Get Mystery Box with random crypto!

Аҳмад Аъзам Тилда маччойи сайил Иккинчи мақола Айрим иқтибо | Til nomusi

Аҳмад Аъзам

Тилда маччойи сайил

Иккинчи мақола

Айрим иқтибослар:

Тил экологияси табиат экологиясига ўхшайди.

Туб сўзларимиз бўла туриб, уларнинг ўрнига чет атамаларни истеъмолга киритиб олганимиз – маънавий фожиа.

“Дуб”, “сосна”, “липа” деймиз, худди ўзимизнинг “эман”,”қарағай”, “жўка” истилоҳларимизга куйдирги чиққандек.

Четдан кириб келган атамалар “акас” каби беор, иланг-биланг, болта ўтмайди ва қайишқоқ, тилимизга, хусусан авом тилига бир киргандан кейин, ўзи қуримаса, чиқариб бўлмайди.

Бозордаги балиқ растасига киринг “сом”, “сазан”, “толстолоб”, “карас” “шука”, “беламур” деб “импорт” ном билан сотилади. Ҳолбуки балиқ ўзимизнинг кўлу дарёларимиздан тутилган, балиқфурушлар ҳам ўзбек. Ҳеч ким “лаққа”, “зоғора балиқ” ёки “тангабалиқ”, ”дўнгбош”, “товонбалиқ”, “чўртанбалиқ”, “оқ амур” демайди, шундай деса, гўё харидор бурнини жийиради, “импортний” эмас деб, олмайди.

Чақалоғи, жўжуқ гўдаклари бор ҳамма оналар “памперс”дейди, йигирма йил ичида шу истилоҳ тилимизга сингиб кетди. Асл номи ўзимизда “кўллик”

Яна ҳазил мисол: “кака” деганимиз айни тили ҳали чиқиб-чиқмаган болаларнинг айтишидан олинган, ширинлик маъносидаги сўз эди, ҳозир бу сўз барча оналар тилида нима омонимга алмашиб қолди?

“Курка”, “индук” деймиз, Самарқанд томонларда “ғулғултовуқ”, “ғулғул” учрайди; Қашқадарё, Зомин шеваларида, қорақалпоқ тилида “туятовуқ” деб ҳам айтилади, аммо асл номи – “улар”, “Туркистон улари”ни “индюк” буткул хотирамиздан ўчириб юборган.

Ўзингиз тилингизда қанча чет сўз борлигини бир чамалаб кўринг, бошингиз айланиб кетмаса, мен тан.

Манба: https://ahmadazam.uz/