Get Mystery Box with random crypto!

⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 106.09K
Kanalning ta’rifi

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади
📖 Ибратли Ҳикоялар
✍ Афоризмлар
🎼 Монологлар
📝 Шеърлар
📨 Статуслар
Реклама: @Reklama24Bot
Админ: @buyukzade
•Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 694

2021-07-25 05:04:08
#Мазмунли_сатрлар

Олдинга қарамай қадам ташлама,
Атрофга қарамай сўз бошлама.


Telegram.me/TAQDIR
12.7K viewsedited  02:04
Ochish/sharhlash
2021-07-25 05:03:41 Оилавий бахтга эришишнинг оддий, синалган усули (воқеа)

Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва дадажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган дадам қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага ўтдилар…

«Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан! Жонимдан тўйиб кетдим, онажон!» — деб, онамни маҳкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: «Хўп, қизим, хўп, қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Дадажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос, қизалоғим, доим ёнингдамиз» — деб мени овутдиларда, ошхонага олиб ўтдилар.
— Куёвингизнинг қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтади, доим баҳонаси тайёр. Гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузук-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жаҳл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон…
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдилар-да, бир оқ қоғоз ва қалам олиб, қоғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
— Маша шу чизиқнинг чап томонига куёвимнинг айбларини бирма-бир ёзиб чиқ.

Мен:

— Нега, онажон? — деб сўрашимга эътибор ҳам бермадилар.
— Ёз, ёз, сен ёзавер…» — дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан қоғозга ёза бошладим.
«Ишдан кеч қайтади. Менга жаҳл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради» каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим:

— Онажоним доим «яхши» дейдиган куёвларининг аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, қоғозлари тўлиб кетсин…

Ёзиб тугатдим-да, онажонимга қоғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадилард-а, қоғозни ўзимга қайтариб, дедилар:

— Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълининг рўпарасига, чизиқнинг ўнг томонига унинг ўша феълига сенинг ўзинг қиладиган жавобингни ёзиб чиқ» — десалар бўладими?

— Ёз, ёза қол! — мен жавоб ёзмай ҳеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
«Ишдан кеч қайтадилар» нинг рўпарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан;
«Менга жаҳл қиладилар» нинг рўпарисига — «Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман» каби ўзимнинг уларга жавоб ҳисларимни амаллаб қоғозга туширдим.

Онажонимга узатар эканман «Куёвингиз-да, ҳаммасини бошлайдиган!» дедим. Онам қўлимдан қоғозни олдилар-да, қайчи билан ўрта чизиқдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларининг ёмон феъллари ёзилган бўлагини ғижимлаб, ахлат челагига ташладилар. Менинг қўштирноқ ичидаги «феълларим» туширилган қоғозни ўзимга узатдиларда:

— Қизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган «феълларинг» турибди. Ҳозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги қоғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, ҳазм қиласан. Куёвим сенинг қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Ақлингни йиғ. Ўшандан кейин ҳам «Йўқ, мен ҳақман!» десанг биз рози, — дедилар-у, менинг қўлимга қоғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар. Мен нима бўлганини англаб-англамай уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдим-да, ўз қўлларим билан ёзган чиройли «феълларим»ни ўқий бошладим. Ўқир эканман, «Наҳот мен шунчалар ёмон аёл бўлсам, наҳот менинг турмуш ўртоғим шунчалик феълимга чидаб яшаётган бўлсалар?!» — дедим.

Мен ўзимнинг шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб норасида ўғлимни тирик етим қилишимга, ўзимни эса бебахт қилишимга бир қадам қолганлигини сездим. Хушёр торттим-да, турмуш ўртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мен юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжайиним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят

— Бугун кун бошқачами? — дедилар. Мен эса уларга шундай дедим:

— Сизни менга тақдир қилиб берган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин. Энди бутун ҳаётимиз бошқача бўлади…


Telegram.me/TAQDIR

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
13.2K views02:03
Ochish/sharhlash
2021-07-25 05:03:32 Ассалому алейкум
#Якшанба тонги.
Қадрдонларим...
Бошланаётган кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!


Ўқиб эштирди: Иқболбек

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
11.7K views02:03
Ochish/sharhlash
2021-07-25 05:03:24
ИШОНЧЛИ МАХСУЛОТ
«KETO LIGHT» - ОЗИШНИНГ КАФОЛАТЛАНГАН УСУЛИ ( ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАРГА БИРДЕК ТАСЪИР ҚИЛАДИ )

Ичиш жараёнида организмни тозалаб, ёшартиради терингиз осилиб қолмайди

Сони чекланган. Спорт машқларсиз қа СТРЕССИЗ ОЗИШ!

ТЕЗ ВА ЧИРОЙЛИ ОЗИШ. СИНАЛГАН ВА МУТЛОҚ ЗАРАРСИЗ!

УЙИНГИЗГА КЕЛГАНИДАН КЕЙИН ТЎЛОВ ҚИЛАСИЗ Етказиб бериш бепул

Чегирмали нархда хозироқ буюртма беринг. Нархи 20.990 сўм.
Буюртма бериш

http://bit.do/N1KetoLightUz
http://bit.do/N1KetoLightUz
5.4K views02:03
Ochish/sharhlash
2021-07-25 05:02:39
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурларга,

Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!

Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!


ХАЙРЛИ КУН

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
14.3K views02:02
Ochish/sharhlash
2021-07-24 18:41:43 Ҳаёт ишлари сизга машаққат туғдираётган бўлса, ҳафа бўлманг! Атроф қанчалик қоронғу бўлса, Ой ҳам шунчалик порлоқ ва нурли бўлиб кўринади.

Тунингиз Осуда Бўлсин Азизларим !

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
15.1K views15:41
Ochish/sharhlash
2021-07-24 18:41:41
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.

«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!



ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
15.3K views15:41
Ochish/sharhlash
2021-07-24 18:40:02
Ўша машхур оздирувчи майка энди Эркаклар ва Аёллар учун ҳам

Ортиқча вазндан дориларсиз халос бўлишни истайсизми?

Аёллар ва Эркаклар учун синовдан ўтган, хозирги кунда оммабоп бўлган умуман зарарсиз табиий ва энг самарали восита

Йиртилмайди, чўзилмайди. Кийимлар остида сезилмайди. Бир ой ичида жуда яхши натижага эришасиз иншааллох.

Туркия Махсулоти

Эски нархи 499.000 сўм

АКЦИЯ НАРХИ
Эркаклар Майкаси 180.000 минг сўм

АКЦИЯ НАРХИ
Аёллар майкаси 177.000 минг сўм

Ўзбекистон Бўйлаб
Доставка бепул


Эркаклар учун
https://100k.uz/oqim/37237
Аёллар учун
https://100k.uz/oqim/33022
14.1K views15:40
Ochish/sharhlash