Get Mystery Box with random crypto!

​​Аномал иссиққа қарши курашишда Бирлашган Араб Амирлигида ёмғ | Ulug‘bek Po‘latov

​​Аномал иссиққа қарши курашишда Бирлашган Араб Амирлигида ёмғир чақирувчи дронлардан фойданилмоқда

Бирлашган Араб Амирлигида 50 даражали иссиқ билан курашишда ёмғир чақирувчи дронлардан фойданилмоқда, бу ҳақида Business Insider хабар бермоқда. Бу электр токи билан булутларни ҳаракатга келтирувчи ва уларни бир-бирига боғлаб ёмғирни ҳосил қилувчи дронлар ёрдамида юз бера бошлади.

Ёмғирни кўпайтириш учун БАА лойиҳага яна 15 миллион доллар тикишга қарор қилди. Бу лойиҳа Буюк Британиянинг Рединг Университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди. Уларнинг айтишича, БАА осмонида ёмғир ёғдириш учун етарлича булут бор.

-------------------------------------------------------------------

Бизда эса аномал иссиққа қарши курашишда электр энегиясидан камроқ фойдаланиш, кондиционерларни камроқ ишлатиш кераклиги ҳақида тавсиялар бериляпти. Камига "свет"ни ҳам ўчиришади. Бирон-бир ўзгариш қилинишидан ҳали дарак йўқ.

@u_pulatoff