Get Mystery Box with random crypto!

Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учинчи | bakiroo

Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учинчи йилдирки қисқармоқда

Статистикага кўра, Ўзбекистонда ароқ, вино, пиво, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш қисқаришда давом этмоқда. Ароқ ва вино ишлаб чиқаришнинг қисқариши пандемиядан аввал, тўқ йиллардаёқ бошланган.

Спиртли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш қисқараётгани соғлом турмуш танлови сабаб истеъмол камайиб бораётгани билан боғлиқми ё эътиқодларга тақаладими, чуқур ўрганишлар ва сўровларсиз бир нима дейиш қийин. Нозик масала.

Эътиборлиси, алкоголь ва тамаки импорти ортмоқда, демак юқори сифатли, баланд нарх сегментидаги алкоголь ва тамаки истеъмоли ҳам кенгайиб бораётгани аниқ.

Келаси 2022 йилдан, маҳаллий ва импорт тамаки ва алкоголь бўйича акцизларни бирхиллаштириш сиёсати давом этиши инобатга олинса, ишлаб чиқаришни яна қисқаришини, айни вақтда импортни ортишини кутиш мумкин.

Бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш масаласида тенденциялар деярли ўзгармаган. Андижон ва Қашқадарёда саноат ишлаб чиқариш қисқаришда давом этмоқда. Саноатнинг негизи ҳисобланган газ қазиб олиш ва электр генерацияси ортмоқда.