Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми ҚАРОР, ФАРМОН, ФАРМОЙИШЛАРНИНГ ЎЗАРО ФАРҚИ НИМАДА | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#Биласизми

ҚАРОР, ФАРМОН, ФАРМОЙИШЛАРНИНГ ЎЗАРО ФАРҚИ НИМАДА

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун фармонлар ва қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади ҳамда фармон ва қарор шаклида қабул қилинади.

Жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларини ислоҳ қилиш ёки давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, давлат органларини ташкил этиш ёки тугатишга қаратилган муҳим ҳужжатлари фармон, бошқа ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.

Норматив-ҳуқуқий бўлмаган ҳужжатлар (кадр, фуқаролик, афв этиш, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳамда ҳарбий ва махсус унвонларни бериш, индивидуал характердаги масалалар ва ҳоказо) ҳам Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари шаклида қабул қилиниши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya