Get Mystery Box with random crypto!

Til nomusi

Telegram kanalining logotibi til_nomusi — Til nomusi T
Telegram kanalining logotibi til_nomusi — Til nomusi
Kanal manzili: @til_nomusi
Toifalar: Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-12-27 10:55:23 Нега "қуёш", "кун" демай, "офтоб" деймиз?

Ўтган асрнинг 84-йилимиди, тожик ёзувчиси Саттор Турсун Тошкентга келди.
Саттор Турсун ўзимизнинг Бойсундан, лекин Душанбеда яшар, тожик тилида ижод қилар эди.
Тан олиш керак, ўша пайтларда нафақат Тожикистондаги, балки Ўзбекистондаги тенгқурлари орасида ҳам Иттифоқ миқёсида танилганроқ ёзувчи эди. Асарлари "Дружба народов", "Новый мир" журналларида босилар, "Литературная газета" каби обрўли газетлар унинг номини ва ижодини тез-тез эслаб турар эди.
Устозим Эркин Аъзам болаликда бирга ўсган дўсти шарафига уйида меҳмондорчилик қилди. Шоир, драматург акамиз Машраб Бобоев, ёзувчилар Нортўхта Қилич, Хайриддин Султон ва яна бир-икки ўзбек адабиётчилари ҳам айтилган эди. Жуда чиройли адабий суҳбат бўлди.
Суҳбат орасида Саттор ака қизиқ бир гап айтиб қолди (ўзбекча биларди, албатта):
‒ Мен ўзбек ёзувчи-шоирларининг ишига ҳайрон бўлавераман: нимага бир чиройли ўзбекча сўзлар, атамалар турганида тожикча сўз ва атамаларни ишлатасизлар? "Қуёш", "Кун" демайсизлар-да, "офтоб" дейсизлар. "Юрак", "кўнгил" каби ғоят гўзал ўзбекча сўзлар ўрнига "дил"ни ишлатасизлар. "Чечак"ни "гул" дейсизлар.
Яна бир-иккита мисол келтирди. Баҳс бўлди, албатта.
Ўша кунги суҳбатнинг бошқа тафсилоти ҳам, ҳатто меҳмондорчиликда яна кимлар қатнашгани ҳам эсимда йўқ, аммо нимагадир Саттор Турсуннинг шу бир гапи хотирамга қаттиқ ўрнашиб қолган.
Ора-орада хаёлимга қалқиб чиқаверади.
“Нимага?” дейман. Жавоб кўп, лекин савол барибир хаёлдан кетақолмайди.
Мана, орадан яқин қирқ йил ўтиб, ҳозир ҳам икки-уч кундан бери Эркин Аъзамнинг Қорасувдаги уч хоналик уйида тожик ёзувчиси Саттор Турсун ўртага ташлаган ўша савол қулоғим остида қайта-қайта жаранглаб турибди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
30 viewsedited  07:55
Ochish/sharhlash
2021-12-10 10:01:26 Зуҳриддин Исомиддинов

Тил – миллатнинг жони ва қони

Айрим иқтибослар:

«Ҳар бир миллий тил бир давлат тузиш салоҳиятига эга, аммо ҳеч бир давлат биронта тилни ярата олмайди»
Тил бўлмаса, миллат йўқ, миллатсиз эса мамлакат ҳам йўқ.
Гуржи ва арман тили давлат тили бўлганига бу йил 84 йил, озар тили шундай мақомга эришганига эса 65 йил тўлади. Улар СССР исканжасида туриб ҳам она тилининг мақомини асло бой бермаган. Чунки бу юртларда тили ва миллати ори учун курашадиган, мансаб-мартабасини она халқи манфаатидан устун кўрмаган одамлар раҳбар бўлишган эди…
Масалан, мен бирон заводга эмас, ўзбек тили ва адабиёти тадқиқ этиладиган Тил ва адабиёт институтига рус тилида ариза ёзиб ишга кирганман
Ўзбекистон ҳукумати Иттифоқ раҳбариятидан ҳар гал рус тили бўйича анжуманлар Тошкентда ўтказилишини сўраб олар, илтимос қондирилса, «юксак ишонч билдирилгани»ни мамнуният билан эълон қиларди.
Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинганига ўттиз йил тўлибди ҳамки, рус тили от устида.
Тил мустақил бўлмагунча, амалда давлат тилига айланмагунча мамлакатнинг мустақиллиги ҳақидаги гап фақат декларация, янада тўғрироғи, декорация бўлиб қолаверади.
35 views07:01
Ochish/sharhlash
2021-12-07 16:04:02 Рўзадор эмас, рўзаоғиз бўлади

Четдан сўз олишга мажбур қолинганида ўзагигина олинади. Ўша ҳам айтилиш (талаффуз) қоидаларимизга мослаб ўзлаштириб, ўзбекчалаштирилади, ёт қўшимчалар умуман киритилмайди.
Шунда тил тўла бузилиб кетмайди.
Масалан:
1. Глобализация ‒ гилобаллашув.
2. Вулканизация ‒ вулқонлаб ямаш.
3. Тақводор ‒ тақволи.
4. Рўзадор ‒ рўзаоғиз.
5. Басалобат ‒ салобатли.
Ва ҳоказо... Мисол тиқилиб ётибди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
34 views13:04
Ochish/sharhlash
2021-12-07 13:40:50 Аҳмад Аъзам

Она тилим – жону дилим


Тўртинчи мақола

Айрим иқтибослар:

“Синглим, сценарийдан чиқманг. “Тешик мунчоқ ерда ётмайди” эмас, “Тешик кулча ерда ётмайди” эди”, дедим.

“А я не хочу! Из-за какого-то узбекского слова не буду менять свой язык”, деб, тил маданиятини оврупоча англар экан, айтганида туриб олди.

Фильмда шевада гапириш чапанилик эмас, маданиятсизлик.

Юксак минбарлардан ҳам айтиляпти, матбуотнинг ўзида гапириляпти, бонг ураётганлар чиқяпти, аммо ўз – ўзбек тилимизнинг бугуни ва эртаси борасидаги бу ташвишу даъватлар ўзимизнинг лоқайдлигимиз ботқоғига чўкиб кетаётир.

Глобаллашувни рўкач қилиб, унинг панасида ёт атама, ёт ибора, бузуқ бирикмалар уларга ҳам бостириб кираётир.

Бешик тебратадиган келинларнинг бир қўли бешикда, икки кўзи телевизорда – алла айтиш фақат кўрик тадбирларида қолди.

Дастурхон устида гурунглар йўқ бўлиб кетди.

Мактаблар жонли мулоқот тилини ўргатмайди, эгаю кесим, гап бўлакларини кўрсатиб беради,холос, бинобарин, тирик тилга муҳаббат ҳам уйғотмайди.

Миллат руҳининг ифодаси бўлмиш адабий тилни бузмай, бўлакламай ривожлантириш керак. Зеро у давлатчилигимиз асоси ҳамдир. Тўқсон икки бовли ўзбекни бирлаштирган!


Манба: https://ahmadazam.uz/
30 views10:40
Ochish/sharhlash
2021-12-06 14:23:41 Улуғбек Ҳамдам

Ушбу мақола алифбо ҳақида. Уни қарийб 4 йил бурун ёзган эканман. Янгиланган алифбода биз орзу қилган ўзгаришлар деярли айнан қабул қилинибди. Истиснолар бор, албатта. Лекин шунисига ҳам шукур!

ХАТО ҚИЛИШГА ЭНДИ ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ (ёхуд қайси алифбони танлаймиз?)

Айрим иқтибослар:

Нега бир неча млн.ли (лекин жуда машҳур халқ!) гуржи халқининг минг йиллардан бери ўзгармай келаётган ўз ёзуви бор-у, кўпмилионли ўзбекники йўқ?

Ёзув ўзгартириш миллатни таҳрир қилиш, таҳқир қилиш дегани-ку!

Ўтмиши буюк, ҳозири эса куйик туркийлар!..

Қомусий билим эгаси бўлган Бобурни туркий тил табиати билан амалда қўлланилаётган араб ёзуви ўртасида номутаносиблик борлигини сезган бўлиши керак.

Кириллчада лотинчага нисбатан бир неча баравар тез ёзиб, тез ўқийман. Аммо лотин алифбосига овоз бераман! Чунки ҳозирги шароитда халқимиз учун, ўзбекистонликлар учун лотин алифбоси энг мақбул йўл, деб биламан.

Нега бунча тақлидчимиз? Қани ўзлигимиз? Қани ўзагимиз?..

Мукаммал алифбога эришганимиздан кейин уни зудлик билан қабул қилайлик! Қабул қилинган кундан эътиборан эса битта ёзувга, яъни лотинга ўтайлик!

Манба: Фейсбук
25 viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash
2021-12-06 10:01:54 Аҳмад Аъзам

Тилувзани мақивоппиза?


Учинчи мақола

Айрим иқтибослар:

Тил таъмини билишимиз сусайган. Бу эса тафаккурни тўмтоқлаштиради.

Авом тилини, дўппини ечиб ўйласак, халқнинг ўзи бузмайди, бузадиган ёт истилоҳ-ибораларни бу тирик оқим устига биз – қалам аҳли тўкамиз, халқ эса уларни ўз талаффузига мослаб, сўзлашув нутқига қўшиб олиб ишлатаверади.

«Карчўпка»ни болалигимда ғўзанинг чўпини илдизидан қирққани учун ўзимизнинг «чўп»дан олинган деб ўйлар эдим, бу сўз «корчёвка», «корчеватель»дан экан.

Биз қалам аҳли «цемент» деб ёзамиз, халқ эса «семон» дейди, биз «целлофан» деб ёзамиз, авом эса «салафан» деб кетаверади.

Ёзмада бир хил ёзиб, оғзакида бошқача талаффуз этиб тилимизни қийнаб бораверамиз.

Чет истилоҳларни шундайича киритиш она тилимиз ифода бойликларини қашшоқлантиради.

«Германия»нинг «Олмония», «Ливан»нинг «Лубнон», «Болгария»нинг «Булғористон», «Грузия»нинг «Гуржистон» бўлгани хотирамиздан ўчяпти, энди ўзимиз ҳам «Миср»ни «Египет», «Ҳабашистон»ни «Эфиопия» дейишга ўтяпмиз. «Иерусалим» «Қуддус»ни, «Алжир» «Жазоир»ни сиқиб чиқаряпти.

«Орипов» деб ёзсак-да («Орифов» деб ёзмаймиз), «Орипуф» деймиз. «Фаттоҳов»ни эса эсини тескари қилиб юборамиз: «Паттахип».

Баъзан луғатчиларни ҳам тушунолмайсан: «мыс Доброй Надежды» – «Яхши ният буруни», «Берега слоновой кости» – «Фил суяги қирғоқлари» деб ўзбекчага ўгирилган бўлса, мас., «Драконовые горы» – «Дракон тоғлари» деб ағдарилганки, тилмочликнинг тамойил-тайини бўлганми ўзи деган шубҳага борасан киши.

«Мышка», «презентация», «лайк» («лайк қилмоқ»), «парол», «логин», «онлайн», «блог», «пост», «статус», «мобил версия», «домен», «интернет-провайдер», «оператор», «модератор», «спам», «э-мейл», «сайт-вебсайт», «чат» ва ҳоказо шундай ўнлаб атамаларни қандай бўлса шундайича ўзимиз киритяпмиз, буларнинг анчаси ўзбек тилида муқобилига эга, йўқларини эса бор сўзларимиздан яратишимиз мумкин.

Сиз Т.Нафасовнинг «Қашқадарё халқ сўзлари», Б.Тўйчибоев ва Қ.Қашқирлининг «Зоминнинг тил қомуси» деган фидойи тадқиқотларини яна бир ўқинг, не-не сўз бойликларимиз қаерларда кўмилиб ётганига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Манба: https://ahmadazam.uz/
24 views07:01
Ochish/sharhlash
2021-12-04 08:08:27 Лотинча тарафдориман

Алифбо ҳақидаги баҳслардан ҳеч нарсани тушунмайман. Тўғрироғи, тушунишга ҳаракат қилмайман. Чунки у менинг соҳам эмас, тилшуносларнинг иши. Ҳамма ўзининг ишини қилгани яхши.

Аммо ёзув масаласида муносабатим бор. Кирилл алифбосида ўқиб-ёзган авлод сифатида кириллчани бемалол ўқийман. Нафақат ўқийман, кўз югуртириб ҳам тушуниб оламан. Лотинчани эса секин ўқиб-ёзаман. Шунинг учун менга кириллча қулай.

Аммо кирилл алифбоси мустабид ўтмишни эслатгани ва мустамлакачилар ёзуви бўлгани учун лотинча ёзувга ўтиш керак, дейман. Қийналсам ҳам, уларнинг ёзувидан узоқлашишни хоҳлайман. Лотинчани тезроқ такомиллаштириб, унга тезроқ ўтиш тарафдориман.

Мубашшир Аҳмад
24 views05:08
Ochish/sharhlash
2021-12-02 14:43:11 Ўрисча инқиллайдиган ўзбеклар

Ўзбекча, ўзбекона ифода дегани кенг тушунча. Товуш бошқачалигидан тортиб, қўшимчалар қўшилиш йўллари, сўзларнинг айтилиши, гаплар қурилишигача ўзига хосликни билдиради.
Ҳатто алоҳида маъно ташимайдиган, нарса ва ҳодисалар шовқинига ўхшаш товушлар билан ясалган "сўзлар" ҳам ўзбекчада ўзига хосдир.
Масалан: ўзбек мушукни "ма-пиш-пиш-пиш" деб ёнига чақирса, ўрис "кис-кис-кис" дейди. Ва ҳоказо...
"Кис-кис-кис" деяпсизми, демак, сиз билиб-билмай ўрислашиб бўлгансиз.
Оғзакию ёзма гапларда эътибор берилмаётган хатолардан бири "Туф!" сўзидир. Шу уч ҳарфли сўзни фб.да тўғри ёзган одамни ҳали кўрмадим.
Билмаганлар билиб қўйсин:
Ўзбек тилида "Туф!" дейилади! Ўрислар уни "Тфу!" шакли билан ифодалайди.
Бизнинг фб.дош ўзбекларимиз ҳам доим "Тфу!" деб ёзишяпти!
Миллатимиз шу қадар ўрислашди, бошдан-охир ўрисча гапириши ёки икки сўз орасида албатта битта ўрисча сўз аралаштириши нари турсин, ҳатто эт-бети оғриса ҳам, ўрисча инқиллайдиган, ҳайратланса, ўрисча ҳайратланадиган... бўлиб кетди.
Энди, мана, ҳатто тупурса, ўрисча "тфу"лаяпти!
Ўзлигимизни бунчалик йўқотмайлик-э, бунчалик ўрислашмайлик-э, ўртоқлар!
Диққат қилинг: саводлилик ҳам, саводсизлик ҳам майда нарсалардан бошланади.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
26 views11:43
Ochish/sharhlash
2021-12-01 12:35:31 Аҳмад Аъзам

Тилда маччойи сайил

Иккинчи мақола

Айрим иқтибослар:

Тил экологияси табиат экологиясига ўхшайди.

Туб сўзларимиз бўла туриб, уларнинг ўрнига чет атамаларни истеъмолга киритиб олганимиз – маънавий фожиа.

“Дуб”, “сосна”, “липа” деймиз, худди ўзимизнинг “эман”,”қарағай”, “жўка” истилоҳларимизга куйдирги чиққандек.

Четдан кириб келган атамалар “акас” каби беор, иланг-биланг, болта ўтмайди ва қайишқоқ, тилимизга, хусусан авом тилига бир киргандан кейин, ўзи қуримаса, чиқариб бўлмайди.

Бозордаги балиқ растасига киринг “сом”, “сазан”, “толстолоб”, “карас” “шука”, “беламур” деб “импорт” ном билан сотилади. Ҳолбуки балиқ ўзимизнинг кўлу дарёларимиздан тутилган, балиқфурушлар ҳам ўзбек. Ҳеч ким “лаққа”, “зоғора балиқ” ёки “тангабалиқ”, ”дўнгбош”, “товонбалиқ”, “чўртанбалиқ”, “оқ амур” демайди, шундай деса, гўё харидор бурнини жийиради, “импортний” эмас деб, олмайди.

Чақалоғи, жўжуқ гўдаклари бор ҳамма оналар “памперс”дейди, йигирма йил ичида шу истилоҳ тилимизга сингиб кетди. Асл номи ўзимизда “кўллик”

Яна ҳазил мисол: “кака” деганимиз айни тили ҳали чиқиб-чиқмаган болаларнинг айтишидан олинган, ширинлик маъносидаги сўз эди, ҳозир бу сўз барча оналар тилида нима омонимга алмашиб қолди?

“Курка”, “индук” деймиз, Самарқанд томонларда “ғулғултовуқ”, “ғулғул” учрайди; Қашқадарё, Зомин шеваларида, қорақалпоқ тилида “туятовуқ” деб ҳам айтилади, аммо асл номи – “улар”, “Туркистон улари”ни “индюк” буткул хотирамиздан ўчириб юборган.

Ўзингиз тилингизда қанча чет сўз борлигини бир чамалаб кўринг, бошингиз айланиб кетмаса, мен тан.

Манба: https://ahmadazam.uz/
28 viewsedited  09:35
Ochish/sharhlash
2021-11-30 08:34:57 Аҳмад Аъзам

Бузуқ тил ҳавоси

Биринчи мақола

Айрим иқтибослар:

«Миллион йиллар ўтганда ҳам, тошга йўнилган хатлар ўчганда ҳам, Ленин кишиларнинг кўнглидан ўчмайди». Бир вақтлар мазкур гаплар ҳикматдек ўқилган, бугун эса унга ёш бола ҳам ишонмайди, тўғрироғи, билмайди.

Оқар сувни тиндириб ичиш зарур бўлганидек, луғатни ҳам мафкура лойқасини чўктириб ўқийсиз, унда замон қуйқаси бисёр.

Ясси омбирни «пласкагубси» («плоскогубцы») деб кетдик, асли, ўз тилимизда қанақалиги хаёлимизга ҳам келмайди…

Қишлоқда кампирлар уддабурон, билгич одамни ёқтирмасалар: «Жуда хитир одам», – дейдилар. «Хитрый», «хитёр» сўзи ўрисчани мутлақо билмайдиган кампирларнинг тилига кириб, «айёр», «устомон» каби сўзларнинг ўрнида қўлланади.

Баъзан эса сўз ясашда инсон ақлининг топқирлигидан эсингиз оғади: «Нурли қуёш» эмиш!

«Социалистик меҳнат»ни қандай тушуниш мумкин? Бошқа тузумдагиларнинг меҳнати «капиталистик» ё «империалистик» бўладими?

Ҳозир тушга ўхшайди: «вилоят», «мавзе» каби сўзларни қўллашдан эскилик ҳиди келар, Ўзбекистонимизни «мамлакат» деб аташ миллатчиликнинг ўзгинаси бўлар эди.

«Ботинка», «туфли», «сапошка» деб кетдик. Ҳолбуки, «бошмоқ», «этик», «этикча» сўзлари ўз тилимизда бор. «Пайпоқ» ёки «жилоп» турганида «носки»нинг кенг ишлатилишига нима дейсиз?

Манба: https://ahmadazam.uz/
44 viewsedited  05:34
Ochish/sharhlash