжон ака билан баъзи масалаларда суҳбатлашиб турамиз. Яқинда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида улар билан бир дастурхон атрофида ўтиргандик.

Блогерликнинг шунақа нозик тарафлари ҳам бор. Қайсидир жумлани нотўғри қўллаб қўйиш жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гап эмас экан.

Уларнинг жавобгарликка тортилишига «Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда» сарлавҳали хабар сабаб бўлибди. Майли бошларида шу ишлар ҳам бор экан. Аллоҳ сабр берсин. Мушкуллари осон бўлсин.

@u_pulatoff