Get Mystery Box with random crypto!

​​Нега буларга минбар берилди? Биласизми, охирги пайтларда м | TentakMinds

​​Нега буларга минбар берилди?

Биласизми, охирги пайтларда мана шунақа домла, имомларга минбар тегиб қолди, улар меҳробда туриб олиб кимни хоҳласа, эшшак, кимни хоҳласа, ит деб ҳақорат қилишга ўтиб кетди.

Буларни ўзи ким олиб чиқди? Нега булар бунақа бўлиб қолди? деган саволлар охирги пайтлар мени кўп ўйлантиришни бошлади. Айнан мана шундай нарсалар миллатни миллат сифатида бирлашмаслигига, бу мусулмон, бу бошқа дин, бу атеист деб ажратишга олиб келади. Бундай халқни бошқариш осон, бундай халқни талаш осон, бундай халқни қул қилиб ишлатиш осон.

Аслида бу воқеа бўлганми ёки бу домланинг бадиий тўқимасими билмайман, лекин нима бўлганда ҳам домла одам ўқитувчини эшшак деб ҳақорат қиладиган миллатдан бирор нарсани кутишнинг ўзи аҳмоқлик.

Ҳа, майли, бошланглар! Орада чой-пой ичиб, попкорн ҳам еб туринглар.

@tentakminds