Get Mystery Box with random crypto!

​​ҲИЁНАТДАН САБОҚ ОЛГАН КЕЛИНЧАК... Ёш келинчак уйига келди. | ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

​​ҲИЁНАТДАН САБОҚ ОЛГАН КЕЛИНЧАК...

Ёш келинчак уйига келди. Онасига эрининг хиёнати хақида айтиб йиғлади. Онаси бироз ўйлаб турдида бундай қиламиз. Сен менга йўлбарснинг тукини келтирасан. Бу гапни эшитган қиз ўрнидан туриб кетди. Ахир қандай қилиб онажон у ёввойи махлуқ бўлса йиғламоқдан бери бўлиб. Эрингни қайтараман десанг маслахатим шу бўлмаса ихтиёринг. Қиз нима қилишни билмай роса ўйланди. Охири рози бўлиб бир қўйни сўйдириб гўштини олиб йўлбарсни излаб йўлга тушди. Бир ўрмонсифат дала даштга етиб келди. Узоқдан бир йўлбарс кўриниши билан қизни қўрқув босди. У гўштни узоқдан йўлбарс томон ташлади-ю, ўзи яшириниб олди. Қиз бу холни хар куни такрорларди. Эртасига якинроқ, унинг эртасига янада яқинроқ бориб охири қиз гўшт олиб келганида йўлбарс олдига бемалол бора оладиган, хаттоки ёнида ўтириб эркалаб силайдиган бўлди. Қиз йўлбарс тукидан бир нечтасини олдида онаси ёнига шошилди. Уйга шошиб кираркан хурсанд холда онажон мана айтганизни олиб келдим деди. Буни кўриб онаси хам жуда хурсанд бўлди. Қизини ёнига ўтказиб қизим энди уйинга бор сен мана шу ёввойи махлуқни ўзинга ўргата олдинг, нахотки эрингни ўзинга боғлай олмасанг, деб маслахат берди. Қиз айб ўзида эканини сезиб бироз уялдида хўп онажон сиз айтгандай бўлади дедида хурсанд холда уйига қайтди...
Эркак хам аёл хам жамики инсон зоти бир оғиз ширин гапни гадоси. Шундай экан азизлар текин бўлган тугамас мехр-мухаббатимизни ширин гапимизни бир-биримиздан аямайлик. Токи хеч бир оила хиёнат деб аталмиш ифлосликдан озор чекмасин. Юрак юрагингиздаги энг, энг, энг ширин гапларингизни ўз ахли оилангизга айтинг. Оила муқаддас уни асраб-авайлайлик!

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА