Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-12-07 18:22:50 Ҳаммасига об-ҳаво айбдор.

Тизимда муаммо бор, газ ва энергияни кетимизга тиққанмиз, етказиб беролмай қолдик, шунинг учун тегишли раҳбарларга хайфсан берилибди.

Менда битта таклиф бор, бу ишларнинг барчасига об-ҳаво сабабчи, аслида ҳамма ишнинг бошида шу турибди, шу об-ҳаво бўлмаганда одамларимиз қийналиб газсиз, чироқсиз қолмас эди. Шунинг учун расман об-ҳавонинг ёмон келганлиги учун унга хайфсан беришни таклиф қиламан.

@tentakminds
21.8K views15:22
Ochish/sharhlash
2022-12-06 14:49:28 Нон йўқ дейишса, пирожение ейишсин дейишган эди деган эди бир пайтлар француз қироличаси Мария Антуанетте, шуни ўзимизга мослаб газ йўқ бўлса, медал беришсин десак қандай бўлар экан?

@tentakminds
16.5K views11:49
Ochish/sharhlash
2022-12-04 11:55:00 Мана бу ерда онлайн таълим бизнеси бўйича суҳбат бўлар эмиш.

@tentakminds
12.7K viewsedited  08:55
Ochish/sharhlash
2022-11-29 07:10:32 Анвар Мирзо шаҳар ҳоқони ҳақинда буҳтон гаплар тарқатғон эрди. Локин халқ бундан хабар топғанмуш. Ҳоқон маъмуриятиға ёзғунчилар бошлиғи бўлиб ўтғон Анвар Мирзо яна нима буҳтонларни ўйлаб топадурғонини билмайдурмиз.

@tentakminds
18.9K views04:10
Ochish/sharhlash
2022-11-29 06:11:52 Қовун қовундан ранг олар.

Рамзан Қодиров ўзининг 22 ёшли қизи Хадижатни Аҳмад Қодиров унвони билан сийлабди. Хадижат Грозний мактабгача таълим департаментининг мудири. Унвон Чечинистондаги энг олий унвон.

Қаердадир кўрганман шунга ўхшаш ҳолатни.

@tentakminds
19.7K views03:11
Ochish/sharhlash
2022-11-24 17:10:17 Ҳаракатда баракат деб шуни айтишса керак-да.

@tentakminds
16.5K viewsedited  14:10
Ochish/sharhlash
2022-11-21 10:03:19 Биз рак устидан ғалаба қозондикми?

Эрталабдан қизиқ бир фактга кўзим тушиб қолди, мана бу ерда Республика ихсисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг бино ва иншоотлари сотувга қўйилган. Бошланғич нархи 281.7 млрд. Эгаллаган майдони сал кам 10 гектар. Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур туманида жойлашган.

Мана бу ерда эса Тошкент вилояти онкология касалликлари шифохонасининг бино ва иншоотлари сотилмоқда. Бошланғич нархи 92 млрд сўм, умумий майдони эса 2,68 гектар. Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган.

Мана буниси эса Тошкент шаҳар онкология касалликлари шифохонаси бино ва иншоотлари экан, бу ҳам сотилмоқда. Бошланғич нархи 160,4 млрд сўм, эгаллаган майдони 4,64 гектар, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган.

Бир нарсага ҳайронман, биз саратон (рак) касаллиги устидан ғалаба қозондик, энди ҳеч ким рак бўлмайди, бу шифохоналар ҳувиллаб қолди, шунинг учун буни сотиб юбораверсак ҳам бўладими?

Шаҳарда ер қолмади, эндиги навбат шифохоналарга, уларни ҳам сотиб дом қуринглар, кейин мактаб ва боғчаларни сотинглар, у ерларга ҳам дом қуринглар. Кейин Тошкентни Домкент, Ўзбекистонни Домистон деб қайта номлаб ҳам олинглар.

@tentakminds
22.7K views07:03
Ochish/sharhlash
2022-11-21 09:14:43
Asaxiy яна битта яхши ишга қўл урибди. Бизнесимни ривожлантираман, шу соҳада билимимни ошираман деган мақсадда юрганларга нақд ўнта китобдан иборат жамланмани чегирмали нархда савдога чиқарибди. Нархи эса бизнес тренингчиларнинг бир соатли лекциясидан ааанча арзон))

Китобларни сотиб олиш asaxiy.uz/u/63789630b7d96

@tentakminds
18.2K viewsedited  06:14
Ochish/sharhlash
2022-11-20 10:20:24
280 минг марта қойилим!

Жонажон "УзАМ" имиз 280 мингинчи шалдироқ аравасини чиқарганини рекорд деб байрам қиляпти.

Мен эса орқангда танканг ва навбатда туриб, шапка бериб молингни оладиганлар бўлса 280 миллион лаънат ҳам кор қилмаслигига ишонч ҳосил қилмоқдаман.

Газини бос УзАМ! Етса молимиз, етмаса жонимиз!

@tentakminds
14.7K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2022-11-20 08:31:25
Ўргилдим демократиянгдан

Видеода Жанубий Корея метроси. Инсон ҳуқуқлари топталмоқда у ерда. Мазза қилиб поезд тагига ўзингизни ташламоқчи бўлсангиз у, буни чеклашса ёмон да, тўғрими?

Ўзимизда бу борада имкониятлар барибир кенг. Хоҳласанг поезд тагида, хоҳласанг ис газидан, хоҳласанг йўлдан ўта туриб, хоҳласанг самосуд ёрдамида ўлиб кетаверасан.

@tentakminds
16.8K viewsedited  05:31
Ochish/sharhlash