Get Mystery Box with random crypto!

Бурун очувчи томчиларнинг зарарларини биласизми Бурун томч | TIBBIYOT 103

Бурун очувчи томчиларнинг зарарларини биласизми

Бурун томчилари нафақат бурун қон томирларини, балки мияга борувчи йирик қон томирларини ва уларнинг шохларини ҳам торайтириши мумкин.

Бунинг ҳисобига мияда қон айланиши бузилишига олиб келиши мумкин. Кўп томизиб юрадиган беморларда бош оғриғи, бош айланиши, асабийлик кўп кузатилади.

Ёш болаларда бурун томчилари катта дозада қўлланилганида мияга токсик таъсири натижасида юрак уриши секинлашиб, қон босими тушиб кетиши ва бола ҳолсизланиб, тана ҳарорати тушиб кетиши натижасида кома ҳолатига тушиб қолиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатлар кузатилмаслиги учун бурун томчилари шифокор назорати остида қўллаш лозим!

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram