Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Президент | Test.argos.uz

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Аҳоли билан мулоқот натижасида:

Туманнинг 43 нафар фуқаросига 1 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди;

Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида “Микрокредитбанк” томонидан 19 нафар фуқарога 382,2 млн. сўм кредит берилди;

78-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатига 4 турдаги спорт анжомлари етказилди;

Ички йўлларнинг жами 5 км қисми шағаллаштирилди. “Хосилдор”, “Маданият”, “Хамзаобод” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида 2,1 км йўлга шағал ётқизилди. 540 метр йўл бетонлаштирилди. “Маданият” маҳалласида 50 метр, “Қўштепа”да 120 метр йўлга бетон ётқизилди;

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 133 та темир бетон таянчлар ўрнатилди. “Жағалбойли” маҳалласида 57 та, “Маданият” (41 та), “Хосилдор” (35 та) таянч янгиланди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

@segmentuz