Get Mystery Box with random crypto!

Сўнги пайтларда блогерман дейишга ҳам одам уялиб қолди... Асл | Ulug‘bek Po‘latov

Сўнги пайтларда блогерман дейишга ҳам одам уялиб қолди...

Аслида йўқ нарсаларни видеога олиб одамлар орасида иғво тарқатувчилар анча кўпайиб қолди. Самарқандлик бир қанча блогерлар бир фуқарони яшаш шароитини оғир кўрсатиш учун атайлаб молхонада "спектакль" уюштиришибди. Лекин тез орада барчаси фош бўлган, натижада эса ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тўғри қонун бўйича, ижтимоий тармоқда саҳифаси бор барча шахслар — блогер ҳисобланади. Лекин ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор. Танқид қилиш керак, агар у тизимли муаммо бўлса. Энг муҳими танқид асосли бўлиши лозим. Ёлғон маълумот тарқатиб одамларни алдаш яхши иш эмас.

@u_pulatoff