Get Mystery Box with random crypto!

Давлетов Парламентдаги жонли эфир билан боғлиқ лўттибозликлар | bakiroo

Давлетов Парламентдаги жонли эфир билан боғлиқ лўттибозликлар ҳақида ёзаяпти.

Бу биз халқ вакиллиги билан рўпара келаётган муаммоларнинг бир учи холос.

Бу муаммолар, афсуски, 2019 йилдаёқ, биз эркин сайловларда мустақил парламентни шакллантириш йўлида йўл қўйган хатоларимиз туфайли бошланган.

Биз пештоқига парламент деб ёзиб қўйилган бинода ўтириб кнопка босувчилардан ҳали кўп кўргуликлар кўрамиз.

Айнан шулар ҳеч бир саволсиз Конституцияни исталган мақомга ўйнатиб беришади, айнан шулар ўрис буйинтуруғини бўйнимизга қайтадан илади.