Get Mystery Box with random crypto!

⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 106.09K
Kanalning ta’rifi

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади
📖 Ибратли Ҳикоялар
✍ Афоризмлар
🎼 Монологлар
📝 Шеърлар
📨 Статуслар
Реклама: @Reklama24Bot
Админ: @buyukzade
•Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-12-04 03:31:09
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! амийн

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
15.5K viewsㅤ, 00:31
Ochish/sharhlash
2023-12-01 19:02:22
Х а й р л и т у н
м е х р и б о н л а р и м!

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
Мурувватли бўлайлик. Уйқуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рўхингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !

Тунингиз осуда утсин. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин!!!
Сизларни севаман Мехрибонларим

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
12.6K viewsㅤ, 16:02
Ochish/sharhlash
2023-12-01 18:59:02 ​​ҒИРРОМ ҚУДАЛАР...

Кеча тўйга ташриф буюрган бир мискин укамиз савол бериб қолдилар.
- Мухаммад Икром ака эҳсонлар давом этаяптими?
- Алхамдулиллах Аллоҳ қодир қилганича хақдорларимизни дуолари ижобат бўлиб турибди,  бирор хизмат бормиди?
Меҳмонимиз бошини хам қилиб бир озгина сукунатга чўкдилар.
Ҳа,  диёнатлик инсонлар бирданига дардларини айтишга ийманишганидан шунда ҳолат бўлишлиги табиий ҳолат, 
Айниқса эркак киши йўқсилликни баён қилишлиги жуда ҳам оғир.
- айтаверинг,  йўқчилик айб эмас,  имкон даражасида ёрдам қиламиз.
Биродаримиз ердан кўзларини узмаган ҳолда гап бошладилар
-  шу десангиз,  божамизни вафот этганларига ўн йилча бўлиб қолди,  ўша пайтда қайнсинглимни қўлларида 8 ёш қизлари ,  6 ёш ва 1 яшар ўғиллари етим қолишди,   1.5 йил бўлди қизларини кўпчилик бўлиб ёрдам қилиб турмушга чиқардик.
- бўлди, тушундим,  менга ўша хонадонни телефон рақамини беринг,  эртага зиёратга ўтамиз. 
Меҳмон бирдан сергак тортдиларда бошларини кўтариб менга юзландилар.
Во ажобоо,  бояги махзун кўзлар худдики олтин топиб олган инсоннинг кўзларидай қувончли порлар эди.
-  ростданми ака?   ҳазиллашмаяпсизми? 
- иншааллоҳ  ,  Аллоҳ саломат қилса албатта ўтамиз.
БУГУН.
Бугун пешиндан кейин кечаги биродар смс орқали юборган телефон рақамига қўнғироқ қилиб манзилни аниқладим ва фейсбукдош дўстимиз Ilyos Abdujabbarov билан хонадон ҳолатини ўрганиш учун бордик.
Жуссаси кичиккина болача кўзларида қувонч билан кутиб олди, хонадон соҳибалари билан танишиб муаммолар ҳақида сўрадик.
Биринчи бўлиб молиявий ҳолат?
- давлатдан 450 минг сўм ҳар ойга ёрдам пули олиб турамиз, бошқа даромадимиз йўқ. Қариндошлар ёрдамлари билан қизимни турмушга чиқариб олдим,
- яхши, опажон майлими ошхонангизни кўрсак?( ошхонадаги ҳолат хонадонни қандай яшаётганлигини айтиб берувчи манбаъ бўлади)
Бизни кутиб олган болача шошиб бизни ертўлага бошлади
- юринг амаки, ошхонамиз бу ерда, она бизга пишириқлар пишириб бераётган печимиз бор эди, опам фарзанд кўриб тўй қилишувди ўшаларга бериб юбордилар, кейин ўзлари росса йиғлаб уйимиздаги гиламни ҳам опамникига бериб юбордилар.
Ошхона деб аталган подвалда икки комфорлик эски газ плита ( уни ҳам комфоркасидаги кришкаси йўқ) ва икки дона кичик балон юмалаб ётарди..
Ташқарига чиқиб опага юзланиб, холодильнигингиз борми, бу газ плита ёнадими деб савол бердим.
Бечора аёл кўзларини ерга қаратганича
-  қизимни келин қилиб олишгунча, ҳеч нарсангиз керакмас, ўғлимиз билан бахтли бўлишса бўлди дейишганди,  ҳаммаси ёлғон экан.
-  қисқаси уйимдаги печни, озроқ тутилган гиламни ва рўзғорга яроқли анжомларни чистка қилдириб неварамни тўйига совға сифатида олиб бориб бердим, ўзимиз бир иложини қилармиз, қудамизни жағлари ёпилса бўлди дедикда.
Аёлнинг кўзларидан алам ёшлари тинмай тўкиларди.
- бўлди сингил, давомини айтишингизни  хожати йўқ. Аллоҳ меҳрибон зот. Иншааллоҳ дуоларингиз Роббимнинг эътиборида бўлади.
Илёсхон дўстимиз ҳолатни кўриб, эшитиб хайрону лол эдилар ва менга қараб
- Ака мени дўконимни ёнидаги дўконда яхши музлаткич бор анчагина чегирма билан оламиз.
Биз шомдан кейин келишликни ваъда қилиб ортга қайтдик.
Музлатгич олдик, ( чегирма анчагина бўлди)
Газ плита ва катта газ балонни заправкаси билан олинди.
Музлатгични ичини ҳам бўш қолдирмасликни ихтиёр қилиб озиқ овқатлар ҳам харид қилдик.

Сузимни охирида битта нарсани хитоб қилиб айтмоқчиман.
ЭЙ ҚУДАЛАР!!! ЕТИМИ БОР ХОНАДОНДАН КЕЛИН ОЛГАН ЁКИ ОЛАДИГАН БЎЛСАНГИЗ БИТТА НАРСАНИ БИЛИБ ОЛИНГЛАР.
ЕТИМНИНГ ХОНАДОНИДАН ТАМАЪГИРЛИК ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ МОЛИНИ ЕЙИШ ХАРОМ.
АГАР ХАРОМ ЕБ ГУНОҲКОР БЎЛИШНИ ХОХЛАМАСАНГИЗ ЎЗИНГИЗГА ЎХШАГАН ХОНАДОННИ ҚИЗИНИ КЕЛИН ҚИЛИНГ.
ҒИРРОМЛИК ҚИЛМАНГ...

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
14.4K viewsㅤ, 15:59
Ochish/sharhlash
2023-12-01 13:01:43
Қуш инида курганини қилади...

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.9K viewsㅤ, 10:01
Ochish/sharhlash
2023-12-01 07:02:02
Қиёматда эрингиз билан бир хил жазоланасиз...

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
14.9K viewsㅤ, 04:02
Ochish/sharhlash
2023-12-01 07:01:02
Танловингиз хато бўлса,
Бадали умрингиз бўлади!

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
12.9K viewsㅤ, 04:01
Ochish/sharhlash
2023-12-01 06:59:01 ​​ТУШЛАРИМГА КИРАСАН БОЛАМ.
(хаётий вокеа)

Мунисанинг тушига бугун яна ўғли Умиджон кирди. У оппоқ кийимда эмиш. Ҳадеб ҳовлини айланиб, Унга қараб, қиқир-қиқир кулармиш.
Муниса: "Кел, ўғлим, овқатингни еб ол”, дея чақирса, Умиджон шўхлик қилиб қочиб кетар ва бир зумда ғойиб бўлармиш. Муниса эса "Болам”, дея йиғлаб қолавераркан…
Аёл қўққисдан уйғониб кетди. Беихтиёр унгида ёшланган кўз ёшларини арта бошлади ва атрофга жовдираб ўғлини қидира бошлади.
Қани эди туши унгига айланиб қолса-ю, нуридийдасини тўйиб-тўйиб бағрига босса. Афсус тақдири азалнинг ҳукмига бирор чора топмоқ мушкул экан. Йўқса, у тилаб олган ўғлидан жудо бўлиб ўтирармиди?!
Муниса тиббиёт бўйича таҳсил олаётган кезлари Нодир исмли йигит билан танишиб қолди. Кейин юлдузи юлдузига тўғри келиб, оила қуришди. Улар кетма-кет учта қиз фарзандли бўлишди. Нодирнинг кунгли ғашлана бошлади. Гўё ўғил фарзанди йўқлиги оилада файз-баракани аритаётгандек эди. Энди кун ора уруш жанжал авж оларди.
Нодир ичиб келар, "Нега менинг ўғлим йўқ? Менга ўғил керак, билдингми, қиз туғадиган хотин билан яшамайман, кет”, дея Мунисанинг дилини хира қиларди. Худо аёлнинг жонини темирдан, сабр-қаноатини пулатдан яратган деса, муболаға бўлмайди. Муниса буларнинг барчасига сабр билан тишини-тишига қўйиб чидади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Аллоҳнинг бу муштипар аёлга раҳми келди ва қўчқордек ўғил ато этди. Нодирнинг қувончини сўз билан тарифлаб бўлмасди.
Умиджон туғилди-ю, оиладаги жанжаллар барҳам топди. Хушнуд кунлар бошланди. Умиджон сал эсини таниб қолгач, уни боғчага беришди. Чунки куни бўйи Муниса ва Нодир ишда, қизлари эса мактабда бўларди. Умиджон 5 ёшга тўлди. У жуда шўх, ўйинқароқ бола бўлган эди. Боғчадан тез-тез қочиб келар, тенгдошлари билан қаерларгадир ўйнаб кетиб қоларди.
Бир куни у қўшни боғчадош болалар — Ҳасан ва Ҳусан билан биргаликда боғчадан қочиб кетди ва ўртоқ йигитчаларга "Кетдик, чўмилишга борамиз. Сизларни дадам мени кўп чўмилтирадиган жойга олиб бораман”, деди. Болалар шух-шодон бўлиб, экин ерларни суғориш учун махсус қазилган кўл томон етаклашиб югуриб кетишди. Бу вақтда Муниса шифохонада беморлар билан овора эди. Шу пайт унга боғчадан қўнғироқ бўлаётганини айтишди. Тарбиячилардан: "Умиджон қўшнингизнинг болалари билан яна қочиб кетибди, улардан дарак йўқ”, деган хабарни эшитди.
"Ҳеч қиси йўқ, уйда бўлса керак, опалари ҳам мактабдан келиб қолгандир” дея ўйлади Муниса.
Нодир шу куни негадир ишдан эртароқ қайтди. Энди дарвозасига яқинлашаётганидан қўшниси Акбар шошилганча: "Нодир, Зафарнинг эгиз ўғилчалари кўлга чўкибди, бирини топиб шифохонага жўнатдик. Иккинчиси йўқ”, деб қолди. Нодир шошилиб ўша томонга югурди. Улар ҳам кўлга тушиб эгизларнинг иккинчисини қидира бошлашди.
Шу пайт Нодирнинг кўзи қамишлар орасида юз тубан ётган болага тушди ва дарҳол бориб болани кўтарди-ю, даҳшатдан бақириб юборди.
Бу ўзининг тилаб олган ўғли Умиджон эди. Шу орада эгизларнинг иккинчиси Ҳасанни ҳам жонсиз ҳолда топишди.
Уйига келган Муниса эрининг қўлида ётган жонсиз норасидасини кўриб, ҳушини йўқотди.
Эртаси куни дилни ларзага соладиган дод-фарёд билан дунёга тўймай кетган уч гўдакни қабрга қўйишди.
Мана шу воқеадан сўнг Муниса саккиз ой фарзанди доғида бетоб бўлиб ётиб қолди. Энди тузалиб оёққа турганида, бир куни эри ичиб келиб, "Сен бефаҳм ўғлимга эплаб қаролмадинг”, дея жазава билан хотинини дуппослай бошлади. Эрининг беаёв калтаклаши туфайли аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Синглисининг зулум кўраётганини кўрган Мунисанинг акаси бу ҳақда Ички ишлар бўлимига ариза берди. Бундан хабар топган Нодир эса жазавага тушиб уйига кириб, ҳовли дарвозаларини тамбаллаб олди.
Ҳали шифохонадан чиқиб улгурмай, эри ўзини осиб қўйганлиги ҳақидаги шумхабарни эшитган Мунисанинг дили яна ларзага келди.
Шу тариқа тақдирнинг аччиқ зарбаларини елкасига ортган Муниса уч қизи билан ёлғиз қолибкетди.
Тақдир зарбалари туфайли Муниса ич-ичидан эзилиб: "Қани эди, барчаси туш бўлиб қолса”, дея фарёд қилса-да, матонат билан яшашни ҳам унутиб қўйгани йўқ..

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
13.0K viewsㅤ, 03:59
Ochish/sharhlash
2023-11-29 07:02:20
Сизларга ҳам илиндим...

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
16.0K viewsㅤ, 04:02
Ochish/sharhlash
2023-11-28 19:01:49
Дуо қилаётганда вақт тиғиз бўлса, аммо қалбингиз эхтиёжга тўлиб кетган бўлса, Аллохдан фақат афв сўраб дуо қилаверинг!

Аллох афв қилса, хожатлар сўрамасак хам бароридан келаверади.
"Аллохумма, иннака ъафуввун, тухиббул афва, фаъфу ъаннаа!"
Аллохим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, бизни афв қилгин!


ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.3K viewsㅤ, 16:01
Ochish/sharhlash
2023-11-28 17:38:24
Инсони либосига қараб бахо берманг...

Дўстларингизга ҳам улашинг
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
13.3K views우주, 14:38
Ochish/sharhlash