Get Mystery Box with random crypto!

⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 106.09K
Kanalning ta’rifi

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади
📖 Ибратли Ҳикоялар
✍ Афоризмлар
🎼 Монологлар
📝 Шеърлар
📨 Статуслар
Реклама: @Reklama24Bot
Админ: @buyukzade
•Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-01-12 04:00:34
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бугун саҳар чоғи покланар инсон,
Пайғамбар с.а.в.га саловат айтар ҳар он.
Яратганга ШУКР қилар бегумон,
Бугун Жума айём "Аллоҳу акбар".




Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин!
Аллоҳим!
Ушбу кун фазилатидан Аллоҳ бизларга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин!
Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин!
Шифо изалаётганларимизга, шифо, рахмат истаётганларга рахм қилсин!


Азизлар ушбу ЖУМА айём барчага муборак бўлсин! Кунимиз хайрли барокатли ўтсин.


Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
16.9K viewsㅤ, 01:00
Ochish/sharhlash
2024-01-12 03:00:53
ЖИГАРЛАРИМ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
14.0K viewsㅤ, 00:00
Ochish/sharhlash
2024-01-11 19:03:15
Э Р Т А Г А Ж У М А

Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
Яхши дам олинг хайр тонггача!

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Росулуллоҳ кирсин тушларизга
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг

ХАЙРЛИ ТУН

Яқинларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
16.6K viewsㅤ, 16:03
Ochish/sharhlash
2024-01-07 03:02:11
Ассалому алайкум Азизларим!!!
Тонг муборак...
Жозибали мафтункор тонг билан азиз Кадрдонларим..Аллохга шукур бугунги кун сизга бир олам кувонч олиб келсин.Унутманг сиз омадли ва бахтли инсонсиз.Эрта тонгда саломат уйгонганимиз буюк неьматдир.
  Демак,буюк неъмат булган Тириклик- Хает давом этмокда...
    Оппок тонглар отаверсин...Сизга эса Тонгингиз  муборак булсин дейман бегубор Инсонларим....


Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
14.8K viewsㅤ, 00:02
Ochish/sharhlash
2024-01-06 19:01:25
Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон етказсин!
Хайрли тун азизлар. Яхши дам олинг. Ширин тушлар хамрохингиз булсин.Тунингиз осуда ўтсин! Аллох уз панохида асрасин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
15.0K viewsㅤ, 16:01
Ochish/sharhlash
2024-01-01 19:00:59
Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса -  АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

Энг яхши мукофот ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

Тан сиҳҳатлик, офият, бахт -  саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

Мана отди, яна бир тонг!
Нур таралди ҳар томон!
Хайр, баракот ва раҳматлар..
Бизга ёғилсин, ҳар он!

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.4K viewsㅤ, 16:00
Ochish/sharhlash
2024-01-01 15:01:38
Икки оғиз ширин сўз оилани мустаҳкамлайди...

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
15.3K viewsㅤ, 12:01
Ochish/sharhlash
2024-01-01 14:59:01ТАҚДИР ЎЙИНЛАРИ

Катта опачам ўқишни битириб келгандан сўнг уйимизда тўйга пинҳона тайёргарлик кўрила бошлади. Акам, совчилар келиб қолади, деб уйимизни оқлаб чиқди. Онам, қўни-қўшниларни чақириб, ҳовлида пат, олача тўқий бошлади. Сингилларим ҳар куни сув сепиб, ҳовли супурар, саранжом сариштали уй совчилар келишига интиқ эди. Мен эса қўрадаги қўйларга ҳар доимгидан кўра кўпроқ шамак, бир ҳовуч бир ҳовуч ем берардим.
Опачамни болалигиданоқ бир қариндошимизнинг ўғлига бешиккертди қилиб қулоғини тишлатиб қўйишганди. Бу ишнинг бошида катта энам тургани учун, ҳеч ким онамнинг раъйини қайтаролмас, энам, ўлар чоғи борди-келдимиз узилиб кетмасин деб, онамнинг қулоғига қуйиб кетганди. Опачам содда, қўли ҳам, кўнгли ҳам очиқ, кўҳлик қиз эди. Уни сўраб-суриштирганнинг кети узилмас, лекин онам урф-одатларимизга содиқ қолиб,  бешиккертди қилинган  оиладан одам келишини кутиб, тонг отқизарди. Ниҳоят бир куни, онам опачамнинг йўлини бойлаб туришни истамай қариндош уруғлар орқали ўзи оғиз солиб юборди. Қариндошимиз ўша пайтда бой, уруғимиз ичида обрў-мартабали, онам ҳам шу уруғнинг вакили сифатида, албатта унинг раъйига қарар, шу билан бирга у билан қуда-анда бўлишни яширинча бўлса-да, орзу қиларди.  Ниҳоят жавоб  келди. Бой ота:
- Куя бойлаб, бит боқиб ўтирибди-ю, шуларни нимаси билан қуда бўламан, - дебди.
Буни эшитган онам қарғанди:
- Отаси уюб-уюб мол топганда, ҳаммаси уймалашиб ўтириб ер эди. Энди улар бой, биз камбағал бўлдикми?! Онамнинг юз хотирини қилиб, унга қиз бераман десам, у ноз қилдими?! Кўчада қиз тугул, тезак қолмайди, камбағалнинг пешонасига мол битмайдими? Уруғимни ўйласам, ўзагимни қирққани шуми? Қизимни шундай ерларга узатай, қизим кўрган тўйларни, ўғли қирқ йилда  кўрмасин. Бориб айтинглар, бир ҳафтадан кейин бизникига тўйга келаверсин. Мен қизимни ундан бойроқ, ундан мартабалироқ хонадонга узатаман, у келиб, тўйда офтобада сув кўтариб, хизмат қилади. Ўзи ҳам, ўғли ҳам бир умр пушаймонда ўтади.
Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди. Бир ҳафта деганда опачамни узатдик.  У бугунги кунда энг бахтли оилалардан бирининг бекаси. Унинг ўғли эса... Худо кибрлиларни қандай жазоласа, уни ҳам шундай жазолади. Улар ҳақида яна бир оғиз сўз айтсам, ўлганнинг устига тепган бўламан. Асосийси, ўша пайтдаги онамнинг важоҳати ҳали ҳамон эсимда. Оналар бундай важоҳатга кирган пайтда, сел келса симириб, тоғ келса кемириб юборар, дунёдаги ҳеч бир девор  тўхтатиб қололмас экан. Илоҳо,  фарзандлар бахти учун керакли пайтда она шер сингари бутун дунёга даҳшат солиб ўкираоладиган миллатимизнинг барча оналари шаънига шон шарафлар бўлсин! 

МУҲАММАД  ИСМОИЛ.

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
15.0K viewsㅤ, 11:59
Ochish/sharhlash
2024-01-01 11:35:01 ​​ҲИЁНАТДАН САБОҚ ОЛГАН КЕЛИНЧАК...

Ёш келинчак уйига келди. Онасига эрининг хиёнати хақида айтиб йиғлади. Онаси бироз ўйлаб турдида бундай қиламиз. Сен менга йўлбарснинг тукини келтирасан. Бу гапни эшитган қиз ўрнидан туриб кетди. Ахир қандай қилиб онажон у ёввойи махлуқ бўлса йиғламоқдан бери бўлиб. Эрингни қайтараман десанг маслахатим шу бўлмаса ихтиёринг. Қиз нима қилишни билмай роса ўйланди. Охири рози бўлиб бир қўйни сўйдириб гўштини олиб йўлбарсни излаб йўлга тушди. Бир ўрмонсифат дала даштга етиб келди. Узоқдан бир йўлбарс кўриниши билан қизни қўрқув босди. У гўштни узоқдан йўлбарс томон ташлади-ю, ўзи яшириниб олди. Қиз бу холни хар куни такрорларди. Эртасига якинроқ, унинг эртасига янада яқинроқ бориб охири қиз гўшт олиб келганида йўлбарс олдига бемалол бора оладиган, хаттоки ёнида ўтириб эркалаб силайдиган бўлди. Қиз йўлбарс тукидан бир нечтасини олдида онаси ёнига шошилди. Уйга шошиб кираркан хурсанд холда онажон мана айтганизни олиб келдим деди. Буни кўриб онаси хам жуда хурсанд бўлди. Қизини ёнига ўтказиб қизим энди уйинга бор сен мана шу ёввойи махлуқни ўзинга ўргата олдинг, нахотки эрингни ўзинга боғлай олмасанг, деб маслахат берди. Қиз айб ўзида эканини сезиб бироз уялдида хўп онажон сиз айтгандай бўлади дедида хурсанд холда уйига қайтди...
Эркак хам аёл хам жамики инсон зоти бир оғиз ширин гапни гадоси. Шундай экан азизлар текин бўлган тугамас мехр-мухаббатимизни ширин гапимизни бир-биримиздан аямайлик. Токи хеч бир оила хиёнат деб аталмиш ифлосликдан озор чекмасин. Юрак юрагингиздаги энг, энг, энг ширин гапларингизни ўз ахли оилангизга айтинг. Оила муқаддас уни асраб-авайлайлик!

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
17.1K viewsㅤ, 08:35
Ochish/sharhlash
2024-01-01 09:04:01
1 январь куни ҳамма (Албатта хазил)

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
18.6K viewsㅤ, edited  06:04
Ochish/sharhlash