Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-11-19 19:05:04 Ҳақиқий дўст билан душманнинг фарқига бормайдиганлар учун мана бу постда жуда ажойиб тушунтириш берилибди.

@tentakminds
20.2K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2022-11-14 10:10:28 Расман Навоий шаҳрида илк хусусий университет иш бошлади.

“Profi University” олийгоҳининг Навоий филиалига лицензия берилди. Шунингдек “Profi University” Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги филиали ҳам қайта лицензиялаш жараёнидан ўтди.

Ҳозирда университетга қуйидаги йўналишлар бўйича қабул давом этмоқда:

• Таълим менежменти;
• Педагогика ва психология;
• Мактабгача таълим;
• Бошланғич таълим;
• Рус тили ва адабиёти;
• Инглиз тили ва адабиёти;

Мурожаат учун телефонлар:

1277
787771111

@profiuniversity
22.5K viewsedited  07:10
Ochish/sharhlash
2022-11-10 09:46:25 ​​Олий Мажлис сенатининг сайтини бузган ёшлар ОАВда кенг муҳокама бўлди. Аммо мана бу ерда ёзганларидек, сайтни бузганлар — иккиламчи масала. Бу мавзуда биринчи муҳокама сайтларнинг заифлиги атрофида бўлиши керак.

Сайтни бузганлар (агар шундай дейиш ўринли бўлса) ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган йигитлардир. Улардан катта «айбдор»ни ясаш — абсурд иш. Энди аллакимлар қўлидаги «чўп» билан сайтнинг заифлигини аниқлаганлар-у, уни бузганлар қолиб, буни ОАВда кўрсатганларга ёпишаётган экан.

Номининг қисқартмаси тўрт ҳарфдан иборат бўлган, вазифаси бўйича сўз эркинлигини ва ОАВни ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилот айрим Телеграм каналлар админларидан қуйидаги хабарни тарқатиб беришни сўраган:

«MY5 канали муҳбири очиқ эфирда вояга етмаган болани сайтни бузиб киришга ундаши қанчалик тўғри?
Қонунчилигимиз бунга қандай баҳо беради. Вақт кўрсатади...»

А, окалар, битта нарсада: мажбурлаб хабар тарқаттириш, муаммо қолиб уни гапирган билан курашиш қанчалик тўғри? Албатта, вақт кўрсатади!

@influenceruz
10.0K views06:46
Ochish/sharhlash
2022-11-10 06:04:09 "Чўп"имизни қўйиб, каллани ишлатайлик.

Яқинда бузилган сенат сайти ҳақида ҳамма ёзди. Лекин буни амалга оширган ҳакер ўсмирларни Му5 телеканали мухбирлари топди ва уларнинг мақсадини аниқлаштирди.

Бироқ, эртаси куни бу материал юзасидан киберхавфсизлик маркази хакерлар Му5 олиб чиққан болалар эмас, улар наманганлик ўсмирлар, деган маълумот тарқатди.

Бу ҳолат менга асосий масала қолиб, майда деталлар атрофида баҳслашишдек туюляпти. Ҳой, яхшилар! Аслида сайтни ким бузгани иккиламчи масала. Бу ерда хакерлар ҳам журналистлар ҳам ёмонлик кўзлаш, бировни айблашдан манфаатдор эмас. Шунчаки, жамоатчилик ва тегишли идоралар эътиборини мавжуд муаммога қаратишга ҳаракат қилишди холос.

Сайтларнинг заиф томонларини аниқлашга ақли етадиган ёшларнинг борлиги аслида жуда яхши. Улардан жиноятчи ясашни тўхтатиш керак. Қайтага илмидан, тажрибасидан фойдаланиш керак. Бунга ўша хакерлар розиликларини ҳам эфир орқали билдиришди.

Ёш вундеркиндларга нисбатан жамоатчиликда салбий қараш уйғотиш орқали уларнинг қанотини қайирамиз. Биз уларнинг қадрига етмасак, қўллаб қувватламасак, бошқа давлатдан буни қиладиганлар аниқ топилади.

Ҳар доимгидек, муаммо четда қолиб, уни оммага олиб чиққанлар билан ўралашиб кетяпмиз. Ҳатто бу мавзуда ОАВни ҳимоялаши керак бўлган бош орган унга қарши "заказной постлар" тарқатишни чора деб ўйлаяпти. Кимнидир айбдор қилиш, "крайний" қилиш бу ҳолатда жуда осон. Лекин, мавжуд муаммони ечишга заррача ёрдам бермайди.

@tentakminds
16.5K views03:04
Ochish/sharhlash
2022-11-09 12:59:32
#мурожаат #tahrirsiz

TOSHMI da dars beraman, debilizm to'g'risi, tibbiyot studentlarini o'qitish o'rniga shahardagi mahallarga TOSHMI o'qituvchilarni biriktirishmoqda. Anonim qolursin, personal info and photo. Charchab ketdi odam to'g'risi.

Тентак изоҳ: Докторлар маънавиятни тарғиб қилсин. Аввал маънавият, кейин соғлиқ!

@tentakminds
13.5K viewsedited  09:59
Ochish/sharhlash
2022-11-09 12:09:21
Хўш... Бизая шуннай об-ҳаво яратиб бергани учун ҳокимимизга раҳмат, деган гап қолиб кетибди. Хўш... Агар шу гап бўлганида янаям ишончли чиқарди, дейман да.

Хўшшш... Лекин, шу туришидаям чин юракдан айтилгани, хўш... мажбурий эмаслиги, хўш... шукрона туйғусига йўғрилгани билиниб турибди.

Хўш... Ман ишондим шу опани гапларига.

@tentakminds
16.2K views09:09
Ochish/sharhlash
2022-11-03 11:10:25 Ким? Дўхтирлар? Чиқар ҳаммасини!

Республика нейрохирургия марказини Covid га ихтисослашган Зангиота касалхонасига кўчиришмоқчи экан. Марказ ходимлари бундан норози. Сабабини ҳам билишмаяпти.

Эҳ, дўхтиржонлар! Марказингизнинг айби шуки, у Мирзо Улуғбек тумани Хумоюн массивида жойлашган. Энди бу жойларда бирортаси мазза қилиб соққа қилгиси ёки тоза ҳавода яйраб яшагиси келгандир да. Марказ нейрохирургияга атай мослаштирилгани, Зангиотада бунга шароит йўқлиги, кўчиш жараёнида қанча зўр мутахассислар ишдан кетиши ничего. Ҳаммаси #insonqadriuchun

@tentakminds
19.1K viewsedited  08:10
Ochish/sharhlash
2022-11-03 10:49:21
Тентак таржима: Ҳой қора халқ. Ким уйига кўчат эккан бўлса расмга олиб ташласин. Яшил макон бўйича режани бажардик деб ёлғон ҳисобот беришимиз керак. Кўчат учун ажратилган пулларни еб қўйдик. Паддержка қиворинглар энди.

@tentakminds
19.6K views07:49
Ochish/sharhlash
2022-11-03 08:21:26 Чиновниклардан хафа бўлмасак ҳам бўлар экан. Ҳамма манфаатдор экан-ку.

@tentakminds
19.6K viewsedited  05:21
Ochish/sharhlash
2022-11-02 17:30:34

Ўзбекистонда телеграм фаолиятида узилиш бўлаётганини телеграм каналда ёзмоқчи бўлиб кейин ўйлаб қарасам фойдаси йўқ экан.

Телеграм ишламаганидан кейин бу хабарни одамлар қандай ўқийди, тентак?.. дейдиган одам йўқ

@tentakminds
15.4K views14:30
Ochish/sharhlash