Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: пулингиз бўлмаса – ка | Ulug‘bek Po‘latov

Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: пулингиз бўлмаса – касал бўлманг!

Бир дори керак бўлиб қолиб «аптекага» кирдим. Нархини сўрасам 205 минг сўм экан. Кейинги дорихонага кирдим, у ерда ҳудди шу дори 190 минг сўм. Кейин сал нарироқдаги дорихонадан шу дорини 170 мингга олдим.

Демак ҳар ким ўзи истаганча нарх қўйиб олар экан. Нархлар устидан назорат йўқ. Энг қизиғи аслида ҳамма дори воситалари аҳоли учун арзон бўлиши керак бўлган «Ижтимоий дорихона»ларда ҳусусий аптекалардан ҳам кўра нархлар қиммат экан. Эринмай солиштириб чиқдим. Хуллас пулингиз бўлмаса – касал бўлманг деган замонга ҳам етиб келган кўринамиз...

@u_pulatoff