Get Mystery Box with random crypto!

⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 106.09K
Kanalning ta’rifi

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади
📖 Ибратли Ҳикоялар
✍ Афоризмлар
🎼 Монологлар
📝 Шеърлар
📨 Статуслар
Реклама: @Reklama24Bot
Админ: @buyukzade
•Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-02-29 19:02:50
Э Р Т А Г А Ж У М А

Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
Яхши дам олинг хайр тонггача!

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Росулуллоҳ кирсин тушларизга
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг

ХАЙРЛИ ТУН

Яқинларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.0K viewsㅤ, 16:02
Ochish/sharhlash
2024-02-10 03:05:18
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Бир донишманд кишидан:
«Дунёда мўъжизалар борми?» деб сўралганда, у шундай жавоб берди:

«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир».

Янги тонгга саломатликда етказган Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

Илоҳим, танимиз соғ, жисмимиз бут бўлсин, дастурҳонимизда барокат, томирларимизда ҳаракат тўҳтамасин...

Юрагимиз зикрини ўқисин, тилимиз шукрини айтсин, фарзандларимиз кўз олдимизда улғайиб, роҳатини роҳатларда кўрсатсин!

Аллоҳ таоло ушбу кунда барчамизни ҳайрли ишларга камарбаста этсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.8K viewsㅤ, 00:05
Ochish/sharhlash
2024-02-05 03:00:37
ХАЙРЛИ ТОНГ

Ассалому алайкум Мехри дарё, забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват қадрли дилга яқинларим!
Бугунги кун муборак! Сизга ва яқинларингизга Аллохимнинг гўзал кунларини, хайру барокотини, рахмини, яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўқолмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало Аллохим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилаган холда қалбимиздан чиқаётган хар бир сўзимизни тилакларимизни сизга хадя қилдик, қабул қилинг.

Яқинларингиз ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
15.0K viewsㅤ, 00:00
Ochish/sharhlash
2024-01-24 19:02:22
ХАЙРЛИ ТУН

Яшаш гузал, хаёт мураккаб. Инсон олдидаги синовларга  булиши керак.
Қийинчиликлар олдида бушашманг, ўзингизни кучли эканлигингизга ишонинг қадрдоним.
Хаёт доим давом этади. Ёмон кунлар ўтиб кетади.
Табассум килинг, хаммасига бардошли булинг.
Сабр қилган етар муродга. Аллохга омонатсиз азизлар.
Ширин тушлар хамрохингиз булсин!

        ХАЙРЛИ ТУН.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
12.8K viewsㅤ, 16:02
Ochish/sharhlash
2024-01-22 18:59:02
Хайрли тун...дилга якиним.
Хамма нарса уткинчи. Уларга ахамият ва киймат берадиган узимиз. Сунг ана шу хаёлий ахамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган хам узимиз буламиз.
Аллохни берган хар бир кунига шукр. Табассум килишни унутмадингизми?
Намозни хам вактида канда килманг.
Барчангиз Аллохга омонатсиз.
Яхши дам олинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.2K viewsㅤ, 15:59
Ochish/sharhlash
2024-01-22 15:02:47
Икки юзли Қайнона.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
12.9K viewsㅤ, 12:02
Ochish/sharhlash
2024-01-14 19:01:22
Истиғфор нақадар ажойиб!
Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.

«Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ».

Самимият бор жойда сохталик бўлмайди. Шунинг учун ҳақиқий инсонлар самимийдирлар ва уларнинг улашган ҳар бир они ўзгачадир...


Тунингиз тинч осуда ўтсин, атрофингиз самимий инсонларга тўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
14.1K viewsㅤ, 16:01
Ochish/sharhlash
2024-01-14 18:59:01 МЕХМОН БАЛО ОФАТЛАРНИ ОЛИБ КЕТАДИМИ?

Бир аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларига эридан шикоят қилиб келди. Эри доимо уйига меҳмон чақириб зиёфат берар, бу эса, аёлга ортиқча ташвиш, машаққат ва чарчоқ келтирар эди.
Аёл Росулуллоҳнинг ҳузурларидан ўзига маъқул бўлган жўяли жавобни ололмади.
Бир фурсат ўтгач, Расулуллоҳ аёлнинг эрини чақирдилар ва: бугун мен сенинг уйингга меҳмонга бораман, дедилар.
Эр ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди ва бу ҳақда аёлига хабар берди. Ўз навбатида аёли ҳам бу хабардан жуда хурсанд бўлди ва турли-туман лаззатли таомлар тайёрлашга уриниб кетди. Чунки, унинг уйига Расулуллоҳ меҳмон бўлиб келаётган эдилар.
Расулуллоҳ меҳмонга келиб, аёлнинг рози эканлигини, Расулуллоҳни меҳмон қилганидан хурсанд эканлигини кўрдилар.
Расулуллоҳ меҳмондорчиликдан қайтиб кетаётганларида эрини чақириб: мен эшикдан чиқиб кетаётган вақтимда аёлинг эшикка қараб турсин, дедилар.
Аёл Расулуллоҳнинг ортларидан эшик томонга қараб турган эди, Расулуллоҳнинг орқаларидан ҳар хил хашаротлар, чаёнлар, зараркунанда жонворлар ҳам эргашиб чиқиб борарди. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўрган аёлнинг қўрқувдан эси оғиб қолай деди. Шунда Расулуллоҳ аёлга қараб: худди шундай, ҳар гал уйингиздан меҳмонлар чиқиб кетаётганда ўзи билан уйингиздаги бало-офатларни, зараркунанда ҳашарот ва жониворларни олиб чиқиб кетади, дедилар.

Меҳмонни иззат-икром қилишнинг ҳикматларидан бири шу.
Кўп меҳмон келадиган уй Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир. Каттаю кичикка эгиклари очиқ бўлган уйга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти нозил бўлади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга яхшиликни ирода қилса унга ҳадия беради, дедилар. Саҳобалар: у қандай ҳадия?-деб сўрадилар. Расулуллоҳ: у - ўз ризқи билан келадиган ва кетаётганда ўзи билан хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетадиган меҳмондир, дедилар.

Шунинг учун ҳам меҳмон атои Худо дейилади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонни икром қилсин.


ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
17.1K viewsㅤ, 15:59
Ochish/sharhlash
2024-01-14 15:01:06
Ҳазилни таги зил...

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.4K viewsㅤ, 12:01
Ochish/sharhlash
2024-01-14 14:59:02 Дониёр ўрнидан туриб палата эшиги ёнига борганди, йўлакдан отаси ва бош врачнинг сўзлари қулоғига чалинди

2-қисм


​​​​У ўзини ​қийнаётган саволга жавоб топиш учун отасини сўроққа тутди:
Дада, деди у иккинчи қаватдан пастга қараб тураркан, илтимос, ростини айтинг, нима учун айнан мен касал бўлганман? Бунинг сабаби нима? Содиқ ака ўғлидан кўзини олиб қочди ва:
Худо суйган бандасига дард беради-да, ўғлим. Мана энди яхши бўлиб кетасан, оз қолди, деди зўрға тили сўзга айланиб.
Алдаманг! Ҳаммасини яхши биламан…  Ўлишдан қўрқмайман, фақат…  сизни ва онамни ўйлаб сиқиламан. Дада, илтимос, айтинг, нима учун айнан мен?! Гуноҳим нима? Содиқ ака ўзини босиб туролмади. У юзини кафти билан тўсиб, ўкириб йиғлаб юборди ва хонадан отилиб чиқиб кетди. Шундан сўнг Содиқ ака туни билан ухлай олмади. Ўғлининг саволи жон-жонидан ўтиб кетганди. У шулар ҳақида ўйларкан бир замонлар бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгига келди. Ўшанда Содиқ ака иккинчи курс талабаси эди. У ёзги таътил бошланишидан олдин курсдоши Сабоҳатга дил изҳори қилди. Сабоҳат ҳам унга бефарқ эмас эканми,тезда розилик берди. Шу билан уларнинг бахтли кунлари бошланди. Иккаласи дарсдан сўнг хиёбонларда айланар, таътил вақтида ҳам бирор баҳона билан уйдан чиқиб, учрашиб туришарди. Кунлар ўтгани сари уларнинг муносабатлари чуқурлашиб борди.Энди улар бир-бирисиз яшай олмайдиган бўлиб қолишди. Шу тариқа янги ўқув йили ҳам бошланди. Улар учинчи курсга ўтганида Содиқни ота-онаси уйлантирмоқчи бўлишди. Шу боис ундан кимгадир кўнгил берганми ёки йўқлиги ҳақида сўрашди. Содиқ эса Сабоҳат ҳақида ота-онасига айтди.Улар  вақт ўтказмай совчиликка бориб келишди. Сабоҳатнинг ота-онаси ҳам рози бўлишди. Аммо улар тўйга бироз шошмай туришларини,ёшлар аввал ўқишни тамомлаб олиб, ишга жойлашишларини айтишди. Содиқнинг уйидагиларга ҳам бу таклиф ёқиб тушди. Шундан сўнг улар очиқ-ошкора учрашадиган, институтда ҳам бир-биридан айрилмай юрадиган одат чиқаришди. Улар ана шундай бахтли юрган кунларнинг бирида Сабоҳат:
Тўйни тезлаштирмасак бўлмайди, деб қолди.
— Нега? ажабланиб сўради Содиқ.
Бунга жавобан Сабоҳат фарзанд кутаётганини айтди. Буни эшитган Содиқнинг фиғони чиқди:
— Эсинг жойидами? Ўйлаб гапирсанг-чи! Ахир қандай қилиб сени бу аҳволда уйга киритаман, эшитган кулмайдими? Ўзинг  биласан,  синфдошим шундай аҳволга тушгани учун ўртоқларим ҳалиям уни гапирмайди.
— Бу нима деганингиз ахир?! Ҳаётимизни бировларнинг гапига қараб ўзгартирмаймизку!
— Менга ақл ўргатма, билдингми! Хуллас, гап шу: ё болани йўқ қиласан, ёки алвидо! деди Содиқ.
— Нима, бунинг учун фақат мен айбдорманми? Қолаверса, агар ундан воз кечсам, кейин ҳеч қачон болали бўлмаслигимиз мумкин. Шуни биласизми?
— Билишни ҳам, эшитишни ҳам истамайман! Содиқдан буни кутмаган Сабоҳат кўнглидаги гапларни тўкиб солди. Бундан ғазабланган Содиқ кетар экан атайлаб Сабоҳатни қаттиқ туртиб юборди. Зина ёнида турган Сабоҳат йиқилиб тушди. Унга қайрилиб ҳам қарамаган Содиқ зум ўтмай кўздан ғойиб бўлди. Сабоҳат эса зўрға ўзини ўнглаб, ташқарига чиқди. Аммо тоби қочиб ўриндиққа ўтириб қолди. Унинг аҳволини кўрган курсдошлари Тез ёрдам чақиришди. Кўп ўтмай Сабоҳатни жарроҳлик столига ётқизишди. Шифокорлар унинг жонини сақлаб қолишдию, аммо Сабоҳатга бир умр бефарзанд ўтишини айтишди. Бу хабарни эшитган Содиқ шифохонага уни кўриш учун келди. Сабоҳат эса юзини терс буриб:
— Бир умр болангнинг қийналаётган юзига қараб азобланмасанг, рози эмасман! деди. Шундан сўнг у бошқа бирор сўз айтмади. Кейин Содиқ бошқа қиз билан ҳаётини боғлади. Кўп ўтмай улар фарзанд кўришди. Аммо уларга Дониёрдан бошқа бола насиб етмади. Дониёр ўн ёшга тўлгач эса Содиқ аканинг бахтли ҳаётига соя тушди. Ўғли тузалмас дардга чалинган эди. У шу вақтгача бунинг сабаби ҳақида ўйламас, Сабоҳатнинг гапларини эса аллақачон унутиб юборганди. Дониёр ундан Дунёда ҳеч нарса бесабаб бўлмас экан. Хўш, унда мен нима учун бундай азоб чекишим керак? Гуноҳим нима эди? деб сўраганидан кейин Сабоҳат билан боғлиқ воқеани эслади. Сўнг кўз олдига ўғлининг илтижо билан қараб турган нигоҳи келди ва бир вақтлар қилган хатосини тушуниб етди. Аммо энди кеч бўлганди…


ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
13.4K viewsㅤ, 11:59
Ochish/sharhlash