РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!! • Ассалому алайкум Кириб келган РАМАЗОН ҲАЙИТИ барчаларимизга муборак бўлсин! • Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин! • Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи амалга оширсин! • Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин! • Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин! - бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар; - беморларга шифо; - мусофирларга омонлик; - фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати; - ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилсин! • Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этсин! • Амин! РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! Дўстларингизга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv 23.8K viewsㅤ, edited 23:00