2022-07-14 05:58:41
2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 (икки юз минг) сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади.Шу пулларни чизаётган "дизайнер" ким экан-а? Жуда қизиқ менга... Майли, ҳамма эътирозларни четга суриб, асосийсига тўхталаман. 5000, 10000, 20000, 50000, 100000, 200000 деган қийматларига наҳотки биттагина пробел қўйиб ёзиб бўлмайди?! 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000, 200 000 қилиб ёзса, 5000 ўрнига 50000 бервориб адашиб юрмасдик. Шошилинч вазиятларда пулни қўлга олиб нолларини санаб ўтирибмиз, тавба. Ишқилиб-деее...
Жалолиддин МирзаевP.S: Ҳақиқатдан ҳам 200 минг сўмлик билан 20 минг сўмлик купюра бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Шунинндек 10 минг сўм ва 20 минг сўмлик банкноталарнинг ўлчами ва ранги ўхшаш. Бир боғлам (пачка) 20 минг сўмлик ичига 10 минг сўмлик солиб юборилса — қоронғида
ажратиб бўлмайди.Ундан ташқари 5 минг ва 10 минг сўмлик купюраларнинг икки хил кўриниши мавжуд. Ҳисоб-китоб вақтида одамлар роса чалкашиб кетяпти.
@u_pulatoff
3.0K views02:58