Get Mystery Box with random crypto!

Статистика қўмитаси бизнес билан чатишиб кетган муттаҳам амалд | bakiroo

Статистика қўмитаси бизнес билан чатишиб кетган муттаҳам амалдорлар ҳимоясига чиққанга ўхшайди

Фойдаланувчилар биладики, stat.uz сайти орқали хўжалик субъекти тўғрисида маълумот олиш имкониятлари атайин чекланган. Яъни қўмита сайти юридик шахсларнинг манзили, раҳбари ва таъсисчилари билан боғлиқ маълумотларни акс эттиради холос.

Қўмитанинг сайтидан фарқли ўлароқ Orginfo.uz сайти юридик шахс, унинг раҳбари ва таъсисчиларининг аффилланган шахсларини ҳам биратўла кўрсатиш имкониятлари мавжуд. Сайт дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқулов томонидан яратилган.

Қарангки, статистика қўмитаси Orginfo.uz сайти яратувчиси устидан ИИВга шикоят қилипти.

Шунақа чидамаслик бўладими? Бу нима ўзи? Статистика қўмитаси кимни ҳимоя қилаяпти?

Ваколатларини шахсий ва қариндош уруғи билан бойиш учун ишлатиб ётган, бизнес билан чатишиб кетган, ҳар қадами манфаатлар тўқнашувидан иборат амалдорлар кети очилиб қолаётганидан шунчалар ташвишдами?

Қачондан буён очиқ маълумотлар асосида сервис яратиш қонунбузарлик бўлиб қолди?

Уят қисқаси. Янги Ўзбекистонни шарманда қилиш учун яна нималар қилмоқчисизлар?