Get Mystery Box with random crypto!

Лотинча тарафдориман Алифбо ҳақидаги баҳслардан ҳеч нарсани т | Til nomusi

Лотинча тарафдориман

Алифбо ҳақидаги баҳслардан ҳеч нарсани тушунмайман. Тўғрироғи, тушунишга ҳаракат қилмайман. Чунки у менинг соҳам эмас, тилшуносларнинг иши. Ҳамма ўзининг ишини қилгани яхши.

Аммо ёзув масаласида муносабатим бор. Кирилл алифбосида ўқиб-ёзган авлод сифатида кириллчани бемалол ўқийман. Нафақат ўқийман, кўз югуртириб ҳам тушуниб оламан. Лотинчани эса секин ўқиб-ёзаман. Шунинг учун менга кириллча қулай.

Аммо кирилл алифбоси мустабид ўтмишни эслатгани ва мустамлакачилар ёзуви бўлгани учун лотинча ёзувга ўтиш керак, дейман. Қийналсам ҳам, уларнинг ёзувидан узоқлашишни хоҳлайман. Лотинчани тезроқ такомиллаштириб, унга тезроқ ўтиш тарафдориман.

Мубашшир Аҳмад