Get Mystery Box with random crypto!

'Чўп'имизни қўйиб, каллани ишлатайлик. Яқинда бузилган сенат | TentakMinds

"Чўп"имизни қўйиб, каллани ишлатайлик.

Яқинда бузилган сенат сайти ҳақида ҳамма ёзди. Лекин буни амалга оширган ҳакер ўсмирларни Му5 телеканали мухбирлари топди ва уларнинг мақсадини аниқлаштирди.

Бироқ, эртаси куни бу материал юзасидан киберхавфсизлик маркази хакерлар Му5 олиб чиққан болалар эмас, улар наманганлик ўсмирлар, деган маълумот тарқатди.

Бу ҳолат менга асосий масала қолиб, майда деталлар атрофида баҳслашишдек туюляпти. Ҳой, яхшилар! Аслида сайтни ким бузгани иккиламчи масала. Бу ерда хакерлар ҳам журналистлар ҳам ёмонлик кўзлаш, бировни айблашдан манфаатдор эмас. Шунчаки, жамоатчилик ва тегишли идоралар эътиборини мавжуд муаммога қаратишга ҳаракат қилишди холос.

Сайтларнинг заиф томонларини аниқлашга ақли етадиган ёшларнинг борлиги аслида жуда яхши. Улардан жиноятчи ясашни тўхтатиш керак. Қайтага илмидан, тажрибасидан фойдаланиш керак. Бунга ўша хакерлар розиликларини ҳам эфир орқали билдиришди.

Ёш вундеркиндларга нисбатан жамоатчиликда салбий қараш уйғотиш орқали уларнинг қанотини қайирамиз. Биз уларнинг қадрига етмасак, қўллаб қувватламасак, бошқа давлатдан буни қиладиганлар аниқ топилади.

Ҳар доимгидек, муаммо четда қолиб, уни оммага олиб чиққанлар билан ўралашиб кетяпмиз. Ҳатто бу мавзуда ОАВни ҳимоялаши керак бўлган бош орган унга қарши "заказной постлар" тарқатишни чора деб ўйлаяпти. Кимнидир айбдор қилиш, "крайний" қилиш бу ҳолатда жуда осон. Лекин, мавжуд муаммони ечишга заррача ёрдам бермайди.

@tentakminds