Get Mystery Box with random crypto!

Биз рак устидан ғалаба қозондикми? Эрталабдан қизиқ бир факт | TentakMinds

Биз рак устидан ғалаба қозондикми?

Эрталабдан қизиқ бир фактга кўзим тушиб қолди, мана бу ерда Республика ихсисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг бино ва иншоотлари сотувга қўйилган. Бошланғич нархи 281.7 млрд. Эгаллаган майдони сал кам 10 гектар. Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур туманида жойлашган.

Мана бу ерда эса Тошкент вилояти онкология касалликлари шифохонасининг бино ва иншоотлари сотилмоқда. Бошланғич нархи 92 млрд сўм, умумий майдони эса 2,68 гектар. Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган.

Мана буниси эса Тошкент шаҳар онкология касалликлари шифохонаси бино ва иншоотлари экан, бу ҳам сотилмоқда. Бошланғич нархи 160,4 млрд сўм, эгаллаган майдони 4,64 гектар, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган.

Бир нарсага ҳайронман, биз саратон (рак) касаллиги устидан ғалаба қозондик, энди ҳеч ким рак бўлмайди, бу шифохоналар ҳувиллаб қолди, шунинг учун буни сотиб юбораверсак ҳам бўладими?

Шаҳарда ер қолмади, эндиги навбат шифохоналарга, уларни ҳам сотиб дом қуринглар, кейин мактаб ва боғчаларни сотинглар, у ерларга ҳам дом қуринглар. Кейин Тошкентни Домкент, Ўзбекистонни Домистон деб қайта номлаб ҳам олинглар.

@tentakminds